Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Туманлараро, туман (шаҳар) судида ишни ташкил этиш



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

4.2. Туманлараро, туман (шаҳар) судида ишни ташкил этиш 
 
Судда ишни тўғри ташкил этиш ва суд ходимлари ўртасида 
мажбуриятларни тўғри тақсимлаш муваффақиятли суд фаолиятининг 
ва самарали одил судловнинг зарурий шарти ҳисобланади. Мазкур 
жараёнда асосий роль суд раиси зиммасига юклатилади. Бу ишда суд 
раисидан ташқари барча судьялар ва суднинг бошқа ходимлари 
иштирок этади. Суд иши лозим даражада ташкил этилмаган бўлса, 
суд ишларини тез, тўлиқ ва тўғри кўриб чиқишга, суд ўз 
профилактика фаолиятини амалга оширишига ва унинг олдида турган 
бошқа вазифаларни бажаришига имкон бўлмайди. 
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) 
судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг 
тузилмасига раис, судьялар (халқ маслаҳатчилари) ҳамда девонхона 
мудири, архив мудири, суд котиби ва бошқа хизмат қилувчи 
ходимлар кирадилар. 


159 
Ўқув адабиётларда муайян ходимларнинг вазифаларини судлар 
фаолиятининг асосий йўналишларига қараб иккита гуруҳга 
таснифлаш таклиф этилади: мансаб вазифалари ва процессуал 
вазифалар. 
Процессуал вазифалар 
процессуал қонунлар (ЖПК, ФПК, ХПК ва 
бошқалар) билан тартибга солинадиган ишлар ва ҳаракатлар 
бажарилиши билан боғлиқдир. Хусусан, судьялар, суд мажлиси 
котиблари 
жиноят, 
фуқаролик 
ишлари 
ҳамда 
маъмурий 
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд процессларида, 
шунингдек, суд қарорларини ижро этишга доир процессуал 
масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш орқали ўз процессуал 
вазифаларини бажарадилар. 
Қоида тариқасида, идоравий норматив ҳужжатлар билан тартибга 
солинадиган кўплаб ташкилий мажбуриятларни бажариш 
мансаб 
вазифаларига 
киради. 
Айрим ҳолларда муайян процессуал вазифалар бирон-бир ходим 
эгаллаб турган лавозимга мувофиқ бўлиб, бир вақтнинг ўзида мазкур 
ходимнинг мансаб вазифалари деб ҳисобланади. Хусусан, судья 
лавозими суд ишларини кўриб чиқиш жараёнида судьянинг 
процессуал вазифаларини белгилайди. Суд мажлисининг котиби суд 
мажлисининг баённомасини юритиб, бир вақтда ўз мансаб ва 
процессуал мажбуриятларини бажаради. 
Мансаб 
вазифаларининг 
муваффақиятли 
бажарилишини 
қуйидаги жиҳатлар белгилайди. Барча ходимлар қуйидигиларни 
билишлари шарт: 
1) ҳар бир конкрет ҳолатда нима қилиш керак деган саволга 
айнан қайси норматив ҳужжатда жавоб топиш мумкин; 
2) ўз меҳнатини ва ўзига бўйсунувчи ходимлар меҳнатини қандай 
ташкил этиш керак; 
3) юрист фаолияти учун қонун, мансаб йўриқномаси, ушбу 
меҳнат фаолияти қандай тарзда амалга оширилиши кераклигини 
белгилайдиган кўрсатмаларни акс эттирувчи бошқа норматив ҳужжат 
қандай амалий аҳамиятга эга. 
Суднинг ҳар бир ходими ўз функционал мажбуриятлари 
доирасини аниқ билиши ва бажариши суд раиси томонидан 
таъминланиши лозим. 
“Судлар тўғрисида”ги Қонунда фуқаролик ишлари бўйича 
туманлараро, туман (шаҳар) суди, жиноят ишлари бўйича туман 
(шаҳар) суди раисининг ваколатларигина белгилаб қўйилган. 


160 
Қонуннинг 38-моддасига кўра, унинг ваколатлари доираси 
қуйидагилардан иборат: 
- суд мажлисларида раислик қилади, судьялар ўртасида ишларни 
тақсимлайди; 
- суд амалиётини умумлаштириш ва суд статистикасини юритиш 
ишларига раҳбарлик қилади, қонун бузилиши, ҳуқуқбузарликлар 
содир этилишига олиб келган сабаблар ва шарт-шароитларни 
бартараф этиш тўғрисида давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва 
мансабдор шахсларга тақдимномалар киритади; 
- суд ходимлари ва халқ маслаҳатчилари малакасини ошириш 
ишини ташкил этади; 
- фуқароларни шахсан қабул қилади, уларни қабул қилиш, ариза 
ва шикоятларни кўриб чиқиш ишини ташкил этади; 
- суд идораси ишига раҳбарлик қилади, суд ходимлари билан 
меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади; 
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга 
оширади. 
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) 
судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг раиси 
йўқлигида унинг ваколатлари судьяларнинг тегишли малака 
ҳайъатининг қарори билан судьялардан бири зиммасига юклатилиши 
мумкин. 
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) суди, 
жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди раисининг ваколатлари 
таҳлили асосий бўғин судлари фаолиятининг қуйидаги йўналишлари 
(ёки уларнинг фаолиятини ташкил этувчи элементлар) мавжудлиги 
тўғрисида хулосалар чиқаришга имкон беради. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish