4.3. Судьялар ва халқ маслаҳатчиларининг асосий ҳуқуқ ва
мажбуриятлари
Судьялар қонунга мувофиқ одил судловни амалга оширишга
ваколат берилган шахслардир. Ўзбекистон Республикасида барча
судьялар бир хил мақомга эга. Судларнинг раислари, раис
ўринбосарлари айни вақтда судьялардир.
Одил судловни амалга ошириш ва бошқа вазифаларни бажариш
учун судьялар ва халқ маслаҳатчилари қонун билан белгиланадиган
ҳокимият ваколатларига эга бўладилар.
Асосий бўғин судларининг судьялари: мансабдор шахслар ва
фуқаролардан одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ўз
фармойишларининг бажарилишини талаб қилиш; мансабдор ва
бошқа шахслардан одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган
ахборот олиш; уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқига эга. Судьялар қонун
ҳужжатларига мувофиқ, бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ўз навбатида, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат
166
бирлашмалари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар судьяларнинг
одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган талаб ва
фармойишларини сўзсиз бажаришлари шарт.
Судья томонидан бериладиган фармойишлар мажбурий тусга эга
бўлади. Бироқ, таъкидлаб ўтиш лозимки, фақат қонун ва судья
ваколатлари доирасида берилган талаблар ва фармойишларгина
мажбурий тусга эгалар. Судьяларнинг талаблари ва фармойишлари
процессуал шаклда ифодаланиши лозим. Одил судловни амалга
ошириш учун зарур бўлган ахборот, ҳужжатлар ва уларнинг
нусхалари судьяларнинг талабига мувофиқ бепул берилади.
Судьяларнинг талаблари ва фармойишларини бажармаслик қонунда
белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Судьяларнинг мажбуриятлари “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг
66-моддасида белгиланган. Унга мувофиқ, судьялар фуқаролик,
хўжалик ва жиноят ишларини, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги
ишларни
кўриш
чоғида
Ўзбекистон
Республикасининг
Конституциясига ва бошқа қонунларига сўзсиз риоя қилишлари,
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати ва мол-
мулки, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари
ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини
таъминлашлари, беғараз ва адолатли бўлишлари шарт.
Судьялар судьялик шаънини қатъий сақлашлари, одил
судловнинг обрўсини, судьялик қадр-қимматини тушириши ёки
судьянинг холислигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган хатти-
ҳаракатлардан ўзларини тийишлари шарт. Қонуннинг мазкур
нормаси судьяни ўз фаолиятида, Ўзбекистон Республикасининг
Конституциясига ва бошқа қонунларига риоя қилишидан ташқари,
умумэътироф этилган ахлоқ нормалари ва хатти-ҳаракат қоидаларига
риоя
қилишига,
суднинг
адолатлилиги,
беғаразлиги
ва
мустақиллигига жамиятнинг ишончини мустаҳкамлашга хизмат
қилишига мажбурлайди.
Одил судловни амалга ошириш бўйича мажбурият судья учун
унинг бошқа машғулотлари қаторида энг катта аҳамият касб этади.
Судья суд ҳокимиятининг обрўсини тушириши мумкин бўлган
ҳолатларга йўл қўймаган ва улардан четда қолган ҳолда ўзини
тийиши керак. У ўз шахсий манфаатлари ва бошқа шахсларнинг
манфаатларидан воз кечиб, судьялик касбининг нуфузига зиён
етказилишига йўл қўймаслиги лозим. Судья ҳар доим унинг обрўсига
зиён етказиши, одил судловни амалга оширишида унинг холислиги ва
167
мустақиллигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган барча ҳолатлардан
ўзини четга олиши шарт.
Судьялар судьяларнинг маслаҳат сирини ҳамда ёпиқ суд
мажлислари ўтказиш чоғида олинган маълумотларни ошкор қилишга
ҳақли эмас.
Давлат ҳокимияти турли тармоқларининг, яъни суд ва вакиллик
тармоқларининг ваколатлари бир шахс тимсолида амалга оширилиши
ҳокимият тармоқлари бўлиниши принципига мувофиқ қонун билан
тақиқланади. Шунинг учун судьялар сенатор, давлат ҳокимияти
вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас.
Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий
ҳаракатларда иштирок этиши, шунингдек, илмий ва педагогик
фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир турдаги
фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас. Ҳар қандай сиёсий
фаолият, яъни судьянинг бирон-бир сиёсий партияга аъзолиги,
сиёсий манфаатларни ҳимоя қилиши, шубҳасиз, одил судловни
амалга оширишда судьянинг беғаразлиги ва холислигига салбий
таъсир ўтказади, чунки бу ҳолда судья нафақат Конституция ва
қонунларга, балки у аъзо бўлган партия низомига ҳам риоя қилади.
Шу сабабли илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ
тўланадиган бошқа бирон-бир турдаги фаолият билан шуғулланиш
ҳам қонун билан тақиқланади, чунки бунда амалга оширилаётган
ҳисоб-китоблар “ёмон хизмат қилиб”, порахўрлик сифатида эътироф
этилиши ва шу орқали судьянинг мустақиллигига тажовуз қилиши
мумкин, бу мустақиллик эса адолатли ва самарали одил судловнинг
муҳим шарти ҳисобланади.
Судьялар кўриб чиқилиши лозим бўлган ишлар, амалдаги
қонунчилик ва уни қўллаш амалиёти билан халқ маслаҳатчиларини
олдиндан таништириб чиқишлари ва уларга ўз ваколатларини амалга
оширишларида керак бўладиган бошқа ёрдам кўрсатишлари зарур.
Халқ маслаҳатчилари ҳуқуқий билимларни олишлари, ҳар бир
иш судда кўриб чиқилишига тайёрланишлари, ҳуқуқбузарликларни
олдини олиш бўйича ишларда иштирок этишлари шарт.
Халқ маслаҳатчилари ўз вазифаларини бажариш учун судга ўз
вақтида келишлари зарур. Халқ маслаҳатчисининг судга чақирилиши
у ишлаётган ёки ўқиётган корхона, муассаса, ташкилотнинг
маъмурияти учун мажбурий бўлади.
168
Агар халқ маслаҳатчилари ваколатларининг муддати улар суд
ишини кўриб чиқишлари давомида тугайдиган бўлса, бу ваколатлар
ушбу ишни кўриб чиқиш охирига еткунича сақланиб туради.
Халқ маслаҳатчилари судлардаги вазифаларини бажариш учун
йилига кўпи билан икки ҳафтага навбатма-навбат чақирилади,
уларнинг иштирокида бошланган суд ишини кўришни тугаллаш
зарурати бу муддатни узайтиришни тақозо этган ҳоллар бундан
мустасно. Шу даврда уларнинг иш жойидаги ўртача иш ҳақи
сақланиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |