Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


суди – умумий юрисдикция судларининг асосий



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

суди – умумий юрисдикция судларининг асосий
бўғин, уларнинг ваколатлари 
 
Одил судловни амалга ошириш сифатини юксалтириш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 14 августдаги 
“Ўзбекистон Республикасининг суд тизимини такомиллаштириш 
тўғрисида”ги Фармони билан мавжуд умумий юрисдикция судлари 
негизида Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича 
Олий суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлараро фуқаролик 
ишлари бўйича судлари, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят 
ишлари бўйича Олий суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман 
(шаҳар) жиноят ишлари бўйича судлари ташкил қилинди. Ушбу 
Фармон суд ишларининг адолатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини 
таъминлаш, фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий 
ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада 
кучайтириш мақсадида судларнинг ихтисослашувини амалга ошириш 
учун қабул қилинган. 2001 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон 
Республикасида фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича алоҳида 
судлари фаолият юритишни бошладилар. 
Ҳозирги кунда фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман 
(шаҳар) суди, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди умумий 
юрисдикция судларининг асосий бўғинини ташкил қиладилар. Бу, 
биринчи навбатда, мазкур судлар ниҳоятда кўп бўлганлиги, 
шунингдек, ушбу судларнинг судловига судларга тааллуқли бўлган 
фуқаролик ва жиноят ишларининг асосий қисми тўғри келганлиги 


152 
билан боғлиқ. ФПК ва ЖПК фуқаролик ва жиноят ишларининг 
турдош (предметли) судловга тааллуқлилигини белгилаб, мазкур 
барча ишлар туман судининг судловига тааллуқли бўлганлигини қайд 
этади, қонунда бундай ишларни кўриш бошқа судлар ваколатига 
берилган ҳоллар бундан мустасно. Одатда аҳоли ўз муаммолари 
билан айнан шу судларга мурожаат қилади ва аксарият ҳолларда шу 
ерда ўз саволларига керакли жавобларни олади. 
Мазкур судлар ташкил қилиниши принциплари Ўзбекистон 
Республикасининг Конституцияси, “Судлар тўғрисида”ги Қонун ва 
бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган. 
Ўзбекистон 
Республикасида 
фуқаролик 
ишлари 
бўйича 
туманлараро судлари ташкил қилинган. Зарур ҳолларда фуқаролик 
ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари ҳам ташкил қилиниши 
мумкин. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларининг 
ташкил қилиниши кўриб чиқиладиган ишлар ҳажми ва бошқа 
омилларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. 
Жиноят ишлари бўйича судлар ҳар бир туманда ва туманларга 
бўлинмаган шаҳарда фаолият юритади. Туманда (шаҳарда) битта суд 
ташкил қилинади, бироқ бутун туман ва шаҳар учун ёки туман ва шу 
туманда жойлашган шаҳарлар учун битта судни ташкил қилиш ҳам 
мумкин. 
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг 
суд фаолияти устидан назорат Қорақалпоғистон Республикаси 
фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича 
вилоят суди, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди 
томонидан амалга оширилади. 
Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг суд фаолияти 
устидан назорат Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари 
бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят суди, жиноят 
ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан амалга оширилади. 
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) 
судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг 
фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус 
ваколатли орган томонидан судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг 
фақат қонунга бўйсуниши принципига қатъий риоя қилган ҳолда 
амалга оширилади. 
Умумий юрисдикция судларининг асосий бўғин таркиби
. “Судлар 
тўғрисида”ги Қонуннинг 36-моддасига мувофиқ: 


153 
- фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) суди 
раис ва судьялардан иборат бўлади; 
- жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди раис, судьялар ва 
халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади. 
Таъкидлаш лозимки, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди 
таркибида маъмурий ишлар бўйича судьялар бўлади. 
Туманлараро, туман (шаҳар) судларининг судьялари Ўзбекистон 
Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва 
лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг 
тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти 
томонидан тайинланади. 
Жиноят ишлари бўйича судларнинг 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish