Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Ўрта бўғин судларининг таркиби ва тузилиши



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

 
5.2. Ўрта бўғин судларининг таркиби ва тузилиши 
 
“Судлар 
тўғрисида”ги 
Қонуннинг 
29-моддасига 
кўра, 
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, 
жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари раис, раис 
ўринбосари, судьялар, халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади ва суд 
раёсати ҳамда судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради. 
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий 
суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари 
раис, раис ўринбосари, судьялардан иборат бўлади ва суд раёсати 
ҳамда судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради. 
Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент 
шаҳар суди раёсати шу суднинг судьяларидан иборат таркибда иш 
олиб боради. 
Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент 
шаҳар суди раёсати мажлислари ҳар ойда камида икки марта 
ўтказилади ва Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят 
суди, Тошкент шаҳар суди раёсати аъзоларининг кўпчилиги ҳозир 
бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади. 
Муайян ишлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Олий 
суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати қарорлари овоз 
беришда қатнашган Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, 
вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати аъзоларининг кўпчилик 
овози билан қабул қилинади ва тегишли суд раиси томонидан 
имзоланади. 
Энди умумий юрисдикция судларининг ўрта бўғин судлари 
Раёсатларининг ваколатларида тўхталамиз. 
Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, 
Тошкент шаҳар суди раёсати

- ўз ваколатлари доирасида ишларни назорат тартибида кўради; 
- суд амалиётини умумлаштириш натижаларини кўриб чиқади; 
- ҳайъатлар фаолияти тўғрисидаги маърузаларни, туманлараро, 
туман (шаҳар) судлари раисларининг шу судлар фаолияти 
тўғрисидаги ва қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги 
маърузаларини тинглайди; 
- қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 
Ҳукм ва ажрим (қарор) билан ишларни назорат тартибида кўриб 
чиқиш бу ишлар апелляция ёки кассация тартибида кўриб 


181 
чиқилганидан сўнггина ва қонунга асосан протест бериш ҳуқуқига 
эга бўлган тегишли суд раиси, прокурор ёки уларнинг 
ўринбосарларининг протестлари асосидагина йўл қўйилади. 
Протестда оғирроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўллаш 
зарурлиги ҳақида, жазони кучайтириш ёки маҳкумнинг аҳволини 
оғирлаштирадиган бошқа ўзгаришлар ҳақида, суднинг оқлов ҳукмини 
ёхуд ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини (қарорини) қайта кўриб 
чиқиш ҳақида масалалар қўйилиши мумкин. Мазкур протестни қайта 
кўриб чиқишга оқлов ҳукм ёхуд ишни тугатиш тўғрисидаги ажрим 
(қарор) қонуний кучга кирганидан кейин бир йил мобайнидагина йўл 
қўйилади. 
Назорат инстанцияси суди жиноят ишини назорат тартибида 
кўриб, апелляция ёки кассация ажримини бекор қилади, шунингдек, 
агар кейин суд ажримлари, қарорлари чиқарилган бўлса, уларни ҳам 
бекор қилади ва ишни янгитдан апелляция ёки кассация тартибида 
кўриб чиқишга ўтказади. 
Раёсат ташкилий тусдаги масалаларни ҳам ҳал қилади. У суд 
амалиётини умумлаштириш натижаларини, туман судларига 
қонунчиликни тўғри қўллашга ёрдам кўрсатиш бўйича чора-
тадбирларни, 
жиноятчилик 
ва 
судланганликнинг 
аҳволини, 
фуқароларнинг шикоят ва аризаларини ҳал қилиш бўйича ишларнинг 
аҳволини, суд фаолиятининг жорий ва истиқболли режалари бўйича 
маълумотларни тинглайди ва муҳокама қилади. 
Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, 
Тошкент шаҳар судининг судлов ҳайъатлари

- ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанцияда 
кўради; 
- апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш (протест 
билдириш) ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг хоҳишига кўра, 
ишларни апелляция ёки кассация тартибида кўради. Апелляция 
тартибида кўрилган иш кассация тартибида кўрилмаслиги керак; 
- суд амалиётини умумлаштиради; 
- қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 
Судлов ҳайъатига унинг раиси раҳбарлик қилади, судлов 
ҳайъатининг раиси, қоида тариқасида, суд раисининг ўринбосари 
бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, 
Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари судлов ҳайъатларининг 
ишини ташкил этади; судлов ҳайъати мажлисларида раислик қилиши 
мумкин (“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддаси). 


182 
Ишни биринчи инстанция бўйича кўриб чиқишда судлов ҳайъати 
одатда раислик қилувчи ва икки нафар халқ маслаҳатчиларидан 
иборат таркибда ҳаракат қилади. Тегишли судларнинг ҳайъатларида 
ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриб чиқиш уч судьядан 
иборат таркибда амалга оширилади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish