5.1. Ўрта бўғин судлари ва уларнинг ваколатлари
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари ва жиноят
ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ишлари ва жиноят ишлари
бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари умумий юрисдикция
судлари тизимида ўрта бўғинини ташкил этадилар. Ўрта бўғин
судлари суд тизимида бир хил ваколат ва мавқега эгалар. Улар
фуқаролик ишлари ва жиноят ишларини кўриб чиқишда кенг
ҳуқуқларга эгалар, хусусан, мазкур судлар ишларни биринчи
инстанция суди сифатида, апелляция, кассация ва назорат тартибида
кўриб чиқадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент
шаҳар суди:
- ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди
сифатида, апелляция, кассация тартибида ва назорат тартибида
кўради;
- туманлараро, туман (шаҳар) судларининг суд фаолияти устидан
назорат олиб боради, суд амалиётини умумлаштиради;
- суд амалиёти ва суд статистикасининг тизимли таҳлилини
амалга оширади;
- судларнинг кадрлари малакаси оширилишини ташкил қилади;
- қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади (“Судлар
тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддаси).
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий
суди, жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари
биринчи инстанция
суди сифатида ЖПК 389-моддасида назарда
тутилган жиноят ишларини кўрадилар. Масалан, Қорақалпоғистон
Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг, жиноят
174
ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судловига
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддасининг иккинчи
қисми, 118-моддасининг тўртинчи қисми, 150, 153, 155, 157, 158-
моддалари, 159-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмлари, 160, 161-
моддалари, 210-моддасининг учинчи қисми, 230, 231, 242, 244-
моддаларида назарда тутилган жиноятларга (жавобгарликни
оғирлаштирадиган
ҳолатларда
қасддан
одам
ўлдириш,
жавобгарликни ўта оғирлаштирадиган ҳолатларда номусга тегиш,
тинчлик ва хавфсизликка қарши (урушни тарғиб қилиш, геноцид,
терроризм, давлатга хоинлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси
Президентига тажовуз қилиш, жосуслик, қўпорувчилик), бошқарув
тартибига қарши, одил судловга қарши айрим жиноятлар ҳамда
бошқа оғир ва ўта оғир жиноятларга) доир ишлар тегишлидир.
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий
суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар
судлари қонунда ўз ваколатларига берилган фуқаролик ишларини,
шунингдек, алоҳида ҳолатларни ҳисобга олиб ҳар қандай фуқаролик
ишини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри
ҳудудидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар)
судидан олиб, биринчи инстанция суди сифатида ўзининг иш
юритишига қабул қилиб олишга ёки бир суддан бошқа тегишли судга
ўтказишга ҳақли (ФПКнинг 142-моддаси). Вилоят ёки унга
тенглаштирилган суд барча процессуал қоидаларга риоя қилган ҳолда
ишни мазмунан кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Ишни апелляция, кассация ва назорат тартибида кўриб чиқиш
.
Ўрта бўғин судлари туманлараро ва туман судларига нисбатан юқори
турувчи судлар ҳисобланадилар ва ушбу судлар томонидан
чиқарилган қарорларнинг қонунийлиги ва асослилигини текширишда
фаол иштирок этадилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2000 йил 14
декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон
Республикасининг Жиноят-процессуал, Хўжалик процессуал ва
Фуқаролик процессуал кодексларига ўзгартишлар ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида”ги Қонуни жиноят ва фуқаролик суд ишларини
юритиш жараёнига қонуний кучга кирмаган суд қарорларини
текширишнинг апелляция тартибини жорий этди, шунингдек, суд
ишларини кассация ва назорат тартибида кўриб чиқишни муҳим
даражада ислоҳ қилди.
175
Процесс иштирокчиларига улар қонуний кучга кирган суд
қароридан норози бўлган тақдирда кассация инстанцияси судининг
мажлисида шахсан ва бевосита ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
имконияти тақдим этилиши муҳим ютуқлардан бири ҳисобланади.
Бунда ҳимоя ва айблов тарафлари тенг ҳуқуқли бўлади.
Ишларни апелляция тартибида кўриб чиқиш юқори турувчи суд
инстанцияси учун далилларни бевосита текшириб чиқишга ва
тегишли қарор чиқаришга имкон беради, бу эса фуқаролар ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатлари ҳимоясининг кафолатларини анча
кучайтиради, суд ишларини юритишнинг самарадорлиги ва
тезкорлигини
таъминлайди,
сезиларли
даражада
давлат
маблағларининг тежалишига олиб келади.
Шикоят қилинган ёки протест билдирилган биринчи инстанция
судининг қонуний кучга кирмаган суд қарорларининг қонунийлиги,
асослилиги ва адолатлилиги масаласини ҳал қилиш мақсадида
апелляция инстанцияси суди томонидан апелляция шикоятлари ва
протестлари бўйича ишларни кўриб чиқиш орқали биринчи
инстанция суди фаолияти устидан назорат олиб бориш вазифасини
амалга ошириш бўйича фаолият апелляция тартибида иш
юритишнинг мазмунини ташкил этади. Шундай қилиб, апелляция
инстанцияси суди, биринчи навбатда, назорат ваколатларини амалга
оширади, чунки иш апелляция инстанцияси суди томонидан кўриб
чиқилишининг муҳим шарти апелляция шикояти ёки апелляция
протестининг мавжудлиги ҳисобланади. Акс ҳолда апелляция
инстанцияси суди ўз ташаббуси билан биринчи инстанция суди
томонидан чиқарилган суд қарорларининг қонунийлиги ва
асослилигини текширишга ҳақли эмас. Апелляция тартибида иш
юритишни қўзғатиш бутунлай процесс иштирокчиларининг истагига
боғлиқ. Иккинчи инстанция суди ўз ташаббуси билан биринчи
инстанция судидан ишни талаб қилиб олишга ва қабул қилинган
қарорларни апелляция тартибида текширишга ҳақли эмас. Ҳукмлар
ва ажримлар устидан апелляция тартибида шикоят бериш ва протест
билдириш ҳуқуқига эга бўлган процесс иштирокчиларининг
ташаббуси апелляция тартибида иш юритишнинг ҳаракатлантирувчи
омили деб ҳисобланади.
Ўрта бўғин суди туман судларининг қонуний кучга кирмаган
ҳукмлари, қарорлари ва ажримлари устидан келиб тушган шикоят ва
протестларни кўриб чиқаётган пайтида ишларни ҳал қилишда
судьяларнинг мустақиллиги принципини бузмаган ҳолда муайян
176
ишлар бўйича тегишли кўрсатмалар бериш орқали одил судлов
сифати ва самарадорлигини оширишнинг муҳим воситасини
ишлатади.
Муайян жиноят ёки фуқаролик иши бўйича чиқарилган
апелляция ажрими нафақат ушбу иш учун муҳим аҳамиятга эга.
Мазкур ажрим ушбу ишда йўл қўйилган хатоларнинг бошқа ишларда
такрорланмаслигига ёрдам бериб, туман судининг бутун кейинги
амалиётига таъсир қилади. Бу, ўз навбатида, суд амалиётининг
шаклланишига хизмат қилади, мазкур суд ва бошқа қуйи турувчи
судлар ишини такомиллаштиришга ижобий таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 497-моддасига мувофиқ,
жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг қонуний кучга
кирмаган ҳукмлари устидан Қорақалпоғистон Республикаси жиноят
ишлари бўйича Олий судига, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва
Тошкент шаҳар судларига апелляция тартибида шикоят бериш ва
протест билдириш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 321-моддасига кўра,
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий
суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар
судлари тегишли фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман
(шаҳар) судларининг ҳал қилув қарорлари устидан, Қорақалпоғистон
Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик
ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг ҳал қилув
қарорлари
устидан
берилган
апелляция
шикоятларини
(протестларини) кўради.
Ўрта бўғин судларида жиноят ва фуқаролик иши апелляция
тартибида кўрилаётганда
Do'stlaringiz bilan baham: |