Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


  Ҳарбий судларнинг вазифалари ва Ўзбекистон



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

6.1. 
Ҳарбий судларнинг вазифалари ва Ўзбекистон 
Республикаси суд тизимида уларнинг ўрни 
Давлатнинг қуролли кучлари, уларда қонунларга асосланган 
қатъий ҳарбий тартиб таъминланганда, ҳарбий хизматчиларнинг 
шахси, ҳуқуқи ва манфаатлари ҳуқуқий нормалар билан ҳимояланган 
тақдирдагина, мувафаққиятли фаолият кўрсатади ва улар олдида 
турган вазифаларни бажаради. Ҳарбий судлар фаолияти ушбу 
вазифаларни бажаришга қаратилган. Ҳарбий судларнинг вазифалари 
муайян даражада умумий юрисдикция судлари вазифалари билан 
ўхшаш. “Судлар тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикасининг 
Қонунига 
биноан, 
улар 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституцияси ва бошқа қонунларида, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги 
халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва 
эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг 
ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд 
тартибида ҳимоя қилишга даъват этилган. 
“Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судини ташкил этиш 
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 23 
сентябрдаги 
ПФ-2421-сонли 
Фармонига 
асосан 
Ўзбекистон 
Республикаси Ҳарбий судининг (шунингдек, бошқа ҳарбий 
судларнинг ҳам) асосий вазифаларини қуйидагилар ташкил қилади: 
- давлат манфаатлари ва Қуролли Кучлар, Ўзбекистон 
Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси
1
, Ички 
ишлар вазирлигининг ички ва қоровул қўшинлари Бош 
1
Ҳозирги пайтда мазкур қўмита бекор қилинган, унинг ваколатлари МХХга берилган. 


192 
бошқармалари, МХХ, ФВВ ва вазирлик ва идораларнинг ҳарбий 
қисмлари 
ҳарбий 
ҳизматчиларининг 
қонуний 
ҳуқуқ 
ва 
эркинликларини ҳимоя қилиш; 
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун 
ҳужжатлари асосида қўшинларда, қонунийликни ва ҳуқуқий 
тартиботни таъминлаш мақсадида судловни амалга ошириш; 
- ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий тарбияси борасида комплекс 
чоралар ўтказиш. 
Ушбу вазифалар ҳарбий судлар ваколатини ҳам белгилайди, 
кўриб турганимиздек улар суд ҳокимиятининг бошқа органлари 
ваколатлари билан ўхшаш. 
Ҳарбий судларни умумий юрисдикция судлари билан 
яқинлаштирувчи 
умумий хусусиятлари 
қуйидагилар: 
- Одил судлов принциплари.
Масалан, ҳарбий ва бошқа судлар ўз 
фаолиятида қонунийлик принципига амал қилишлари керак; 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, бошқа қонун ва қонун 
ости ҳужжатлар талабларига риоя этишлари лозим. Муайян 
фуқаролик ва жиноят ишларини кўриб чиқишда улар ҳеч қандай 
чекланишларсиз Ўзбекистон Республикаси ФПК ва ЖПК билан 
белгиланган нормаларга амал қилишлари лозим. Чунончи, ҳарбий 
судда судланувчи унга эълон қилинган айбловдан ҳимояланиш 
имкониятини берадиган процессуал ҳуқуқлардан тўла ҳажмда 
фойдаланади. Ҳарбий судлар ўз фаолиятида одил судловнинг бошқа 
принципларига ҳам амал қилишади. 
- ташкилий тузилиши. 
Бошқа судлар сингари ҳарбий судлар учта 
бўғинга бўлинган: асосий, ўрта ва юқори. 
- ишнинг инстанциялар бўйича ўтиши.
 
Ҳарбий судлар томонидан 
ишни кўриб чиқиш биринчи, апелляция, кассация ва назорат 
инстанцияларида амалга оширилади.
Лекин ҳарбий ва бошқа судлар ваколатларидаги ўхшашликлар 
билан бир қаторда улар ўртасида тафовутлар ҳам мавжуд. Бу 
тафовутлар қуйидагиларда намоён бўлади: 
1) Ҳарбий судларнинг судловига тааллуқлиликдаги чеклашлар. 
Умумий қоида бўйича, ишни ҳарбий судда кўриб чиқиш шарти 
сифатида махсус субъектнинг – ҳарбий хизматчининг мавжудлиги 
ҳисобланади, лекин истиснолар ҳам мавжуд (судловга тааллуқлилик 
масалалари алоҳида параграфда кенгроқ кўриб чиқилган). 
2) Ваколатларнинг ўзига хослиги. Ҳарбий хизматни ўташ 
тартибига қарши жиноятларни (буйруқни бажармаслик, ҳарбий қисм 


193 
ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, дезертирлик, 
жанговар навбатчиликни ўташ қоидаларини бузиш, ҳарбий мулкни 
нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш ва бошқа) кўриб чиқиш ва ҳал 
этиш фақат ҳарбий судлар томонидан амалга оширилади. 
3) Ҳарбий суд судьялари номзодларига қўйиладиган қўшимча 
талаблар. Умумий юрисдикция судлари судьяларига қўйиладиган 
умумий талабларга мос келиш билан бир қаторда ҳарбий суд судьяси 
ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлиши ва офицерлик таркиби ҳарбий 
унвонига эга бўлиши лозим. Ҳарбий судлар судьяларига “Умумий 
ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонуни, ҳарбий уставлар, ҳарбий хизматчилар учун 
белгиланган, шунингдек, “Судлар туғрисида”ги Қонунда (“Судлар 
туғрисида”ги Қонуннинг 61-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари) 
назарда тутилган ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоялаш чоралари татбиқ 
қилинади. 
Шу билан бирга, ҳарбий судлар ва умумий юрисдикция судлари 
олдида турган вазифаларнинг умумийлигини эътиборга олган ҳолда 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (107-моддаси) ва “Судлар 
туғрисида”ги Қонунга (1-моддаси) биноан, ҳарбий судлар умумий 
юрисдикция судларига туташиб кетади. Маълумот учун ҳарбий 
судлар дунёнинг кўпчилик ривожланган мамлакатларида (80 давлатга 
яқин) фаолият кўрсатади, шу жумладан, Англия, Франция, 
Швейцария, Нидерландия ва бошқа. Одатда ҳарбий судларнинг 
мавжудлиги қўшинларда одил судловни амалга ошириш қўшин ҳаёти 
ва фаолиятини, ҳарбий қонунчиликни, ҳарбий уставларни яхши 
билиш билан шартланган. Шу билан бирга, судьяларга ҳақиқий 
ҳарбий хизматда бўлиш ва офицерлик таркиби ҳарбий унвонига эга 
бўлиш талаби фавқулодда ҳолатларда, шу жумладан, жанговар 
ҳолатда тегишли тарзда ҳаракат қилишга тайёр бўлишга, бунинг учун 
билимга эга бўлишга ва тегишли ҳарбий тайёргарликка эга бўлишга 
имкон беради. Юқорида санаб ўтилган ва бошқа сабаблар умумий 
юрисдикция судлари билан бир қаторда ҳарбий соҳада суд 
ҳокимиятини амалга оширишга даъват этилган ҳарбий судлар 
тизимининг мавжуд бўлиши заруратини белгилаб беради. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish