Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

5.3. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, 
Тошкент шаҳар суди раисининг ваколатлари ва мазкур 
судларда ишни ташкил этиш 
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари 
бўйича Олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят, 
Тошкент шаҳар судларининг ишини суд раиси ва унинг ўринбосари 
суд аппарати ёрдамида ташкил этади. 
Суд раиси 
ушбу суднинг барча ишларини ташкил этишга масъул 
бўлади. У суд фаолиятига ташкилий жиҳатдан раҳбарлик қилади; 
- суд ишлари бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорлари, ҳукмлар, 
ажримлар ва қарорлар устидан қонунда белгиланган доирада ва 
тартибда протест киритади; 
- суд ишларини назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб 
олади; 
- суд раёсатини чақиради ва унинг мажлисларида раислик 
қилади; 
- суд раёсатининг қарорлари бажарилиши устидан назоратни 
амалга ошириш ишини ташкил этади; 
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар 
судлари судьяларининг интизомий жавобгарлиги ҳақида иш 
қўзғатади; 
- судьялар, суднинг бошқа ходимлари ҳамда халқ маслаҳатчилари 
малакасини ошириш ишини ташкил этади; 
- суд амалиётини умумлаштириш ва суд статистикасини юритиш 
ишини ташкил этади; 
- фуқароларни шахсан қабул қилади, уларни қабул қилиш, ариза 
ва шикоятларни кўриб чиқиш ишини ташкил этади; 
- судьяларнинг малака ҳайъати қарорлари устидан Умумий 
юрисдикция судлари судьяларининг олий малака ҳайъатига 
тақдимномалар киритади; 
- суд идораси ишларига раҳбарлик қилади, суд ходимлари билан 
меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади; 


183 
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга 
оширади. 
Суд раиси бир вақтнинг ўзида тегишли судьялар малака 
ҳайъатининг раиси бўлади. 
Ўрта бўғин суди раисининг ўринбосари бўлади. Унинг 
ваколатлари “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддасида 
белгиланган. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, 
Тошкент шаҳар суди раисининг 
ўринбосари

- судлов ҳайъатларининг ишини ташкил этади; 
- судлов ҳайъати мажлисларида раислик қилиши мумкин; 
- суд раёсатига судлов ҳайъатларининг фаолияти тўғрисида 
маърузалар тақдим этади; 
- фуқароларни шахсан қабул қилади; 
- суд раиси йўқлигида унинг ваколатларини амалга оширади; 
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга 
оширади. 
Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят, Тошкент 
шаҳар судлари раисининг ўринбосари йўқлигида унинг ваколатлари 
Умумий юрисдикция судлари судьяларининг олий малака ҳайъати 
қарори билан судьялардан бири зиммасига юклатилиши мумкин. 
Ўрта бўғин судларининг аппарати котибият мудири, суд 
мажлисининг котиблари, архив мудири, курьер ҳамда ҳайдовчи, 
фаррош каби бошқа техник ходимлардан иборат. 
Ўрта бўғин судларининг аппаратига кирувчи ходимларнинг 
мансаб вазифалари турли хил бўлиб, мазкур судлар Раёсатлари ва 
раислари томонидан тасдиқланадиган мансаб йўриқномалари билан 
белгиланади. Ҳар бир конкрет ҳолатда тегишли ўрта бўғин суди 
томонидан кўриб чиқиладиган ишлар миқдоридан келиб чиқиб, ҳар 
бир 
суднинг 
аппаратига 
кирувчи 
ходимларнинг 
мансаб 
мажбуриятлари турли бўлиши мумкин. Бироқ, қоида тариқасида улар 
қуйидагилардан иборат бўлади. 
Котибият мудири 
суд котибиятининг ишини ташкил этади; 
келиб тушган хат-хабарларни, шу жумладан, суд ишларини ўз 
вақтида ва тўғри рўйхатга олишни таъминлайди; ташриф 
буюрувчиларни қабул қилишни ташкил этади; судга келиб тушган 
хат-хабарлар бўйича суд раиси ёки унинг ўринбосарларига ахборот 
беради; халқ маслаҳатчилари судга чақирилишини ташкил қилади; 
суд раиси ёки унинг ўринбосарларининг рухсатига мувофиқ, 
фуқароларга турли суд ҳужжатларининг нусхаларини беради ва 


184 
юборади; унинг зиммасига мансаб йўриқномаси билан ёки суд раиси 
томонидан юклатилган бошқа мажбуриятларни ҳам бажаради. 
Суд мажлисининг котиблари 
биринчи инстанция бўйича, 
апелляция ва кассация инстанциялари доирасида суд мажлисида 
қўриб чиқиладиган ишлар бўйича баённомаларни юритади, суд 
муҳокамасининг иштирокчиларига чақирув қоғозларини юборади, 
суд муҳокамасининг вақти тўғрисида прокурор ва адвокатларга хабар 
беради, қамоқда сақланаётган судланувчи маълум бир кун ва соатда 
судга олиб келинишини ташкил қилади ва ҳ.к. 
Раёсат котиби 
Раёсатда иш юритиш ишларини амалга оширади; 
мажлис санаси ва унда кўриб чиқилиши лозим бўлган масалаларнинг 
характери тўғрисида Раёсат аъзолари ва прокурорга хабар беради; 
Раёсат 
ишининг 
натижаларини 
расмийлаштиради; 
Раёсат 
қарорларини ижро учун юборади ва ҳ.к. 
Суд олдида турган вазифалар бажарилишини таъминлаш ва 
ходимлар ўртасида иш ҳажмини оқилона тақсимлаш мақсадида 
судларда иш 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish