61
тузилиши тўғрисида”ги СССР Қонуни бўйича Ўзбекистонда
қуйидаги суд тизими амал қилишни бошлаган:
1. ЎзССР Олий суди;
2. Қорақалпоқ АССР Олий суди;
3. Вилоят судлари;
4. Халқ судлари.
Олий суд ЎзССР ва Қорақалпоқ АССР барча суд органларининг
суд фаолияти устидан назоратни амалга оширувчи республика олий
суд органи ҳисобланган эди. У республика Олий Кенгаши томонидан
беш йил муддатга сайланадиган раис, унинг иккита ўринбосари, суд
аъзолари ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлган эди.
Олий суд
қуйидаги таркибда ўз фаолиятини юритган эди: раёсат, жиноят
ишлари бўйича суд коллегияси, фуқаролик ишлари бўйича суд
коллегияси, интизомий ишлар бўйича суд коллегияси.
Кейинги бўғин – вилоят судлари – раис, унинг ўринбосарлари,
суд аъзолари, халқ маслаҳатчилари, Раёсат ва учта коллегиялардан
(жиноят, фуқаролик ва интизомий ишлар бўйича) иборат бўлган
эдилар.
Халқ судлари суд тизимининг асосий бўғини бўлиб, ҳар бир
маъмурий туманда ташкил этилган ҳамда жиноят ва фуқаролик
ишларининг аксариятини кўрган эдилар.
Кўриб чиқилаётган босқичнинг сўнгги даврида, яъни Ўзбекистон
кўп ўн йилликлар давомида СССР
таркибига кирган пайтида
давлатимиз ҳудудида КПСС тазйиқи устида бўлган ҳуқуқий тизим
амал қилган эди. Тарих кўрсатмоқда, октябрь тўнтарилишдан сўнг
ўрнатилган совет суд тизими жазоловчи тусга эга бўлиб, КПСС ва
ижро этувчи ҳокимиятнинг қўлларида жиноят репрессияларини
амалга ошириш воситаси бўлган, албатта, бу ҳолат судьяларнинг
одил судловни амалга оширишда мустақиллигига ҳам тўсқинлик
қилган.
Табиийки, судьяларнинг мустақиллиги ва демократик одил
судловнинг йўқлиги ўша пайтда ҳукм сурган оммавий қонун
бузилишларига олиб келди. Судлар ва уларнинг фаолиятига партия
раҳбарлик қилган, у ёпиқ суд мажлисларида айбдорларни жазолаб,
“ўз адолатини” ўрнатган эди. Айниқса, вилоят НКВД бошқармаси,
вилоят партия кўмитаси биринчи котиби ва вилоят прокуроридан
иборат бўлган ҳамда суд ва терговсиз
минглаб одамларни отиб
ўлдиришига хукм қилиши мумкин бўлган “учликлар” ва
“иккиликлар” ачинарли машҳурликка эга бўлди. Тарих саҳифалари
ўша пайтда ҳукм сурган қонун бузилишларининг ва ҳуқуқ
62
нормаларига риоя қилмасликнинг сонсиз мисолларини сақлаб
турибди.
Ўзбекистон совет социалистик республикаси бўлган пайтида суд
мансаблари номенклатура тартибида эгалланганлиги, судьялар эса
партия ва Советларнинг тўлиқ қарамлигида бўлганлиги ўша даврда
ҳақиқий суд ҳокимияти йўқлигидан далолат беради. “Телефон
ҳуқуқи” (телефон орқали ҳукм ёки қарорлар бўйича келишиш)
устунлик қилган эди: суд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
тизимининг таркибий қисми бўлиб, жиноятчиликнинг ҳолати учун
улар билан масъулиятни бўлган ва дастлабки
терговнинг сифатига
юқори талаблар қўйилмас эди, айбланувчи ва жабрланувчи
манфаатлари, ўз навбатида, лозим даражада ҳимоя қилинмаган эди.
Табиийки, ушбу шароитда қонунийлик, ҳукмларнинг асослилиги ва
адолатлилиги, айниқса, инсон ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари суд
орқали ҳимоя қилинишининг самарадорлиги тўғрисида гап юритишга
ҳеч қандай асос йўқ эди.
Натижада, олдинги СССР тоталитар тизимидан Ўзбекистонга
нафақат
биртомонлама ривожланган, ночор ва заиф иқтисодиёт,
бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик тизими, қарорларни қабул
қилишда қарамлик, балки такомиллашмаган суд-ҳуқуқ тизими ҳам
мерос бўлиб қолган эди. Демократия ва фуқаролик жамияти
мағизининг энг муҳим қисмларидан бири бўлиб, бу соҳа дарҳол ва
тубли ўзгартиришларни ва ислоҳотларни талаб қилган эди. Ахир
ҳаммага маълум, “қонун устуворлигини таъминлаш, шахс, оила,
жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини
кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини
ошириш, фуқароларни қонунга бўйсуниш ва ҳурмат руҳида
тарбиялаш – бу ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган
чинакам
демократик, ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти
қуришнинг нафақат мақсади, балки унинг воситаси, энг муҳим шарти
ҳисобланади”
1
.
Do'stlaringiz bilan baham: