Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Тўртинчи босқич – Ўзбекистон Республикаси СССР



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Тўртинчи босқич – Ўзбекистон Республикаси СССР 
таркибига кирган давридаги суд ҳокимияти. 
ЎзССР ташкил 
этилишидан (1924 й.) сўнг барча давлат ҳокимияти органлари ва 
қонунларни унификация қилиш, собиқ ТАССР, БССР ва ХССР 
ҳудудида амал қилган турли қонун ҳужжатлари ўрнига ягона 
республика қонунчилигини ишлаб чиқиш зарурати вужудга келган. 
ЎзССР ҳукумати олдида республика барча ҳудудлари учун суд 
муассасаларининг ягона тизимини ўрнатиш вазифаси ҳам турган. 
Янги ташкил этилган вилоятларда (Тошкент, Зарафшон, Қашқадарё, 
Сурхондарё ва Хоразм), шунингдек, олдиндан бўлган Самарқанд ва 
Фарғона вилоятларида вилоят судлари таъсис этилган. 
1922 йилдаги
РСФСРнинг суд тузилиши тўғрисидаги низомга 
мувофиқ янги ташкил этилган ЎзССР Олий суди ва вилоят судлари ўз 
фаолиятини бошлаган эди. 
ЎзССР Олий суди қуйидаги таркибда ўз фаолиятини юритган 
эди: ялпи мажлиснинг раёсати, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича 
кассация коллегияси, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича суд 
коллегияси ва интизомий коллегия. 
Халқ судлари ҳам мавжуд бўлган, улар миллий-давлат чегаралаш 
жараёнининг бошида иккита бир-биридан кескин фарқланадиган 
гуруҳларга бўлинган эди: 
1) олдин Туркестон республикасига кирган вилоятларнинг 
(Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятларининг) халқ судлари; 
2) Ўзбекистонга янги қўшилган вилоятларнинг халқ судлари. 
Биринчи гуруҳдаги судлар яхшироқ суд аппарати билан фарқ 
қиладиган бўлса, иккинчи гуруҳдаги судларнинг фаолияти мазкур 
вилоятларда аҳолига муҳим таъсир ўтказадиган қози судларининг 
катта сони туфайли бошида қийнчиликларга дуч келди. 
1926 йилдаги ЎзССРнинг суд тузилиши тўғрисидаги низом. 
ЎзССРда вилоятлар ўрнига округлар ташкил этилиши муносабати 
билан вилоят судлари тугатилган ва улар ўрнига округ судлари 
ташкил этилган. 


59 
СССР ва союз республикаларида суд тузилиши асосларининг 
кўрсатмаларидан келиб чиқиб, низом ЎзССР ҳудудида қуйидаги 
ягона суд тизимини ўрнатган эди: 
1) халқ суди; 
2) округ суди; 
3) Олий суд. 
Бундан ташқари, махсус суд таркибини ва кўриб чиқиш махсус 
тартибини талаб қиладиган алоҳида тоифали ишларни кўриб чиқиш 
учун махсус суд-маъмурий органлар, яъни халқ судининг меҳнат 
сессиялар, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар ва суд-ер 
комиссиялар ташкил этилиши низомда назарда тутилган эди. Ҳарбий 
жиноятлар тўғрисидаги ишлар махсус низомга асосан ўз фаолиятини 
юритган Ҳарбий трибуналлар томонидан қўриб чиқиларди. Давлат 
муассасалари ва корхоналари ўртасидаги низолар арбитраж 
комиссиялари томонидан қўриб чиқиларди. 
Халқ суди ягона суд тизимининг асосий бўғини бўлган. 
Округ судлари: а) округнинг суд маркази ва у қарамоғидаги халқ 
судларига нисбатан суд бошқаруви органи сифатида; б) халқ судлари 
учун кассация ва тафтиш инстанцияси сифатида; в) қонун билан 
уларнинг ваколатига киритилган ишлар бўйича биринчи инстанция 
суди сифатида фаолиятни юритган эдилар. 
Округ судлари раёсат ва пленумга эга бўлганликлари уларнинг 
ўзига хос хусусиятидир. 
1926 йилдаги низом туман (уездлар)да олдин бўлмаган 
округ 
судининг вакиллари 
институтини назарда тутган эди. Ушбу институт 
ташкил этилишининг мақсади округ суди ва унга бўйсунувчи 
маҳаллий органлар ўртасидаги алоқани таъминлаш ва маъмурий-
молия бошқарувга оид зарур чора-тадбирларни амалга ошириш 
бўлган. Вакиллар туман (уезд) судьялари орасидан округ судининг 
пленуми томонидан тайинланарди ва округ суди аъзолари 
ҳуқуқларига эга бўларди. 
ЎзССР Олий суди республиканинг олий суд органи бўлиб, 
раёсат, пленум, судлов ва кассация бўлинмаларига бўлинадиган 
жиноят ва фуқаролик бўлимлари ҳамда интизомий коллегиядан 
иборат бўлган. 
Шундай қилиб, республика суд органларининг ташкил этилиши 
ва тизими СССР ва союз республикаларининг суд тузилиши 
умумиттифоқ асослари ва ЎзССРнинг суд тузилиши тўғрисидаги 
низомлар билан тартибга солинган. Таъкидлаш лозим, суд 
бошқарувига раҳбарлик қилиш бўйича барча ишлар Адлия халқ 


60 
комиссариати томонидан мазкур комиссариатнинг суд йўналиши 
бўйича ўринбосарининг бевосита раҳбарлигида амалга ошириларди. 
Умумий тусдаги директив кўрсатмалар Адлия халқ комиссариати 
томонидан Олий суд орқали ёки Олий суд томонидан Адлия халқ 
комиссариати санкцияси билан бериларди. Суд фаолиятига бевосита 
раҳбарлик қилиш ва ягона суд амалиётини таъминлаш Олий суд 
зиммасига юклатилган эди, у эса мазкур вазифаларни айрим суд ҳукм 
ва қарорларини қайта кўриб чиқиш ва аниқ ишлар бўйича 
тушунтиришлар бериш орқали бажарган эди. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish