Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

2.3. Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳоти 
 
Мустақил Ўзбекистон Конституцияси жамият ва давлат 
ҳаётининг барча соҳалари, шу жумладан, суд-ҳуқуқ соҳаси ҳам ислоҳ 
қилинишининг олий манбаси сифатида хизмат қилади. 
1
Ўзбекистонда суд ҳокимияти мустақиллик даврида шаклланилиши масалалари суд-ҳуқуқ ислоҳоти масаласи 
доирасида батафсилроқ ёритиб берилган. 


66 
Олий Кенгашнинг 1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган иккинчи 
сессиясида Мустақиллик 
декларацияси эълон 
қилинди ва 
И.А.Каримов раислигида 64 кишидан иборат бўлган ва янги 
Конституция лойиҳаси устида икки ярим йил давомида ишлаган 
Конституция комиссияси ташкил этилди. Комиссия аъзоларининг 
сўзларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Конституция 
лойиҳаси устида ишлаганида инсон ҳуқуқлари ва суд ҳокимиятини 
ташкил этиш масалаларига бағишланган бўлимларга алоҳида 
эътиборини қаратди. Хусусан, айнан Президентининг таклифи 
бўйича шахс дахлсизлиги, айбсизлик презумпцияси, хотин-қизлар ва 
эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги, оналик ва болаликни муҳофаза 
қилиш, хўжалик судлари ҳақидаги ва бошқа муҳим масалаларга оид 
нормалар лойиҳага киритилди. Конституция лойиҳасининг Олий суд 
ҳақидаги меъёри ҳам бевосита Президентнинг ўзи томонидан 
кучайтирилган ва яхшиланган. 
“Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб 
қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари суд орқали ҳимоя қилиниши лозим” 
каби нормани мустаҳкамлашни назарда тутган Конституция 
дастлабки лойҳасининг 19-моддасига ҳам жиддий ўзгартишлар 
киритилди. Конституция комиссияси Раиси қуйидаги таҳрирни 
таклиф этди: “Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда 
мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан 
суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким 
ҳақли эмас”. 
Агарда 
биринчи 
вариантда 
фуқаролар 
ҳуқуқ 
ва 
эркинликларининг суд орқали ҳимоя қилиниши назарда тутилган 
бўлса, иккинчи вариант фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг 
дахлсизлигини, шунингдек, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга 
ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмаслиги ҳақидаги 
қоидани мустаҳкамлаб, олдини олувчи тусга эга бўлди. 
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларидан маҳрум этиш ёки уларни 
чеклаб қўйиш бўйича ҳар бир хатти-ҳаракат унинг хусусиятига қараб 
фуқаролик, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка олиб келади. 
Мазкур конституциявий норма Фуқаролик, Жиноят, Жиноят-
процессуал кодексларида ва бошқа қонунларда ўзининг мантиқий 
ҳуқуқий ривожини топган. Давлатимизнинг раҳбари ташаббуси билан 
ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси “Қамоққа олишга санкция 
бериш ҳуқуқи судларга ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон 
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва 


67 
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши 
кўрсатилган конституциявий меъёр ривожининг ёрқин мисолидир. 
Бошқача қилиб айтганда, Конституция ҳуқуқий тизимни ташкил 
этувчи ҳуқуқ барча тармоқларини ривожлантириш учун юридик база 
сифатида хизмат қилади, бу эса ҳуқуқ турли тармоқларининг 
бирлигини 
ва 
мувофиқлигини 
кафолатлайди. 
Ўзбекистон 
Республикаси Конституцияси мамлакатда амалга оширилаётган суд-
ҳуқуқ ислоҳотининг бошланғич нуқтаси ва асосий ҳуқуқий 
манбасидир. 
Юқоридагиларга асосан таъкидлашимиз лозимки, Ўзбекистон 
мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб инсонпарвар 
демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ҳамда ижтимоий макон 
сифатида тушуниладиган фуқаролик жамиятини шакллантириш 
йўлини танлаган. Кўрсатилган ижтимоий маконда қонун устувор 
бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришига монелик қилмайди, 
аксинча, ёрдам беради, шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва 
эркинликлари тўла даражада рўёбга чиқишига кўмаклашади. Қонун 
устуворлигини таъминлаш, шахс, оила, жамият ва давлат ҳуқуқ ва 
манфаатларининг муҳофазасини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий 
маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, фуқароларни қонунга 
бўйсуниш ва ҳурмат руҳида тарбиялаш – бу ривожланган бозор 
иқтисодиётига асосланган ҳақиқий демократик, ҳуқуқий давлат ва 
эркин фуқаролик жамияти қуришнинг нафақат мақсади, балки унинг 
воситаси, энг муҳим шарти ҳисобланади. 
Шубҳасиз, мафкуранинг қонунга нисбатан устунлигини эълон 
қилувчи тоталитар, маъмурий-буйруқбозлик тизимидан инсон 
ҳуқуқларининг устунлигини таъминлайдиган ҳақиқий демократик 
ҳуқуқий давлат ва жамиятга ўтиш мақсадида бир қатор қонун 
блокларининг қабул қилиниши талаб қилинди. 
Шу муносабат билан, қисқа муддатда суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ 
қилиш бўйича муҳим ишлар амалга оширилди. Одил судловни амалга 
ошириш орқали жамиятда тотувликни, инсон ҳуқуқ ва қонуний 
манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга йўналтирилган 
мустақил суд ҳокимиятининг шакллантирилишига имкон берган 
мустақил Ўзбекистон Конституциясининг қабул қилиниши қайд 
этилган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси сифатида хизмат қилди. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish