Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Участка ва қўшимча келиштирувчи судлари



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Участка ва қўшимча келиштирувчи судлари 
судловга 
тегишлилиги жиноят ва фуқаролик суд иш юритувининг низомлари 
билан белгиланадиган жиноят ва фуқаролик ишларини қўрарди. 
Аҳвол ҳуқуқидан маҳрум этишга ёки уни чеклашга олиб келмайдиган 
жиноят ва ножўя ҳаракатлар тўғрисидаги ишлар келиштирувчи судья 
томонидан кўриларди. Уларнинг қарорлари устидан протест ва 
шикоятлар округ судига бериларди.
 
Округ судлари 
ишларни биринчи инстанция суди сифатида 
кўрарди. 
Ишлар 
маслаҳатчилар 
иштирокида 
кўриларди, 
маслаҳатчилар сифатида эса фахрий участка ва қўшимча 
келиштирувчи судьялар таклиф этилиши мумкин эди. Округ суди 
томонидан биринчи инстанция сифатида кўрилган ишлар бўйича 
апелляция инстанцияси суд палатаси бўлган. 
Суд палатаси 1899
йил 14 майда Тошкентда ташкил этилган. У 
биринчи инстанция суди сифатида қонунга мувофиқ, унинг судловига 


56 
тегишли бўлган жиноят ва фуқаролик ишларининг энг муҳим 
тоифаларини кўрган. Участка судлари томонидан кўрилган ишлар 
бўйича суд палатаси кассация инстанцияси вазифаларини бажарарди. 
Келиштирувчи судьяларнинг қурултойи сифатида чиқарилган округ 
судларининг узил-кесил қарор ва ҳукмлари устидан берилган протест 
ва шикоятлар юзасидан ишларни кўриш бўйича сенатнинг 
вазифалари ҳам суд палатасига юклатилган эди. Суд палатаси катта 
раис, учта подшолик судьялар ва учта маҳаллий фахрий 
келиштирувчи судьялардан иборат бўлган. 
 
Учинчи босқич – Октябрь революциясидан сўнг, Ўзбекистон 
ССР 
ташкил 
этилишидан 
олдин 
Ўзбекистоннинг 
(Туркистоннинг) суд ҳокимияти. 
1921 йилдан бошлаб РКП(б) МК 
кўрсатмаларига асосан, Туркистонда қози судлари институтининг 
қисман тикланиши бошланди. 
1921 йил 6 октябрдаги Қози суди тўғрисидаги низомга 
мувофиқ 
Фарғона вилоятида ягона халқ суди билан бирга қози судлари ҳам 
легаллаштирилган. Мазкур судларнинг биринчи инстанцияси 
ишларни якка тартибда кўрган қози бўлган. Иккинчи - апелляция 
инстанцияси 2-5 кишидан иборат бўлган қозилар қурултойи, кассация 
инстанцияси эса (қози қурултойи қарорлари устидан кассация 
тартибда шикоят қилиш учун) вилоят ёки уезд адлия бўлимининг 
тақдимномаси бўйича ёки хулосаси билан ишларни кўрган исполком 
раёсати бўлган. Низомга биноан, қози тарафларнинг вужудга келган 
низони шариат бўйича ҳал қилинишига рози бўлганлиги ҳақидаги 
ёзма аризаси бўйича ишларни кўришга ҳақли эди. Тарафларнинг бири 
низо ушбу тартибда кўриб чиқилишига рози бўлмаган ҳолда судловга 
тегишлилик ҳақидаги масала қарори узил-кесил ҳисобланган алоҳида 
комиссияга ҳал қилиш учун тақдим этилиши мумкин эди. 
Кейинчалик халқ қозилари ва халқ бийларининг қарор ва ҳукмлари 
устидан берилган шикоятларни кўрадиган апелляция инстанцияси 
халқ қозилари ва халқ бийларининг қурултойи, кассация инстанцияси 
эса халқ судлари кенгашининг мусулмон бўлими (маҳкамаишария) 
бўлган. Шикоят қилиш учун белгиланган муддат қарор ёки ҳукм 
чиқарилган кундан бошлаб 15 кунлик муддатни ташкил этарди. 
Бироқ ушбу тизим узоқ амал қилмаган эди. 1924 йилда апелляция 
тўлиқ бекор қилинган эди, 1928 йилда эса қози судлари ҳам бекор 
қилинган эди
1

1
Қози судлари ЎзССР ЦИК ва СНК 1928 йил 18 февралдаги Қарори билан тўлиқ бекор қилинган. 


57 
Туркистон АССРнинг 1923 йилдаги Суд тузилиши тўғрисидаги 
низомга 
асосан, Туркистон ҳудудида қуйидаги суд тизими амал 
қилган эди: 1) ишларни якка тартибда ёки иккита халқ 
маслаҳатчилари иштирокида кўрган халқ суди; 2) вилоят суди;
3) РСФСР Олий судининг бўлинмаси. 
Халқ суди суд тизимининг асосий бўғин бўлиб, жиноят ва 
фуқаролик ишларининг асосий қисмини кўрарди
1

Вилоят суди халқ судларининг ишлари бўйича кассация 
инстанцияси вазифаларини бажарарди ҳамда вилоятдаги барча суд-
тергов муассасаларига раҳбарлик қиларди. У биринчи инстанция 
суди сифатида олдин халқ судлари томонидан олтита халқ 
маслаҳатчилари иштирокида кўрилган энг муҳим жиноят ва 
фуқаролик ишларини кўрарди. 
РСФСР Олий судининг Туркистон бўлинмаси қуйидаги таркибда 
фаолият юритган эди: бўлинма раёсати; жиноят ишлари бўйича 
кассация коллегияси ва жиноят ишлари бўйича суд коллегияси. 
Унинг вазифаларига қуйидагилар кирарди: Олий суд бўлинмасининг 
аъзолари ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш; суд коллегиясида 
кўрилаётган айрим ишлар бўича махсус суд таркибларини тайинлаш; 
коллегияларнинг ҳисоботларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, Олий 
суд бўлинмаси бўйича ҳисоботларни тайёрлаш; республика 
прокурори таклифлари бўйича вилоят судларида махсус тафтиш 
ўтказилишини тайинлаш ва ушбу тафтишлар натижаларини тинглаш; 
Олий суд бўлинмасининг аъзолари, вилоят судларининг раислари, 
уларнинг ўринбосарларига нисбатан тафтишлар натижалари ёки 
республика прокурорининг алоҳида хабарлари бўйича интизомий 
ишларни қўзғатиш ва кўриб чиқиш. 
Кассация коллегияси иккинчи инстанция суди сифатида 
фақатгина вилоят судлари томонидан кўрилган жиноят ишларини 
кўрарди. Жиноят ишлари бўйича суд коллегияси биринчи инстанция 
суди сифатида алоҳида давлат аҳамиятига эга бўлган ишларни 
кўрарди. Фуқаролик ишлари вилоят судлари томонидан кўриларди. 
Уларнинг қарорлари устидан берилган шикоят ва протестлар 
бевосита РСФСР Олий судига юбориларди. Таъкидлаб ўтамиз, 
РСФСР Олий судининг Туркистон бўлинмаси тузилмасида Пленум 
1
Таъкидлаб ўтиш лозим, халқ судьяси мансабларига номзод бўлган шахсларга нисбатан қуйидаги талаблар 
қўйилган эди: суд бўйича қораланмаган, адлия органларида жамоат ёки амалий икки йиллик иш стажига эга 
бўлган фуқаро. 


58 
йўқ эди, унинг вазифалари РСФСР Олий суди ваколатига киритилган 
эди. 
Муайян иш тоифаларини кўриб чиқиш учун махсус судлар, яъни 
ҳарбий трибуналлар; халқ судларининг алоҳида меҳнат сессиялари, 
ер комиссиялари ва арбитраж комиссияси ташкил этилиши ҳам 
низомда назарда тутилган эди. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish