Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


б) Қонунда белгиланган талабларга мувофиқликни текшириш



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

б) Қонунда белгиланган талабларга мувофиқликни текшириш.
Судьяларнинг малака ҳайъатлари номзодларнинг касбий, маънавий-
ахлоқий ва шахсий фазилатлари ўрганилишини ташкил этади. Мазкур 
текширишдан кейин материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан 
икки ойдан кечиктирмай малака имтиҳонлари ўтказади. 
в) Судьялик лавозимига кўрсатилаётган шахсларни ўқитиш. 
Судьяларнинг малака ҳайъатлари судьяликка номзодлар захирасида 
турган ҳамда фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) 
судларининг ва жиноят ишлари бўиича туман (шаҳар) судларининг 
судьялари, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг судьялари, 
Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг ва вилоятлар 
ҳамда 
Тошкент 
шаҳар 
хўжалик 
судларининг 
судьялари 
лавозимларига номзоди биринчи марта кўрсатилаётган шахсларни 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар 
малакасини ошириш марказида махсус курсларда ўқитишни ташкил 
этади. Махсус курсларни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат 
берилган кунидан эътиборан уч йил мобайнида амал қилади. 
Бунда 
судьялик 
лавозимига 
номзоди 
биринчи 
марта 
кўрсатилаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 
ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида махсус 
курсларни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган 
тақдирдагина судьялик лавозимига вакансия очилганлиги тўғрисида 
хабардор қилинадилар. 
г) Малака имтиҳонини топшириш тартиби. 
Бўшаб қолган 
судьялик лавозимига ўтказиладиган танловда иштирок этиш истагини 
билдирган шахслар малака имтиҳони топширадилар, мазкур имтиҳон 
натижаларига кўра судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари 
уларнинг судьялик лавозимига муносиблиги ёки муносиб эмаслиги 
тўғрисида қарор қабул қилади. 
Малака 
имтиҳонларини 
топшириш 
натижаларига 
кўра, 
судьяликка номзодлар захирасига киритиш ёки захирага киритишни 
рад этиш тўғрисида қарор чиқарилади. Судьяликка номзоднинг 


319 
малака имтиҳони у билан суҳбат ўтказиш, оғзаки савол-жавоблар, 
рўйхати судьяларнинг тегишли малака ҳайъати мажлисида 
тасдиқланадиган амалий масалаларни ҳал этишдан иборат бўлади. 
Судьяларнинг малака ҳайъати судьяликка номзоднинг малака 
имтиҳонидан ўтган ёки ўтмаганлиги тўғрисида хулоса беради. 
Низомда малака имтиҳонини топшира олмаган судьяликка номзод 
камида бир йилдан кейин қайтадан имтиҳонга қўйилиши мумкинлиги 
белгиланган. 
Судьяларнинг малака ҳайъатлари мажлисларида тегишинча 
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича 
олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар 
ҳамда Тошкент шаҳар судларининг, фуқаролик ишлари бўйича 
туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, жиноят ишлари бўйича 
туман (шаҳар) судларининг, ҳарбий судларнинг, Қорақалпоғистон 
Республикаси хўжалик судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
хўжалик судларининг судьялари иштирок этишлари мумкин, улар 
судьялик лавозимига номзодларнинг ҳар бири хусусида ўз фикрини 
билдиришга, судьялар малака ҳайъатининг қарорига рози бўлмаган 
тақдирда эса ўз фикрини ёзма равишда Ўзбекистон Республикаси 
Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия 
этиш бўйича олий малака комиссиясига юборишга ҳақлидир. 
Судьяликка номзодлар захирасига киритилган шахсларга 
тааллуқли маълумотлар судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари 
томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги 
Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака 
комиссиясига юборилади. Низомда судьяларнинг малака ҳайъати 
раиси номзоднинг ёки судьянинг тайёрлиги ҳақидаги масалага оид 
хулосани Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги 
Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака 
комиссиясига юбориши кўрсатилган. 
Судьялик лавозимида бўлиш муддати тугайдиган шахслар ҳам 
худди шу танлаш этапларидан ўтади. Ваколат муддати тугаётган 
судьяларга нисбатан уларнинг номзодини янги муддатга кўрсатиш 
тўғрисидаги масала судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари 
томонидан кўриб чиқилади. Судьялар малака ҳайъатларининг мазкур 
шахсларнинг судьялик лавозимига муносиблиги ёки муносиб 
эмаслиги хусусидаги ҳамда уларни янги муддатга тайинлаш 
мумкинлиги ҳақидаги қарори уларнинг ваколат муддати тугашидан 
камида уч ой олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти 


320 
ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича 
олий малака комиссиясига юборилади. 
Бунда: 

Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
суди 
судьялигига 
номзодларнинг малака имтиҳони ҳамда уларнинг шу лавозимда 
ишлашга тайёрлигини баҳолаш – Ўзбекистон Республикаси Олий 
суди раиси такдим этган материаллар асосида ёки ваколати муддати 
ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг аризасига 
биноан, Судьялар олий малака ҳайъати томонидан; 
- Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари 
бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди 
раислиги ва раис ўринбосарлигига номзодларнинг малака имтиҳони 
ҳамда уларнинг шу лавозимда ишлашга тайёрлигини баҳолаш – 
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси тақдим этган 
материаллар асосида Судьялар олий малака ҳайъати томонидан; 
- Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари 
бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди 
судьялигига номзодларнинг малака имтиҳони ҳамда уларнинг шу 
лавозимда ишлашга тайёрлигини баҳолаш – мазкур судларнинг 
раислари такдим этган материаллар асосида ёки ваколати муддати 
тугаётган судьяларнинг аризаларига биноан, ёхуд қуйи судларнинг 
судьялари аризаларига биноан, судьяларнинг тегишли малака 
ҳайъатлари томонидан; 
- фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, 
жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари судьялигига 
номзодларнинг малака имтиҳони ҳамда уларнинг шу лавозимда 
ишлашга 
тайёрлигини 
баҳолаш 
– 
судьялик 
лавозимига 
номзодларнинг аризаларига биноан, ёки ваколати муддати тугаётган 
судьяларнинг аризаларига биноан, судьяларнинг тегишли малака 
ҳайъати томонидан; 
- округ ва ҳудудий ҳарбий судлар судьялигига номзодларнинг 
малака имтиҳони ва уларнинг шу лавозимда ишлашга тайёрлигини 
баҳолаш – судьялик лавозимига номзодларнинг аризаларига биноан, 
ёки ваколати муддати тугаётган судьяларнинг аризаларига биноан, 
ҳарбий судлар судьяларининг Малака ҳайъати томонидан; 
- хўжалик судлари судьялигига номзодларнинг малака имтиҳони 
ва уларнинг шу лавозимда ишлашга тайёрлигини баҳолаш – 


321 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
хўжалик 
суди раисининг 
такдимномаси асосида ёки судьялик лавозимига номзодларнинг 
аризаларига биноан, ёхуд ваколати муддати тугаётган хўжалик 
судлари судьяларининг аризаларига биноан, Хўжалик судлари 
судьяларининг малака ҳайъати томонидан ўтказилади. 
Судьялар малака ҳайъатининг номзодни юқори судьялик 
лавозимига тавсия этиш мумкинлиги ҳақидаги хулосаси тегишли суд 
раиси такдим этган материаллар асосида ёхуд судьяларнинг 
аризаларига биноан, берилади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish