Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Судьяга давлат ҳисобидан унинг юқсак мақомига мос



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Судьяга давлат ҳисобидан унинг юқсак мақомига мос 
келадиган моддий ва ижтимоий таъминот тақдим этиш. 
Судья 
ҳуқуқий мақоми хусусиятини ташкил этувчи мазкур муҳим элемент 
“Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9 
бобида тартибга солинган. Ушбу боб мазмуни қуйидаги қисмлардан 
таркиб топган: 1) моддий таъминот чоралари ва 2) судьялар ва 
уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялаш чоралари (75-76-
моддалар). 
Судьяларнинг 
моддий таъминоти
қуйидагиларни назарда 
тутади:
а) судьяларнинг иш ҳақи миқдори қонун ҳужжатлари билан 
белгиланган лавозим маошидан, малака даражаси, кўп йиллик 
хизмати учун тўланадиган устама ҳақлардан иборат; 
б) судьяларга ҳар йили ўттиз олти иш кунидан иборат ҳақ 
тўланадиган таътил берилади. 
Ўз навбатида, 
судьяларнинг ва уларнинг оила аъзоларини 
ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари
қуйидагиларни англатади: 
а) судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғи давлатнинг махсус 
муҳофазасида бўлади ҳамда республика бюджети маблағлари 
ҳисобидан давлат томонидан мажбурий тартибда суғурта қилинади; 
б) қуйидаги ҳолларда давлат суғурта органлари суғурта 
суммаларини тўлайди: 
- судья ишлаётган даврида ёки ваколат муддати тугаганидан 
кейин ҳалок бўлса (вафот этса), агар бу судья ўз хизмат вазифаларини 
бажариши муносабати билан олган тан жароҳатлари ёки соғлиғининг 
бошқача шикастланиши оқибатида рўй берган бўлса, унинг 
меросхўрларига судьянинг эллик ойлик иш ҳақи миқдорида; 
- судья ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан 
келгусида касбга доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини 
истисно этадиган даражада майиб бўлиб қолса ёки унинг соғлиғига 
бошқача шикаст етказилганида судьянинг йигирма беш ойлик иш 
ҳақи миқдорида; 
- судья ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан 
касбга доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини истисно 
этмайдиган ва меҳнат қобилиятининг доимий йўқолишига олиб 
келмайдиган тан жароҳатлари ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст 
етказилганида судьянинг беш ойлик иш ҳақи миқдорида. 
Судья ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан 
келгусида касбга доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини 


315 
истисно этадиган даражада майиб бўлиб қолганида ёки унинг 
соғлиғига бошқача шикаст етказилганида мажбурий давлат суғуртаси 
бўйича олинган тўловларни ҳисобга олмаган ҳолда унга иш ҳақи ва 
тайин этилган пенсия ўртасидаги фарқ ҳар ойда тўлаб борилади. 
Судья ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан 
олган тан жароҳатлари ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст 
етказилиши оқибатида ҳалок бўлса (вафот этса), унинг қарамоғида 
бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига судья иш ҳақининг 
уларнинг ҳиссасига тўғри келадиган қисми ва боқувчисини 
йўқотганлиги муносабати билан уларга тайинланган пенсия 
ўртасидаги фарқ ҳар ойда, мажбурий давлат суғуртаси бўйича 
олинган тўловларни ҳисобга олмаган ҳолда тўланади. 
Судьянинг ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан 
унга тегишли мол-мулкни йўқ қилиш ёки шикастлаш оқибатида 
етказилган зарар судьяга ёки унинг оила аъзоларига тўлалигича 
қопланади. 
Зарарни қоплаш бўйича тўловлар республика бюджети 
маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, кейинчалик улар айбдор 
шахслардан қонунда белгиланган тартибда ундириб олинади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish