Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

а) Номзоднинг ариза бериши.
Фуқаролик ишлари бўйича 
туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ва жиноят ишлари бўйича 
туман (шаҳар) судларининг, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг, 
Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг, вилоятлар ҳамда 
Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялигига (хўжалик судлари 
раислари 
ва 
раис 
ўринбосарлари 
лавозимларига 
номзоди 


317 
кўрсатилаётган шахслар бундан мустасно) номзодлар захирасини 
шакллантириш учун судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари ўзини 
судьяликка номзодлар захирасига киритиш ёки бўшаб қолган муайян 
судьялик лавозимига қўйилиш истагини билдирган шахслардан 
аризалар қабул қилади. Бунда мазкур шахсларга қуйидаги талаблар 
қўйилади: 
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши; 
- йигирма беш ёшдан кичик бўлмаслиги;
- мутахассислиги бўйича уч йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига 
эга бўлиши. Судьяликка номзодлар захирасига судланган шахслар 
қабул қилиниши мумкин эмас. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
судининг, 
Ўзбекистон 
Республикаси Олий хўжалик судининг судьялигига, хўжалик 
судларининг раислари ва раис ўринбосарлари лавозимларига 
номзодлар захирасини, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси 
фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик 
ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар 
судларининг, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Ҳарбий 
судининг 
судьялигига 
номзодлар 
захирасини 
шакллантириш 
“Судлар 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 61-моддаси 
талабларига риоя қилинган ҳолда судьяларнинг тегишли малака 
ҳайъатлари томонидан амалга оширилади. Ушбу моддада юқорида 
айтиб ўтилган судлар судьялигига номзодларга қўйиладиган қўшимча 
талаблар белгиланган: 
- Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, 
Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди 
судьялигига номзодларга – 
юридик ихтисос бўйича камида беш 
йиллик, шу жумладан, қоида тариқасида, судья бўлиб камида икки 
йиллик меҳнат стажига эга бўлиш; 
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди 
судьялигига номзодларга – 
юридик ихтисос бўйича камида етти 
йиллик, шу жумладан, қоида тариқасида, судья бўлиб камида беш 
йиллик меҳнат стажига эга бўлиш; 
- ҳарбий суд судьялигига номзодларга – 
ҳақиқий ҳарбий 
хизматни ўтаётган, офицерлар таркибига кирувчи ҳарбий унвонга 
эга бўлиш. 
Ҳар бир судьяликка номзод учун судьяликка номзодлар 
захирасига киритиш тўғрисидаги аризага 
кадрларни ҳисобга олиш 
бўйича шахсий варақа, таржимаи ҳол, олий юридик маълумот 


318 
тўғрисидаги диплом нусхаси, меҳнат дафтарчасидан кўчирма, 
охирги иш жойидан тавсифнома
илова қилиш зарурати мажбурий 
шарт ҳисобланади. 
Судьяликка номзодлар захирасига киритиш тўғрисидаги 
аризаларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш билан бир қаторда, 
судьялар малака ҳайъати котиби ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва 
тўғрилигини текширишни амалга оширади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish