Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


д) Номзодларни судьялар малака ҳайъати томонидан муайян



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

д) Номзодларни судьялар малака ҳайъати томонидан муайян 
судьялик лавозимига тавсия этиш.
Судьяларнинг тегишли малака 
ҳайъати судьяликка номзодлар захирасида турган шахсларнинг 
судьялик 
лавозимига 
лаёқатлилиги 
даражасини 
судларнинг 
ихтисослашувини инобатга олган ҳолда, имтиҳон қабул қилиш йўли 
билан баҳолайди. Бунда уларнинг меҳнат фаолияти, шахси ва 
дунёқараши эътиборга олинади. 
Судьяларнинг малака ҳайъати бўш бўлган судьялик лавозимига 
тавсия этилган камида икки нафар номзодга доир материалларни 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни 
танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака 
комиссиясига юборади. 
Судьялар малака ҳайъатларининг мазкур шахсларнинг судьялик 
лавозимига муносиблиги ёки муносиб эмаслиги хусусидаги ҳамда 
уларни янги муддатга тайинлаш мумкинлиги ҳақидаги қарори 
уларнинг ваколат муддати тугашидан камида уч ой олдин 
Комиссиясига юборилиши кераклигини назарда тутиш лозим. 
Комиссия судьяларнинг ваколат муддати тугашидан камида бир ой 
олдин уларни янги муддатга тақдим этиш тўғрисидаги ҳужжатлар 
кўриб чиқилишини таъминлайди. 
е)
 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
ҳузуридаги 
Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий 
малака комиссияси судьяси лавозимига номзодларни кўриб чиқиш 
(кейинги ўринларда – Комиссия). 
Судья кадрларни танлаш ва 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тасдиғига тақдим этишда 
қонунийликни таъминлаш мақсадида:
- тақдим этилган номзодларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий 
суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, фуқаролик ва 
жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий 
судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент 


322 
шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, 
Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент 
шахар хўжалик судлари судьяси лавозимларига муносиблигини 
аниқлайди ҳамда мазкур масала бўйича хулосалар беради; 
- фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар, Тошкент 
шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьялари 
лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Ўзбекистон 
Республикаси Президентига тақдимномалар киритади. 
Бунда Комиссия номзодларни ўрганишнинг турли усулларидан 
фойдаланади (суҳбатлашиш, мустақил экспертлар томонидан синаб 
кўриш, топширилган муаммо бўйича мавзуга оид рефератлар 
тайёрлаш, тезкор савол-жавоблар ўтказиш ва ҳоказолар). 
Айтилганидек, судьялик лавозимларига кадрлар бўйича 
таклифлар Комиссия томонидан кўриб чиқиш учун бўш судьялик 
лавозимига камида икки номзоддан иборат ҳолда муқобиллик 
асосида киритилади. 
Комиссия мажлисида муҳокама этилаётган номзоднинг шахсий 
ва касбий сифатлари тўғрисида доимий асосда фаолият юритувчи 
Комиссия аъзосининг ахбороти тингланади. 
Комиссия судья кадрлар бўйича тақдим этилган материалларни 
ўрганиш ва суҳбатлашиш йўли билан судьяликка номзодларни танлаб 
олади, уларнинг касб маҳорати даражасини, маънавий фазилатларини 
(ҳалоллиги ва виждонини сотмаслигини), қобилиятини, шунингдек, 
ҳуқуқ соҳасидаги тегишли тайёргарлиги ва малакасини аниқлайди.
Судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тавсия этиш 
масалалари Комиссия мажлисларида кўриб чиқилаётганда номзодни 
тақдим этаётган тегишли судьялар малака ҳайъатининг раиси 
маслаҳат овози билан қатнашиши мажбурийдир. Қарор мажлисда 
иштирок этаётган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози 
билан қабул қилинади. Номзодга овоз бериш чоғида Комиссия 
аъзоларидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлишига йўл қўйилмайди. 
Комиссия мажлисида қуйидаги қарорлар қабул қилиниши 
мумкин: 
- номзоднинг тақдим этилган судьялик лавозимига муносиблиги 
тўғрисида; 

номзоднинг 
тақдим 
этилган 
судьялик 
лавозимига 
номуносиблиги тўғрисида; 


323 
- номзоднинг кейинчалик бўш лавозимга тақдим этиш ҳуқуқи 
билан судьялик лавозими захирасида қолдирилиши тўғрисида; 
- судьялик лавозимига тақдим этилган номзоднинг ҳужжатларини 
профессионал, ахлоқий ва шахсий фазилатларини қўшимча ўрганиш 
учун қайтариб юбориш тўғрисида. 
Комиссиянинг қарори хулоса тарзида расмийлаштирилади ва 
мажлисда қатнашган Комиссия аъзолари томонидан имзоланади. 
Овоз бериш вақтида озчиликни ташкил қилган Комиссия аъзолари 
хулосани имзолайдилар, уларнинг алоҳида фикри мажлис 
баённомасига киритилади. 
Агар Комиссия номзодни судьялик лавозимига номуносиб ёки 
унинг ҳужжатларини қўшимча ўрганиш учун қайтариб юбориш 
лозим деган хулосага келган ҳолларда бир йил муддат ўтгандан кейин 
ушбу масаланинг такроран кўриб чиқилишига йўл қўйилади. Бу ҳақда 
хулосага тегишли ёзув киритилади. 
Комиссиянинг хулосасида Комиссиянинг номи, таркиби ва 
мажлиснинг вақти, масаласи кўриб чиқилаётган шахснинг 
фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда уни таърифловчи бошқа 
маълумотлар, тақдимномани (материалларни) киритган органнинг 
номи, шунингдек, Комиссия томонидан қабул қилинган қарор 
кўрсатилади. 
Материаллар тўлиқ бўлмаган ҳолларда, масалани холисона ечиш 
мақсадида Комиссия уни кўриб чиқишни кейинга қолдириш ҳуқуқига 
эгалиги назарда тутилган.

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish