Вилоятда 2021-2022 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага
жамғариш бўйича
АХБОРОТ
1. 2021-2022 йиллар қиш баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва унинг вилоятдаги ижроси:
- Аҳоли эҳтиёжлари ҳамда ижтимоий соҳа муассасалари талабидан келиб чиқиб, 2021-2022 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори бугунги кун ҳолатига қабул қилинмади.
Берилган таклифлар асосида Наманган вилояти ҳокими қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳозирда мазкур қарор тасдиқланиши кутилмоқда.
2. Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, тайёрлов ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида контрактация шартномалари тузилганлиги:
- Вилоят бўйича 2021-2022 йил қиш баҳор мавсуми учун
70,9 минг тонна асосий турдаги маҳсулотлар захира қилиниши режалаштирилган бўлиб, шундан, бюджет маблағлари ҳисобидан
2,2 минг тонна маҳсулот харид қилиниб ва захира қилиниши белгиланган.
Хусусан, Мактабгача таълим бошқармаси томонидан 1,75 минг тонна, Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 76 тонна ҳамда Халқ таълими бошқармаси томонидан 407 тонна маҳсулотлар бюджет маблағлари ҳисобидан захирага олинади.
Бугунги кунда маскур ташкилотлар томонидан, маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналар ҳамда фермер хўжаликлар билан тегишли тартибда контрактация шартномалари тузиш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 28 та таълим муассасаси томонидан белгиланган маҳсулотларни жамғариш учун 35 та масъулияти чекланган жамият ва 3 та фермер хўжалиги билан қиймати 695,4 млн сўмлик шартномалар тузилди.
Мактабгача таълим бошқармаси томонидан, маҳсулот етказиб берувчи корхона ва фермер хўжаликлар билан қиймати 4 683 млн сўмлик 45 та контрактация шартномалари тузилди.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги муассасалар томонидан, 8 та масъулияти чекланган жамияти ва 1 та фермер хўжалиги 275, 8 млн сўмлик 9 та шартнома имзоланди.
3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмларини бажарилиши:
- Вилоятда истиқомат қилаётган шаҳарлар аҳолиси эҳтиёжлари ҳамда ижтимоий соҳа муассасалари талабига кўра шаҳар ва туманлардаги ҳудудий корхоналар томонидан 68,7 минг тонна, ҳамда ижтимоий соҳа муассасалари томонидан 2,2 минг тонна жами бўлиб 70,9 минг тонна ўтган йилга нисбатан 4,9 минг тоннага кўпроқ маҳсулот захира қилиниши режалаштирилган.
Бугунги кунга келиб, вилоят бўйича жами 16,9 минг
тонна (24%), жумладан, 7,8 минг тонна картошка (19 %), 3,4 минг тонна пиёз (57 %), 3 минг тонна сабзи (20 %) ҳамда 2,6 минг тонна гуруч (35 %) маҳсулотлари захирага жамғарилди.
4. Захира тадбирларига жалб этилган ташкилотларга буюртмага асосан банклар томонидан ажратилган кредит маблағлари:
Тайёрланган таклифлар асосида шаҳар ва туманларда аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб белгиланган меъёрий ҳажмлар деҳқон бозорлари, ҳудудий тайёрлов корхоналари, йирик корхоналар, агрофирма, ММТП ва фермер хўжаликларига тақсимот қилинди.
Шунингдек, захира тадбирларини амалга оширувчи тадбиркорларнинг талаби асосида талаб этиладиган дастлабки кредит маблағлари ҳажми шакллантирилди. Хусусан ҳудудларда тайёрлов корхоналарига асосий турдаги маҳсулот жамғариш учун 17,6 млрд сўм кредит маблағлари талаб этилиши аниқланди.
Вилоят ҳокимининг қарор лойиҳасида ташаббукор тадбиркорларга тижорат кредити ажратиш бўйича алоҳида банд киритилган бўлиб, вилоят Марказий банк ҳамда тижорат банкларига вазифалар юкланган.
Бугунги кунда тадбиркорларнинг талаби асосида кредит ресурсларини ажратиш чоралари кўрилмоқда.
5. Захира мақсадлари учун омборхоналар ва совуткичли сиғимларни тайёрланиши:
Вилоят бўйича бугунги кун ҳолатига жами 83,9 минг тонна қувватдаги 878 та омборхоналар ва музлаткичли сиғимлар мавжуд. Жумладан, 21,7 минг тонна қувватга эга 724 та омборхоналар ҳамда 62,1 минг тонна қувватга эга 154 та музлатгичлар фаолият кўрсатиб, захира тадбирларида мазкур субъектлардан тўла қувватда фойдаланиш имконияти мавжуд.
6. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳоли эҳтиёжига нисбатан кам етиштириладиган ҳудудларда ушбу муаммоларни бартараф этиш чоралари ва улар юзасидан таклифлар:
Вилоят бўйича 63,03 минг гектар майдонга такрорий экинлар экилган бўлиб, ушбу майдонларда 582,4 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирилиши прогноз қилинган.
Жумладан, 97,9 минг тонна сабзи, 17,7 минг тонна полиз,
Do'stlaringiz bilan baham: |