Қашқадарё вилоят маъмурий судларининг 2022 йилдаги фаолияти сарҳисоби
Маълумки, бугун маъмурий судлар жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасида юзага келаётган низоларни ҳал этишдага ихтисослашган суд сифатида фуқароларнинг ишончини қозонмоқда. Давлат органлари мансабдор шахсларининг қарорлари ва ҳатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатасизлигидан норози бўлган ва бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун маъмурий судларга мурожаат қилган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари таъминланмоқда.
Қашқадарё вилоят маъмурий судлари томонидан 2022 йил мобайнида одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
Қашқадарё вилоят ҳамда Қарши туманлараро маъмурий судлари томонидан 2022 йилда 1487 та оммавий ҳуқуқий низолардан келиб чиқадиган маъмурий иш келиб тушган, шундан 1271 та (2021 йил давомида 1393 та) иш мазмунан кўриб тамомланган, 637 та (50,1 фоиз) ариза қаноатлантирилган, 503 та (39,6 фоиз) ариза қаноатлантириш рад қилинган, 99 та (7,8 фоиз) маъмурий иш бўйича иш юритиш тугатилган, 32 та (2,5 фоиз) иш кўрмасдан қолдирилган, 82 та иш қолдиқ бўлиб ўтган.
2022 йил мобайнида 177 та (2021 йилда 248 та) материаллар билан боғлиқ ишлар мазмунан кўриб тамомланган, шундан 148 таси (83,6 фоиз) қаноатлантирилган, 29 та (16,3 фоиз) ариза қаноатлантириш рад қилинган.
Туманлараро маъмурий судида ҳар бир судьяга бир ойда ўртача
21 та (шундан 19,3 та оммавий, 2,7 та материал) иш тўғри келган.
Оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан апелляция инстанциясида жами 279 та (2021 йилда 353 та) иш кўрилиб, шундан 33 таси ёки 11,8 фоиз (2021 йилда 77 таси ёки 21,8 фоиз) суд қарорлари бекор қилинган.
Қашқадарё вилоят ҳамда туманлараро маъмурий суди судьялари томонидан жами 299 нафар фуқаро қабул қилинган бўлиб (2021 йилда 475 та), шундан 226 нафар фуқаролар сайёр қабуллардаги мурожаатлари юзасидан қабул қилинган (2021 йилда 373 та).
Мурожаатлар 2021 йил билан таққосланганда 176 та мурожаатга, яъни 37,1 фоизга камайган. 2023 йилга қолдиқ мурожаатлар ўтмаган.
Қашқадарё вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлари томонидан бевосита идорада 73 нафар фуқаролар қабул қилинган.
Ўтган йилнинг шу даврида ушбу кўрсатгич 102 тани ташкил этган.
2022 йилда жами 174 (2021 йилда 127) марта ҳуқуқий тарғиботлар ўтказилган. Телевидениеда жами 29 (2021 йилда 47) марта ҳуқуқий тарғиботлар ўтказилган. Радиода 28 (2021 йилда 43) та чиқишлар қилинган. Веб-сайтларда 59 та (2021 йилда 15та), газета ва журналларда 58 та (2021 йилда 22та) мақолалар қилинган.
Мазкур даврда оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича кўрилган ишлар юзасидан 177 та (2021 йилда 173 та) хусусий ажрим чиқарилган. Чиқарилган ҳусусий ажримларнинг 146 таси бўйича жавоблар олинган, қолган 31 та хусусий ажримнинг ижрога қаратиш муддати мавжуд, жавоб бериш муддати ўтган хусусий ажримлар эса мавжуд эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |