Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


  Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

7.3. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 
ваколатлари. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 
ўринбосарлари ва судлов ҳайъати раислари 
 
“Судлар тўғрисида”ги Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий 
суди раиси, унинг ўринбосарлари, шунингдек, Ўзбекистон 


217 
Республикаси 
Олий 
суди 
судлов 
ҳайъати 
раисларининг 
ваколатларини белгилаб қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси. 
Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди ишига раҳбарлик қилиш биринчи навбатда 
ушбу суд Раиси зиммасига юклатилган. Унинг кўп сонли ваколатлари 
бир томондан, судга оид ваколатларини, иккинчи томондан эса 
ташкилий ваколатларини ўз ичига олади. 
Судга оид
ваколатларига Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
судловига тааллуқли бўлган ҳар қандай ишнинг кўрилишида ва ҳал 
этилишида иштирок этиш, қонунда белгиланган тартиб ва доирада 
барча умумий юрисдикция судларининг қонуний кучга кирган ҳукм 
ва бошқа қарорлари устидан протест билдириш, шунингдек, қонун 
талаб қилган ҳолларда уларнинг ижросини тўхтатиб туриш 
ваколатлари киради. 
“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасига биноан, 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси қуйидаги
ташкилий
ваколатларга эга: 
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди фаолиятига ташкилий 
жиҳатдан раҳбарлик қилади; 
- судларнинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва 
қарорлари устидан протест киритади; 
- суд ишларини назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб 
олади; 
- судлар томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорлари, ҳукмлар, 
ажримлар ва қарорлар ижросини қонунда назарда тутилган тартибда 
тўхтатиб туради; 
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсатини 
чақиради ҳамда уларнинг мажлисларида раислик қилади; 
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсатининг 
умумий масалалар бўйича қабул қилган қарорлари бажарилиши 
устидан назоратни амалга ошириш ишини ташкил этади; 
- ишни бир суддан бошқа судга олиб бериш масаласини ҳал 
қилади; 
- Пленум ва Раёсат муҳокамасига қонунга биноан, уларнинг 
ваколатига тааллуқли бўлган масалаларни киритади; 

Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
суди 
Пленумининг 
тушунтиришлари қонун ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги ҳақида 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига тақдимномалар 
киритади; 


218 
- қонунларни шарҳлаб беришни талаб этувчи масалалар юзасидан 
ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг 
Конституциясига 
мувофиқ 
эмаслиги 
ҳақида 
Ўзбекистон 
Республикаси Конституциявий судига тақдимномалар киритади; 
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати таркиби, судлов 
ҳайъатларининг ҳамда Умумий юрисдикция судлари судьяларининг 
олий малака ҳайъати таркиби ва раислари тўғрисида Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди Пленумига тақдимномалар киритади; 
- Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларининг интизомий 
жавобгарлиги ҳақида иш қўзғатади; 
- раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди; 
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди ходимлари билан меҳнат 
шартномаларини тузади ва бекор қилади; 
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг штат жадвалини 
тасдиқлайди; 
- буйруқлар ва фармойишлар чиқаради; 
- фуқароларни шахсан қабул қилади ҳамда ариза ва шикоятларни 
кўриб чиқиш ишларини ташкил этади; 
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга 
оширади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish