Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Олий суд Раёсати
Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
судьяларидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми 
томонидан 
белгиланадиган 
миқдорда 
тузилади. 
Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди раиси, унинг биринчи ўринбосари ва 
ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати 
таркибига лавозим бўйича кирадилар. Ўзбекистон Республикаси 
Олий суди Раёсатининг мажлислари ҳар ойда камида бир марта 
ўтказилади ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати 
аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатли 
ҳисобланади. Мажлисда Раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир 
бўлган тақдирда қарорлар қабул қилади. Муайян суд ишлари бўйича 
Раёсат қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва дарҳол 
қонуний кучга киради. 


215 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати ишларни назорат 
тартибида кўради
1
, суд амалиётини умумлаштириш натижаларини 
кўриб чиқади, Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси 
Ҳарбий суди раисларининг шу судлар фаолияти тўғрисидаги ва қонун 
ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги маърузаларини 
тинглайди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари 
ва девонининг ишини ташкил этиш масалаларини кўриб чиқади, 
қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади (“Судлар 
тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаси). 
Судлов ҳайъатлари. 
Суд фаолиятининг аксар қисми Фуқаролик 
ишлари бўйича судлов ҳайъати, Жиноят ишлари бўйича судлов 
ҳайъати ва Ҳарбий ҳайъат (судлов ҳайъатлари) зиммасига тушади. 
Ушбу бўлинмаларнинг таркиби белгиланган тартибда Олий суд 
раисининг тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий 
суди судьялари таркибидан Олий суд Пленуми томонидан 
тасдиқланади. 
Судлов ҳайъатларининг бевосита фаолиятига уларнинг раислари 
раҳбарлик қилади. Судлов ҳайъатлари раислари улар раҳбарлик 
қиладиган ҳайъатлар суд мажлисларида раислик қилади, ҳайъат суд 
мажлисларида суд таркибларини ташкил этади, тегишли ҳайъат 
ишларига раҳбарлик қилади, суд амалиётини ўрганиш ва 
умумлаштириш учун ишларни талаб қилиб олади, бошқа 
ваколатларни амалга оширади. 
Судлов ҳайъатлари ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи 
инстанцияда, апелляция, кассация тартибида ва назорат тартибида 
кўради; суд амалиётини ўрганади ва умумлаштиради; қонун 
ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб 
чиқади; суд статистикасини таҳлил қилади; қонунга мувофиқ бошқа 
ваколатларни амалга оширади (“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 25-
моддаси). 
Биринчи инстанцияда 
судлов ҳайъатлари юқорида айтиб ўтилган 
фуқаролик ва жиноят ишларини кўради. Биринчи инстанцияда судлов 
ҳайъатлари томонидан чиқарилган ҳукм ва ҳал қилув қарорлари 
устидан апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиниши ва 
протест билдирилиши мумкин.
1
Раёсат томонидан муайян суд ишлари бўйича чиқарилган қарорлар устидан Ўзбекистон Республикаси Олий 
суди Пленумига протест билдириш мумкин. 


216 
Биринчи инстанцияда жиноят ишлари учта судья таркибида, 
фуқаролик ишлари эса – якка тартибда кўриб чиқилади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари 
томонидан биринчи инстанцияда чиқарилган қонуний кучга кирмаган 
ҳукмлар ва ҳал қилув қарорлар устидан Олий суднинг тегишли 
ҳайъатига 
апелляция тартибида
шикоят қилиш ёки протест 
билдириш мумкин. Фуқаролик ишларини апелляция тартибида кўриб 
чиқиш уч нафар судья таркибида, жиноят ишларини эса – беш нафар 
судья таркибида амалга оширилади. Апелляция тартибида кўрилган 
иш кассация тартибида кўрилмаслиги керак (“Судлар тўғрисида”ги 
Қонуннинг 13-моддаси). Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, 
шунингдек, жабрланувчи, унинг вакили қонуний кучга кирмаган суд 
ҳукми устидан апелляция тартибида шикоят қилиш, прокурор ва 
унинг ўринбосари эса протест билдириш ҳуқуқига эга. 
Кассация тартибида 
судлов ҳайъатлари қонуний кучга кирган 
ҳукм ва ҳал қилув қарорлари устидан қилинган кассация шикоятлари 
ва билдирилган протестлари бўйича ишларни кўради. Судлов 
ҳайъатларида бундай ишлар қуйидаги таркибда кўрилади: фуқаролик 
ишлари – уч нафар судья таркибида, жиноят ишлари эса – беш нафар 
судья таркибида. 
Олий суднинг судлов ҳайъатининг апелляция ва кассация 
ажримлари устидан Ўзбекистон Республкаси Олий суд Раёсатига 
протест билдириш мумкин.
Назорат тартибида 
судлов ҳайъатлари ўрта бўғин судларида 
назорат тартибида кўриш предмети бўлган қонуний кучга кирган 
ҳукм ва ҳал қилув қарорлари устидан билдирилган протестлар бўйича 
ишларни кўради.
 
Алоҳида ҳолларда, ўрта бўғин судларида апелляция 
ёки кассация инстанцияларида кўриш предмети бўлган ишлар бўйича 
протестлар бевосита Олий суд судлов ҳайъатларига киритилиши 
мумкин. Назорат тартибида кўриш натижалари бўйича Олий суд 
судлов ҳайъатларининг чиқарган ажримлари устидан Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди Раёсатига протест билдирилиши мумкин. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish