Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

 
 


211 
7.2. Ўзбекистон Республикаси Олий судини ташкил этиш, 
таркиби ва тузилиши 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раис, унинг биринчи 
ўринбосари ва ўринбосарлари, судлов ҳайъатлари раислари, 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларидан иборат. 
Маълумот учун, “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 63-моддасига 
биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари Ўзбекистон 
Республикаси Президенти тақдимномасига биноан, Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан 5 йил муддатга 
сайланади. Олий юридик маълумотга ҳамда юридик ихтисос бўйича 
камида етти йиллик, шу жумладан, қоида тариқасида, судья бўлиб 
камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган ва малака имтиҳонини 
топширган 
Ўзбекистон 
Республикаси 
фуқароси 
Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди судьяси бўлиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ўз бўлинмаларининг 
муайян таркибига эга, яъни қонун билан белгиланган тузилишга эга. 
Олий суд қуйидаги таркибда иш олиб боради: 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми; 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати; 
Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати; 
Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати; 
Ҳарбий ҳайъат. 
Олий суд Пленуми
энг юқори судлов инстанцияси бўлиб, 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари ва Қорақалпоғистон 
Республикаси олий судларининг раисларидан иборат таркибда иш 
олиб боради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 
мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори қатнашади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисларида 
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси, Олий 
хўжалик суди раиси, адлия вазири, судьялар, Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши 
аъзолари иштирок этиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ишларни назорат 
тартибида кўради, суд амалиётини умумлаштириш материалларини 
кўриб чиқади ва қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича 
тушунтиришлар беради, Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
раисининг тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий 
суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши таркибини, Ўзбекистон 


212 
Республикаси 
Олий 
суди 
Раёсатининг 
таркибини, судлов 
ҳайъатларининг таркиби ва раисларини, шунингдек, Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди Пленумининг котибини тасдиқлайди, 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг иши тўғрисидаги 
ахборотни, шунингдек, судлов ҳайъатларининг фаолияти ҳақидаги 
маълумотларни тинглайди, Қорақалпоғистон Республикаси олий 
судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон 
Республикаси Ҳарбий суди раисларининг қонун ҳужжатларини 
қўллаш амалиёти тўғрисидаги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси 
Олий суди Пленумининг қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари 
бўйича тушунтиришларини бажариш тўғрисидаги маълумотларини 
тинглайди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот органининг 
таҳрир ҳайъати таркибини тасдиқлайди, Ўзбекистон Республикаси 
Олий суди Пленуми ва Раёсати регламентини тасдиқлайди, қонунга 
мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми тўрт ойда камида 
бир марта чақирилади. Муҳокама қилинадиган умумий масалаларга 
доир ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
Пленумининг 
аъзоларига, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Бош 
прокурорига мажлисдан йигирма кун илгари юборилади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Пленум 
аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда 
ваколатли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
Пленумининг қарори мажлисда иштирок этаётган Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди Пленуми аъзоларининг кўпчилик овози 
билан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади ва қабул қилинган 
пайтдан бошлаб кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
Пленумининг қарори Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг котиби 
томонидан имзоланади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ишни назорат 
тартибида кўриш чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
судьясининг иш ҳолатлари ва протест важлари ҳақидаги маърузасини 
тинглайди. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, 
шунингдек, башарти тарафлар иштирок этаётган бўлса, уларнинг 
фикрлари тингланади. Протестни муҳокама қилиш ва овоз бериш 
чоғида мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
Пленуми аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлишига йўл 
қўйилмайди.


213 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг аъзолари овоз 
беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. Раислик қилувчи охирги бўлиб 
овоз беради. 
Протест юзасидан қарор, агар уни ёқлаб Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди Пленуми аъзоларининг кўпчилиги овоз 
берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади. Ишни кўришда илгари 
қатнашган судья овоз беришда иштирок этишга ҳақли эмас. 
Кўпчиликнинг овозини олмаган протест рад қилинган 
ҳисобланади. Шундан сўнг бошқа таклифлар тушиш навбатига қараб 
овозга қўйилади. 
Қабул қилинган қарор билан рози бўлмаган Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди Пленуми аъзоси ўз фикрини ёзма равишда 
баён этишга ҳақли бўлиб, бу фикр Ўзбекистон Республикаси Олий 
суди Пленуми мажлисининг баённомасига илова қилинади (“Судлар 
тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси). 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 
котиби
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси вазифасини бажариш 
билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 
мажлисини тайёрлашга, мажлис баённомасини юритишга доир 
ишларни ташкилий жиҳатдан таъминлайди ва Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди Пленуми қабул қилган қарорларнинг 
ижроси учун зарур бўлган ҳаракатларни амалга оширади (“Судлар 
тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддаси). 
Муайян суд ишларини ҳал этиш билан боғлиқ бўлмаган, 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди Пленуми муҳокамасига киритилган 
масалалар унинг маърузалари ёки у ваколат берган шахсларнинг 
маърузалари бўйича тингланади. Ушбу масалаларнинг муҳокамасида 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисига 
таклиф қилинган шахслар иштирок этиши мумкин.
Пленумнинг асосий функцияларидан бири – 
суд амалиёти 
масалалари бўйича тушунтиришлар бериш 
– функциясини белгилаб 
ўтиш лозим. Бундай тушунтиришлар қонуннинг бир хилда 
тушунишни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Улар суд 
ишларини кўриб чиқишда вужудга келадиган масалалар бўйича ўта 
муҳим, принципиал кўрсатмаларни ўз ичига олади. Тушунтиришлар 
суд амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш, суд статистикаси 
таҳлили асосида берилади ва тушунтиришлар берилган қонунни 


214 
қўллайдиган Ўзбекистондаги барча судлар, бошқа органлар ва 
мансабдор шахслар учун мажбурий ҳисобланади. 
Олий суд Пленумининг қарорлари нафақат судлар фаолиятида, 
балки умуман ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонунчиликни тўғри 
қўллашни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Маълумот учун, 
оҳирги йилларда олимлар орасида Олий суд Пленуми қарорларининг 
ҳуқуқий табиати ҳақида, яъни ушбу ҳужжат ҳуқуқ манбаи бўла 
олиши ҳақида мунозаралар юритилган. Агар Олий суд Пленуми 
Қарори ҳуқуқ манбаи бўлса, ушбу ҳуқуқ манбаи қайси даражадаги 
манба саналиши тўғрисида саволи туғилади. Ушбу масала бўйича 
баҳсга киришмаган ҳолда Пленум қарорлари судьялар ва бошқа 
ҳуқуқни қўлловчилар учун ҳуқуқ нормаларини қўллашда муҳим 
мўлжал бўлиб хизмат қиладиган субсидиар шарҳ ролини бажаради. 
Пленум қарорлари уларни тавсифловчи қуйидаги белгиларга эга: 
а) қонун билан белгиланган орган томонидан қабул қилинади; 
б) тушунтириш берилган қонунчиликни қўллайдиган нафақат 
судлар учун, балки бошқа органлар, корхоналар, муассасалар, 
ташкилотлар ва мансабдор шахслар учун мажбурийдир, яъни 
абстракт шаклда ифодаланган бўлиб, сони чекланмаган шахсларга 
мўлжалланган; 
в) бир марта қўлланадиган ҳужжат ҳисобланмай, кўп маротаба 
қўллаш учун мўлжалланган; 
г) қонунда айнан кўрсатилмаган бўлсада, амалиётда уларни нашр 
қилиш мажбурийлиги тартиби қабул қилинган.

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish