Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш асослари.
Ҳарбий
судлар тизими ва таркиби.
Олдинги параграфда айтиб ўтилганидек
қонунчиликда ҳарбий судларнинг уч бўғинли ташкилий тузилиши
назарда тутилган. Ўрта бўғин суди функциясини бажарадиган фақат
битта суд – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди – ушбу
судларнинг ўзига хос хусусиятидир.
Ёдда
сақланг!!!
Ҳарбий
судлар
қуйидаги
тузилишга эга:
Асосий бўғин – округ ва ҳудудий ҳарбий судлар;
Ўрта бўғин – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди;
Юқори бўғин – Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг Ҳарбий ҳайъати.
Округ ва ҳудудий ҳарбий судлар туман суди ҳуқуқлари
доирасида иш олиб боради ҳамда раис, судьялар ва халқ
маслаҳатчиларидан,
зарурат
бўлганда
эса
суд
раисининг
ўринбосаридан ҳам иборат бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди вилоят суди ҳуқуқлари
доирасида иш олиб боради ҳамда раис, раис ўринбосари, судьялар ва
халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъати
лавозим бўйича Ҳарбий ҳайъат раиси ҳисобланадиган Ўзбекистон
Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари, Ҳарбий ҳайъат
раисининг ўринбосари ва судьялардан иборат бўлади.
Ҳарбий судларнинг асосий бўғинига
– округ ва ҳудудий ҳарбий
судлар судловига – барча даражадаги судларга тааллуқли бўлган
жиноят ишлар мажмуидан подполковник, 2-даражали капитандан
юқори бўлмаган унвондаги шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги
ишлар тегишлидир (тинчлик вақтида узоқ муддатли ёки умрбод
озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазо тайинланиши мумкин
204
бўлган жиноятлар ҳақидаги ишлардан ташқари). Ҳарбий судларда
кўрилиши мумкин бўлган барча тоифадаги фуқаролик ишларни ушбу
бўғин судлари кўради.
Ҳарбий судларнинг ўрта бўғини
– Ўзбекистон Республикаси
Ҳарбий
суди
–
ишларни
биринчи,
апелляция,
кассация
инстанцияларида, шунингдек, назорат тартибида ва янги очилган
ҳолатлар бўйича кўриб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг судловига:
- содир этилганлиги учун узоқ муддатли ёки умрбод озодликдан
маҳрум этиш жазоси белгиланиши мумкин бўлган жиноятлар
тўғрисидаги ишлар;
- полковник, 1-даражадаги капитан унвонига эга бўлган
шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар ёхуд бригада
командири лавозимидаги шахслар ҳамда хизмат мавқеи бўйича
уларга тенг шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар, шунингдек,
ушбу шахсларга тааллуқли бошқа ишлар ва шикоятлар тегишлидир.
Умумий юрисдикция судлари тизимининг ўрта звено судлари
сифатида уларга қуйи суднинг судловига тааллуқли бўлган ҳар
қандай ишни биринчи инстанция суди сифатида ўз иш юритувига
қабул қилиш ҳуқуқи берилган.
Юқори бўғин –
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий
ҳайъати. Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий суди ваколатлари
ҳақида айтиб ўтиш лозим, у:
-ҳарбий судлар ишининг ташкил этилишини текшириб туради;
-ҳарбий судлар суд амалиётини, шунингдек, суд статистикасини
юритиш иши қандай ташкил этилганлигини ўрганади ва
умумлаштиради;
-ҳарбий судлар судьяларининг малакасини ошириш чора-
тадбирларини кўради;
-судьяларнинг мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган чора-
тадбирларни амалга оширади;
-ҳарбий судларни ташкил этиш ва уларни моддий-техник
жиҳатдан таъминлаш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъати
биринчи, иккинчи ва назорат инстанцияси функцияларини бажариш
ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъати
судловига: олий офицерлар таркибидаги мансабдор шахслар
томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар, шунингдек,
ушбу шахсларга тааллуқли бошқа ишлар ва шикоятлар тегишлидир.
205
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъати у
томонидан биринчи инстанцияда қабул қилинган қарорлар устидан
қилинган шикоятлар ва билдирилган протестлар бўйича апелляция ва
кассация тартибида ишларни кўриб чиқади.
Назорат тартибида Ҳарбий ҳайъат Ўзбекистон Республикаси
Ҳарбий суди раёсатининг қарори устидан, шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси Ҳарбий суди биринчи инстанцияда кўриб чиққан
ишлар бўйича чиқарилган апелляция ва кассация ажримлари устидан
билдирилган протестлар бўйича ишларни кўриб чиқади.
Ҳарбий судьяларнинг мақоми “Судлар тўғрисида”ги Қонун билан
белгиланган. Ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган, офицерлар
таркибига кирувчи ҳарбий унвонга эга бўлган ва умумий юрисдикция
судлари судьяларига қўйилган талабларга жавоб берадиган
Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳарбий суд судьяси бўлиши
мумкин. Олий юридик маълумотга ҳамда юридик ихтисос бўйича
камида беш йиллик, шу жумладан, қоида тариқасида, судья бўлиб
камида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган ва малака
имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судьяси бўлиши мумкин.
Ҳарбий судлар судьяларига “Умумий ҳарбий мажбурият ва
ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни,
“Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, ҳарбий
уставларида назарда тутилган ҳарбий хизматчилар учун белгиланган
ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоялаш чоралари татбиқ қилинади.
Округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Ҳарбий суди судьялари Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия
этиш бўйича олий малака комиссиясининг тақдимномасига биноан,
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
Судьялар 5 йиллик муддатга тайинланади.
Ҳарбий судларнинг барча бўғинларида одил судловни амалга
ошириш, суд амалиётини умумлаштириш, суд статистикасини таҳлил
қилиш, шунингдек, суднинг бошқа вазифаларини бажаришга доир
ишларини таъминлайдиган девонлар ташкил этилади.
Ҳарбий судлар таркиби, штатлар сони, штатдаги лавозимлар ва
шу лавозимларга мос бўлган ҳарбий унвонлар рўйхати Ўзбекистон
Республикаси Олий суди раисининг Ўзбекистон Республикаси
мудофаа вазири билан келишган ҳолда берган тақдимномасига
206
биноан,
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
томонидан
тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |