Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги илмий-



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги илмий-
маслаҳат кенгаши. 
Суд амалиётини ва Ўзбекистон Республикаси 
Олий суди Пленумининг тушунтиришлари лойиҳаларини ўрганиш ва 
умумлаштириш билан боғлиқ бўлган масалаларни тайёрлаш 
сифатини ошириш, шунингдек, суд органлари ва илмий юридик 
муассасалар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузурида маслаҳат органи 
бўлган ва жамоатчилик асосида ишлайдиган Илмий-маслаҳат 
кенгаши тузилади (“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 81-моддаси). 
Кенгаш Раис тақдимномасига асосан Пленум томонидан 
тасдиқланади. Унинг таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
аъзолари ва бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг амалиётчи 
ходимлари, илмий ходимлар киради.
Суд амалиётини ўрганиш ва умумлаштиришга асосланган ҳолда 
Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари судларда пайдо бўлаётган низоли 
масалаларни ҳал этишга кўмаклашади, Пленум тушунтиришлари 
лойиҳалари ва Олий судда ишлаб чиқиладиган бошқа ҳужжатлар 
бўйича илмий асосланган тавсиялар беради, бу эса уларнинг 
аниқлиги, равшанлиги, қонунга қатъий риоя қилинишига имкон 
беради. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди қонунчиликни қўллаш 
масалалари бўйича Олий суд Пленумининг қарорлари, алоҳида 
ишлар бўйича Пленум қарорлари, мамлакатдаги барча судлар 
ахбороти учун алоҳида ишлар бўйича ҳайъатларнинг ҳал қилув 
қарорлари, ҳукмлари ва ажримларининг қисқача мазмуни, Пленум 
мажлислари ва Олий судда бўладиган кенгашлари ҳақида 
маълумотлар бериладиган, шунингдек, суд амалиёти тўғрисида 
қисқача маълумот ва турли хил ҳуқуқий масалалар бўйича мақолалар 
чоп этиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 
Ахборотномасини нашр этади. 
 
7.5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди шаклланишининг 
асосий босқичлари 
 
1924 йилда Совет Иттифоқи Олий суди ташкил этилган, 
натижада 1924 йил 13 декабрда ЎзССР Марказий Ижроия Қумитаси 
(МИҚ) қарори билан собиқ РСФСР Олий суди Туркистон бўлинмаси 


222 
ўрнида ЎзССР Олий суди ташкил этилди. Ташкилий масалалар билан 
Ревком шуғулланган, унинг ўзи томонидан ЎзССР Олий суди 
таркиби тасдиқланган эди, ушбу таркибда раис, унинг ўзи биринчи 
инстанция судлов ҳайъати раиси ҳисобланган, кассация ҳайъати 
раиси ва ҳайъатнинг олти нафар аъзосидан иборат эди. 
ЎзССР Олий суди ЎзССР суд тузилиши тўғрисидаги низоми 
чиққунга қадар 1922 йил 31 октябрдаги тўққизинчи чақириқ ВЦИК 
IV сессиясида қабул қилинган РСФСР суд тузилиши туғрисидаги 
низом бўйича иш юритган. ЎзССР Олий суди барча суд органларини 
яхлит тизимга бирлаштириб, ўша вақтда ЎзССР ҳудудида фаолият 
кўрсатган барча қуйи судлар ва ҳарбий трибуналлар устидан 
назоратни амалга оширган.
ЎзССР Олий суди Пленум, ялпи мажлис, суд Раёсати, жиноят ва 
фуқаролик ишлари бўйича кассация ҳайъатлари, ҳарбий ва 
интизомий ҳайъатларга (керакли ҳолларда) эга бўлган. Унинг 
функцияларига ЎзССР ҳудудида жойлашган қуйи судлар ва ҳарбий 
трибуналлар томонидан кўриб чиқилган ишларни кассация тартибида 
кўриш кирар эди. 
Кейинроқ, 1926 йил 20 августда Совет Иттифоқи МИҚ ва ХКК 
(халқ 
нозирлари 
кенгаши)томонидан 
тасдиқланган 
Ҳарбий 
трибуналлар ва ҳарбий прокуратура тўғрисидаги Низомга асосан 
ҳарбий судлар судловига тааллуқли бўлган ишлар бўйича кассация 
функциялари Совет Иттифоқи Олий суди ҳарбий ҳайъатида 
мужассам этилган эди.
ЎзССР Олий суди бошқа совет республикалари олий судлари 
сингари ҳарбий трибунал томонидан кўрилган суд ишларини 
кассация тартибида кўриб чиқишдан озод этилган эди.
ЎзССР Олий суди Пленумининг асосий функцияси республика 
суд органлари ва Тожикистон АССР Олий судининг бўлинмалари 
фаолияти билан пайдо бўладиган суд амалиёти масалалари бўйича 
қонунларни шарҳлаш, шунингдек, ишларни назорат тартибида кўриш 
бўлган. ЎзССР Олий судининг ялпи мажлиси қуйи судлар учун у ёки 
бу республика қонунларини қўллаш ҳақида тушунтиришлар ва 
циркулярлар ишлаб чиқарди.
ЎзССР 
Олий 
суди 
Раёсати: 
суд 
аъзолари 
ўртаисда 
мажбуриятларни тақсимлаш, Олий суд ҳисоботини тасдиқлаш, 
вилоят судлари ва Тожикистон АССР Олий судининг бўлинмаларига 
ревизиялар тайинлаш, ЎзССР Олий суди аъзоларига нисбатан 


223 
интизомий иш юритишни қўзғатиш каби ташкилий масалаларни ҳал 
этарди.
Жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича кассация ҳайъатлари 
ЎзССР Олий судининг уч нафар аъзоси таркибида ишларни кассация 
тартибида кўриб чиқарди.
1926 йил 20 августгача мавжуд бўлган ЎзССР Олий суди Ҳарбий 
ҳайъати кассация ҳайъати раиси ва тўрт нафар суд аъзосидан иборат 
таркибда фаолият кўрсатган. 
Уч нафар суд аъзосидан иборат бўлган ЎзССР Олий судининг 
интизомий ҳайъати вилоят судлари аъзолари ва Тожикистон АССР 
Олий судининг бўлинмалари аъзоларига нисбатан интизомий иш 
юритишни амалга оширган, Олий суд аъзоларига нисбатан интизомий 
иш юритиш ЎзССР Олий суди Раёсати томонидан амалга оширилган. 
ЎзССР Олий суди раиси, унинг ўринбосарлари ва бошқа 
аъзолари республика адлия халк нозиратининг тақдимномасига 
асосан ЎзССР МИҚ томонидан тасдиқланган, судлов ҳайъатининг 
раислари эса ЎзССР МИҚ Раёсати томонидан тайинланган. 
Умумий раҳбарлик ва суд назорати функциялари билан бир 
қаторда ЎзССР Олий суди бевосита суд фаолиятини ҳам амалга 
оширган. Биринчи инстанцияда у битта Олий суд аъзоси ва иккита 
халқ маслаҳатчиси таркибида ўта муҳим ва мураккаб ишларни кўриб 
чиқарди. Олий суд ҳукмлари ва ҳал қилув қарорлари қатъий ва фақат 
республика Олий суди Пленуми томонидан назорат тартибида бекор 
қилиниши мумкин эди. 
ЎзССР МИҚ қарори билан ЎзССР бутун ҳудудида (шу жумладан, 
Тожикистон АССР) 1926 йил 1 июлдан 1924 йил 31 октябрда Совет 
Иттифоқи МИҚ қарори билан қабул қилинган СССР ва совет 
республикаларнинг Жиноят судлов ишларини юритиш Асосларига 
мослаштирилган биринчи ЎзССР ЖПК амалга киритилган эди. Шу 
куннинг ўзидаёқ ЎзССР Олий судини юқори суд назорат органи деб 
тан олган ЎзССРда суд тузилиши тўғрисидаги Низом амалга 
киритилган эди.
1927 йилда округ судлари тугатилганлиги сабабли Ўзбекистонда 
суд тизими иккита бўғиндан иборат эди: халқ судлари ва ЎзССР 
Олий суди, бу 1931 йилда қабул қилинган янги ЎзССРда суд 
тузилиши тўғрисидаги Низомда акс эттирилди. Хоразмнинг 
марказдан узоқлигини ҳисобга олган ҳолда Хоразм округи ташкил 
этилган эди ва Хоразм округ суди таъсис этилган эди. Кейин 
Қашқадарё ва Сурхондарё округлари ташкил этилиб, уларда ҳам 


224 
ЎзССР Олий суди раҳбарлик қиладиган округ судлари таъсис этилган 
эди. 
Бундай тизим 1938 йил 15 августда “ССР иттифоқи, совет 
республикалари судлари тузилиши тўғрисида”ги Қонун қабул 
қилингунига қадар амал қилди, у суд органларини ташкил этишда 
бир қатор туб ўзгаришлар киритди, шу жумладан, суд бошқаруви 
функциясини бўлиниши, назорат инстанциялари сонининг кескин 
камайиши, суд назорати тартибида протест билдириш ҳуқуқига эга 
бўлган шахслар доирасини аниқлаб берди, махсус ҳайъат таъсис 
этилишини назарда тутган ва бошқалар. 
1938 йилдан бошлаб ЎзССР Олий суди республикада қонуний 
кучга кирган ҳукмлар, ҳал қилув қарорлари ва ажримларини қайтадан 
кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ягона суд инстанцияси бўлди, 
ЎзССР Олий судида бошқа совет республикаларда каби Раёсат ва 
Пленум тугатилган эди. ЎзССР Олий суди судларга суд амалиёти 
масалалари бўйича раҳбарий тушунтиришлар ва кўрсатмалар бериш 
ҳуқуқини йўқотди. 
Қайд этиш керакки, ЎзССР Олий суди Раёсати ва Пленуми 
фаолияти қуйи судлар хатоларини тузатишда ҳам, раҳбарий 
тушунтиришлар беришда ҳам жуда катта аҳамиятга эга эди. Шунинг 
учун совет республикаларнинг Олий судлари Раёсати ва 
Пленумларининг тугатилиши нотўғри эди.
Суд назоратини амалга оширишда республика суд органларини 
ролини кўчайтириш мақсадида 1954 йил 14 августда СССР Олий 
совети Раёсатининг “Иттифоқдош ва автоном республикалар Олий 
суди, ўлка, вилоят судлари ва автоном вилоят судлар таркибидада 
Раёсатларни ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони чиқарилган, унинг 
асосида ЎзССР Олий судида ишларни суд тартибида кўриб чиқиш 
функцияси билан Раёсат ташкил этилган эди.
1959 йил 23 мартдаги ЎзССР Олий Кенгашининг Фармони билан 
ЎзССР Адлия вазирлиги тугатилди ва унинг судлар устидан назорат 
қилиш ва суд органларини бошқариш функциялари ЎзССР Олий 
судига берилган эди. Ўша йилнинг ўзида ЎзССР Олий Кенгаши 
томонидан янги ЎзССР Жиноят ва Жиноят-процессуал кодекслари 
(1960 йил 1 январдан кучга кирган), шунингдек, ЎзССР суд тузилиши 
тўғрисидаги Қонун қабул қилинган ва амалга киритилган.
ЎзССР суд тузилиши тўғрисидаги Қонун, Фуқаролик ва 
Фуқаролик-процессуал кодеслар 1963 йилда қабул қилиниб, 1964 йил 
1 январдан амалга киритилган. 


225 
1959 йилдаги ЎзССР суд тузилиши тўғрисидаги Қонунга кўра, 
Пленум қайта тикланган, у республика судларига республика 
қонунчилигини қўллаш тўғрисида раҳабарий тушунтиришлар бериш 
ҳуқуқига ва республиканинг барча судаларининг қонуний кучга 
кирган ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари ва қарорлари устидан 
билдирилган протестлар бўйича ишларни кўриш ҳуқуқига эга эди. 
1965 йилда ЎзССР Олий суди аппарати раҳбарият, Пленум, 
Раёсат, Жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари, суд 
амалиёти ва статистикасини умумлаштириш бўлими, суд органлари 
бўлими, қонунчиликни тизимлаштириш бўлими, нотарит бўйича 
бўлим, шикоятлар бўлими, кадрлар бўлими, молиявий-хўжалик 
бўлимдан иборат бўлган. Бундан ташқари, зарур ҳолларда интизомий 
ҳайъат ҳам ташкил этилган. 
ЎзССР Олий Кенгаши Раёсатининг 1970 йил 1 октябрдаги 
Фармони билан ЎзССР иттифоқ-республика Адлия вазирлиги ташкил 
этилган, шу муносабат билан республика судларига ташкилий 
раҳбарлик қилиш функциялари Олий суддан ЎзССР Адлия 
вазирлигига берилди. Ўшанда ЎзССР Олий суди аппаратининг 
қуйидаги тузилиши тасдиқланган эди: раҳбарият, жиноят ишлари 
бўйича судлов ҳайъати, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, 
қонунчиликни кодификациялаштириш ва тизимлаштириш бўлими, 
шикоятлар бўлими, махфий қисм (бўлим ҳуқуқлари доирасида), 
девонхона (бўлим ҳуқуқлари доирасида), маъмурий-хўжалик бўлим. 
1973 йилда ЎзССР Олий Кенгаши Раёсати қарори билан ЎзССР Олий 
суди аппарати тузилиши суд амалиёти ва статистикаси бўлими билан 
тўлдирди, шу муносабат билан ЎзССР Олий судининг янги штат 
жадвали тасдиқланган эди. 
1981 йилда ЎзССР Олий Кенгаши томонидан ЎзССР суд 
тузилиши тўғрисидаги Қонуни янги таҳрирда қабул қилинган эди. 
Ушуб Қонуннинг V боби ЎзССР Олий суди деб номланган эди, 50-66 
моддалари ЎзССР Олий суди фаолиятини тартибга солиб, унинг 
ваколатларини белгилаган эди. Қонунда ЎзССР Олий суди ЎзССР 
суд тизими устидан назоратни амалга ошириши кўрсатилган эди. 
Олий суд ЎзССР Олий Кенгаши томонидан Раис, унинг 
ўринбосарлари, ЎзССР Олий суди аъзолари, халқ маслаҳатчилари 
таркибида беш йил муддатга сайланар эди. ЎзССР Олий суди ўз 
фаолияти ҳақида ЎзССР Олий Кенгашига ҳисобот берар эди ва 
мунтазам у ҳақида ЎзССР Олий Кенгаши Раёсатига ҳисоб берар эди. 
ЎзССР Олий суди Пленум, Раёсат, фуқаролик ишлари бўйича судлов 


226 
ҳайъати, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати таркибида фаолият 
кўрсатар эди.
Ушбу қонуннинг 77-моддасида одил судловни амалга ошириш 
борсида судлар ишларини таъминлаш, суд амалиёти ва судлардаги 
бошқа фаолиятларни умумлаштириш мақсадида ЎзССР суд 
девонлари амал қилиши кўрсатилган. 
Суд амалиётини ўрганиш, умумлаштириш ва суд статистикасини 
таҳлил этиш, қонунчиликни тизимлаштириш ва тарғиб этиш, 
шунингдек, ЎзССР Олий суди фаолияти билан боғлиқ бошқа 
функцияларни бажариш мақсадида бўлим ва бошқа таркибий 
бўлинмалар ташкил этилар эди
1

1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат 
деб эълон қилинди.
1992 йил 3 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 
қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибида Ҳарбий 
ҳайъат ташкил этилди. Унинг зиммасига ўта муҳим аҳамиятга эга 
бўлган ишларни биринчи инстанция бўйича, шунингдек, кассация ва 
назорат тартибида ишларни кўриб чиқиш ваколатлари юклатилди. 
1993 йил 2 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 
қарори билан Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 
Низом тасдиқланди.
Ўн 
иккинчи чақириқ 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Кенгашининг ўн учинчи сессиясида (1993 йил 2 сентябрь) “Судлар 
туғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. 
Қонуннинг иккинчи бўлими “Ўзбекистон Республикаси Олий суди” 
деб номланган; 12-26 моддалари Ўзбекистон Республикаси Олий 
суди фаолиятини умумлаштиради ва унинг ваколатларини 
белгилайди. Ушбу Қонун бўйича Олий суд ишларни биринчи 
инстанцияда, шунингдек, апелляция, кассация ва назорат тартибида 
кўради.
Олий суд судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
Пленумининг тушунтиришларига риоя қилишлари устидан назоратни 
амалга оширади.
Бугунги кунда Олий суд фаолияти “Судлар туғрисида”ги 
Қонуннинг 2000 йил 14 декабрдаги янги таҳрири билан тартибга 
солинади. 
1
Қаранг: Иркаходжаев К.П. Организация и деятельность Верховного суда УзССР. – Автореферат диссертации 
на соискание ученой степени кандидата юридических наук. – Ташкент, 1965. – 19 Б.: Верховный суд 
Республики Узбекистан. – Т.: Узбекистон, 1994. – 200-б. 


227 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish