7.6.
Суд
қонунчилигини
демократлаштириш
ва
либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини
таъминлаш бўйича тадқиқот маркази
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
судининг
ўзига
хос
хусусиятларидан бири унинг ҳузурида 2008 йил 23 июнда Президент
қарори билан Тадқиқот маркази ташкил этилганлигидир. Суд
қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд
тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази (бундан
буён – Марказ) Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги
мустақил ахборот-таҳлил ва маслаҳат муассасаси ҳисобланади.
Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий суди
раисига ҳисобот беради, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва
бошқа
ҳужжатлари,
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси
қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми ва Раёсати қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
раиси буйруқлари, шунингдек, унинг Низомига риоя қилади
1
.
Марказ суд-ҳуқуқ соҳасида ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни
қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича ўз
фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Олий суди бўлинмалари,
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ва Адлия вазирлиги,
давлат органлари ва илмий муассасалар билан ҳамкорликда амалга
оширади. Марказ олдига қўйилган вазифалардаг келиб чиққан ҳолда
қуйидаги жиҳатларга эътиборни қаратиш лозим:
1)
суд фаолиятини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг суд тизими вазифаларини белгилаб берувчи
қоидалари рўёбга чиқарилиши самарадорлиги масалалари бўйича
профессионал асосда махсус Марказ томонидан қонунчилик базасини
таҳлил қилиш ва умумлаштириш суд тизими вазифаларини
аниқлаштиришни, одил судловни амалга оширишнинг қонунчилик
базасини такомилллаштиришни, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини
суд орқали ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, одил судлов
самарадорлигини оширишни таъминлайди.
1
Қаранг: Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини
таъминлаш бўйича тадқиқот маркази тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил
23 июндаги ПҚ-896-сон қарорига 1-илова) // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-
27-сон, 248-модда.
228
2)
ҳуқуқни қўллаш ва суд амалиётини ўрганиш ҳамда
умумлаштириш ҳуқуқни қўллаш ва суд амалиётида йўл қўйиладиган
хатоларнинг сабаб ва шароитларини ўз вақтида аниқлаш имконини
беради. Энг муҳими, суд хатоларининг сабабларини бартараф этишга
қаратилган илмий асосланган чоралар ишлаб чиқишга кўмаклашади.
Шу орқали одил судловни таъминлаш ва судлов ишларини юритишда
қонун устуворлигини таъминлаш мақсадларига етишилади.
3)
маълумки, суд-ҳуқуқ ислоҳоти натижасида жиноий жазолар
тизимида жиддий либераллаштириш амалга оширилди. Хусусан,
жазо тизимидан мусодара ва ўлим жазоси каби жазо турлари олиб
ташланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори билан
Марказ олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилиши жиноий жазо
тизимининг янада либераллаштиришини таъминлайди, шунингдек,
жиноий жазолар тизимида янада инсонпарвар жазоларнинг
киритилишига ва Жиноят кодексининг алоҳида нормаларини
маъмурий
юрисдикцияга
ўтказиш
йўли
билан
декриминаллаштиришга имкон бериши мумкин.
Жиноий
ва
маъмурий
жазоларнинг
кейинги
либераллаштирилиши одиллик, инсонпарварлик ва инсон қонуний
ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш хизмат қилади.
Суд, жиноят-процессуал, фуқаролик-процессуал, хўжалик-
процессуал
қонунчилиги
ва
судлов
ишларини
юритишни
демрократизациялаштириш
суд
орқали
ҳимоянинг
янада
ҳаммабоплигини, судларда ишларни кўриб чиқишнинг процессуал
тартибини такомиллаштиришни, судлов ишларини юритишни
тезкорлигини, суд қарорларининг қонунийлиги ва асосланганлигини
таъминлайди.
4)
одил судлов тизимини янада такомиллаштириш, суд
ҳокимиятининг обрўсини ошириш ва мустақиллигини мустаҳкамлаш,
суд фаолиятига аралашиш ҳолларига барҳам бериш бўйича
таклифлар тайёрлаш ва уларни рўёбга чиқариш нафақат суд ҳокмияти
мустақиллигини таъминлайди. Кўрсатилган ҳаракатларнинг амалга
оширилиши одил судловни ҳаммабоплигини, суд фаолиятига ҳеч
қандай аралашувсиз ишларни фақат қонун асосида ҳал қилишни
таъминлайди.
5)
ғайриқонуний суд қарорлари чиқарилишига йўл қўймаслик
бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни тегишли тарзда рўёбга
чиқариш одил судловнинг энг муҳим масаласини – ишларни қонун ва
одиллик асосида ҳал этишни - ечишга имкон беради.
229
6)
суд фаолияти соҳасида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф
этилган принциплари ва нормаларини чуқур ўрганиш ҳамда миллий
қонунчиликка татбиқ этиш, одил судловни амалга ошириш соҳасида
халқаро
ва
хорижий
ташкилотлар
билан
ҳамкорликни
чуқурлаштириш дастурларини шакллантириш ва рўёбга чиқариш
судлов ишларини юритишга инсон, шунингдек, хўжалик юритувчи
субъектларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини суд орқали ҳимоя
қилиш борасидаги халқаро стандартларни киритишга имкон беради.
Бу эса ўз навбатида одил судлов самарадорлигини янги босқичга
кўтаради.
7)
суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш
ҳамда суд мустақиллигини таъминлаш принципларига бағишланган
конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш нафақат
мавжуд бўлган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишга
қаратилган бўлади. Айтилган тадбирларни ўтказилиши судьялар,
шунингдек, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ходимларининг
ҳуқуқий маданияти ва касбий малакасини оширишга кўмаклашади.
Шубҳасиз, бу тадбирлар ҳуқуқий маърифат, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий
маданиятни ошириш мақсадларида аҳолининг кенг қатламларини
ўзига жалб қилади.
Марказга раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
раиси тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми томонидан тасдиқланадиган директор амалга оширади.
Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси
томонидан тайинланадиган ва вазифасидан озод этиладиган
ўринбосарига эга. Директор ўринбосари унга топширилган вазифалар
учун жавобгар бўлади, директор йўқлигида эса унинг зммасига
юкланган вазифаларни бажаради.
Марказ унинг олдига қўйилган вазифаларни ҳал этилишини
таъминлайдиган бўлимлар, бошқа бўлинмалардан иборат.
Марказнинг тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши (қўшиб
юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш)
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори асосида амалга
оширилади.
Марказ қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда ишдан
бўшатилувчи ходимларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги
асосида уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиш
кафолатланади.
230
Do'stlaringiz bilan baham: |