Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Ҳарбий судларни ташкил этиш ва судловга



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

 
6.3. Ҳарбий судларни ташкил этиш ва судловга
тааллуқлилик асослари 
Ҳарбий судлар судловига тааллуқлилик. 
Ҳарбий судлар иш 
юритувига фуқаролик ва жиноят ишларни кўриш берилган. Бунда 
уларнинг умумий юрисдикция судлари билан ўхшашлик жиҳати 
намоён бўлади. Харбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги 
низомга асосан Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судлари: 
а) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Давлат 
чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитанинг, Миллий хавфсизлик 
хизматининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Ички ишлар 
вазирлиги қўшинларининг ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил 
этиладиган бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ҳарбий хизматчилари, 
шунингдек, ўқув йиғинларида бўлган вақтда ҳарбий хизматга 
мажбурлар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги 
ишларни;
б) ҳарбий қисмлар, қўшилмалар ва бирлашмалар, ҳарбий 
бошқарув 
органларининг 
қўмондонлигига 
нисбатан 
ҳарбий 
хизматчиларнинг даъволари бўйича фуқаролик ишларини ва ҳарбий 
бошқарув органлари ҳамда ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳарбий 


202 
хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузувчи хатти-
ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоятларни; 
в) алоҳида ҳолатларга кўра, умумий юрисдикция судлари 
фаолият кўрсатмаётган жойларда барча фуқаролик ва жиноят 
ишларини; 
г) давлат сирларига тааллуқли ишларни; 
д) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ишларни кўради. 
Юқорида баён этилганлардан ишларнинг ҳарбий судларга 
тааллуқлилиги аксарият ҳолларда жавобгарликка тортилаётган 
шахснинг ҳарбий хизматчи саналадиган фуқароларга тегишли 
эканлиги билан аниқланади. Шунинг учун, ким ҳарбий хизматчи 
сифатида тан олиниши мумкинлиги ҳақида тасаввурга эга бўлиш 
жуда муҳим. Бу саволга жавобни 2000 йил 12 декабрдаги “Умумий 
ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунида, 2001 йил 11 майдаги “Мудофаа 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, шунингдек, 2000 
йил 14 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарори 
билан тасдиқланган Харбий судлар фаолиятини ташкил этиш 
тўғрисидаги Низомда, 1995 йил 30 августдаги Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси қарори билан қабул қилинган 
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий Доктринасида қидириш мумкин. 
Ушбу қоидаларга кўра ҳарбий хизматчи деб давлат ҳизматининг 
махсус турини Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларида 
(Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий Доктринасига асосан Ўзбекистон 
Республикасининг Қуролли Кучлари Қуруқликдаги қўшинлар, 
Ҳарбий-ҳаво кучлари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари, Махсус 
ва муҳандислик-қурилиш қўшинлари ҳамда Миллий гвардиядан 
иборат) ўтайдиган шахслар, шунингдек, Ҳарбий судлар фаолиятини 
ташкил этиш тўғрисидаги Низомнинг “а” бандида кўрсатилган 
шахслар топилади. Ушбу шахслар томонидан чақирувдан олдин ёки 
ҳарбий ёхуд унга тенглаштирилган хизматга киришишидан олдин 
содир этган жиноятлар умумий юрисдикция судлари томонидан 
кўрилади. Лекин жиноят ҳарбий ва унга тенглаштирилган хизматни 
ўташ даври мобайнида содир этилган ҳамда улар иш судда кўрилиш 
пайтига келиб хизматдан бўшаб кетган бўлсалар ҳам, уларнинг 
ишлари ҳарбий суд томонидан кўрилади. 
Ҳарбий хизматчи бўлмаганларнинг ишлари қуйидаги ҳолларда 
ҳарбий судда кўрилади: ҳарбий йиғинларни ўташ даври мобайнида 
жиноят содир этса, умумий юрисдикция судлари фаолият 


203 
кўрсатмаётган жойларда жиноят содир этса, бир гуруҳ шахсларни 
айблашга оид иш бўйича, гарчи айбланувчилардан лоақал бири 
хусусидаги иш ҳарбий суд судловига тааллуқли бўлса ва уни қонунга 
кўра алоҳида иш юритишга ажратиш мумкин бўлмаса, якка шахс ёки 
бир гуруҳ шахслар бир неча жиноятни содир этишда айбланиб, гарчи 
жиноятлардан лоақал бири тўғрисидаги иш ҳарбий суд судловига 
тааллуқли бўлса, ҳамма жиноятлар тўғрисидаги ва барча шахсларга 
оид иш ҳарбий суд томонидан кўрилади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish