Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ашёвий далилларни текшириш



Download 12,6 Mb.
bet180/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

191-м о д д а. Ашёвий далилларни текшириш


Ашёвий далиллар суд томонидан кўздан кечирилади ва ишда иштирок этувчи шахсларга, зарур ҳолларда эса, эксперт, мутахассис ва гувоҳларга ҳам кўрсатилади.
Ашёвий далиллар кўрсатилган шахслар суднинг эътибо­рини кўздан кечириш билан боғлиқ бўлган у ёки бу ҳолатларга қаратишлари мумкин. Бундай арзлар суд мажлисининг баённомасига киритилади.
Ашёвий далилларни кўздан кечириш тўғрисида ушбу Кодекснинг 63 ва 66-моддаларида назарда тутилган тартибда тузилган баённомалар суд мажлисида ўқиб эшиттирилади, шундан кейин ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришлар беришлари мумкин.


1. Қонунда ишни ҳал этиш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқ­лаш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган нарсалар ашёвий далиллар бўлиши кўрсатилган (ФПКнинг 79-моддаси).
Ишда тўпланган ашёвий далилни аҳамиятли жиҳатлари нима­лардан иборат эканлиги тақдим этувчи шахс томонидан асосланган бўлиши лозим.
Ашёвий далилларни суд томонидан текширишга ишни объек­тив ҳал этиш учун аҳамиятли жиҳатлари ҳисобланади. Тақдим этилган ёки жойда кўздан кечириши лозим бўлган ашёвий далил­ларни ариза судда тасвир этилган ҳолдами ёки ашёвий далил ўзи­нинг ҳажми, вазни, қиёфаси, рангги ва бошқа жиҳатларини қанча­лик ўзгарганлигини текширади, шунингдек суд зарур ҳолларда ишда иштирок этувчи шахсларга эксперт, мутахассис гувоҳларга ҳам нималарга эътибор бериш лозимлиги ҳақида йўналтириш бериши мумкин.
Ашёвий далилларни текшириш, гувоҳларнинг берган кўрсатув-лари ўртасидаги қарама-қаршиликларни аниқлашга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Ишни судда кўриш жараёнида ашёвий далилларни текшириш техника, фан, санъат, ҳунар ва бошқа соҳалар ёрдамида аниқлашга зарурият туғилган ҳолларда суд ўз ажрими билан экспертиза тайинлаш масаласини ҳал этади.
Ашёвий далилларни текширишда раислик қилувчи судья ишда иштирок этувчи шахсларни далилнинг қайси жиҳатлари суд учун аҳамиятли эканлиги тўғрисида уларнинг эътибори жалб этилишига йўл қўйилади. Ашёвий далилни текширишда илгари тўпланган маълумотлар билан таққосланиши ва шу билан қайси далиллар асосли эканлигини аниқлаши зарур. Борди-ю суд процесси давоми­да тақдим этилган маълумотлар ўртасида қарама-қаршиликлар мав­жуд бўлса, манфаатдор шахслар савол-жавоб орқали масалага аниқ­лик киритишлари мумкин. Суд ва ишда иштирок этувчи шахслар­нинг бу ҳаракатлари суд мажлисининг баённомасида ўз ифодасини топиши керак.
2. Ашёвий далилларни текшириш ФПКнинг 63-моддаси асоси­да далилларни таъминлаш тартиби бўйича текширилган тақдирда бу ҳақда тузилган баённома ишда иштирок этувчи шахсларга ўқиб эшиттириш усули асосида таништирилади.
Суд топшириғи асосида тарафлар, учинчи шахслар, улар вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ёзма ва ашёвий далилларни кўздан кечириш ҳамда текшириш орқали аниқланган фактик маълумотлар ҳам баённомада ифодаланган ва бу ҳужжат ҳам ишда иштирок этувчи шахсларга таништирилган бўлиши лозим (ФПКнинг 66-моддаси).
Ашёвий далилларни жойда кўздан кечириш, агар бундай далил­ларни иш кўраётган жойдаги судга келтириш мумкин бўлмаган ҳолларда (унинг ҳажми, сифатини йўқолиши ва ҳоказолар) сабаб бўлган тақдирда йўл қўйилади. Ашёвий далилни жойда кўздан кечириб бажарилган процессуал ҳаракатлар суд мажлисининг баён­номасига киритилади, бу эса ўз навбатида ишни мазмунан кўриш жараёнида ўқиб эшиттирилади. Ана шундан кейин ишда иштирок этувчи шахслар тушунтириш беришлари мумкин (Кейинги шарҳ­ларда батафсил ёритилади).
Демак, ашёвий далилларни текшириш аксарият ҳолларда фуқа­ролик ишини судда мазмунан кўриш жараёнида бажариладиган процессуал ҳаракатлар бўлиб, иш юзасидан қонуний, асосланти­рилган ва адолатли ҳал қилув қарорини чиқариш учун қаратилган қоидалардан бўлиб ҳисобланади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish