3. Кассация инстанцияси суди ишни тўлиқ ҳажмда текширишда асосан хусусий шикоятни қонуний ва асосли эканлигига эътибор беради.
4. Одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар (ФПКнинг 36-моддаси) яъни ишда иштирок этувчи шахс сифатида эътироф этилмаган шахслар фақат қонунда белгиланган ҳоллардагина ажрим устидан шикоят беришга ҳақли бўлади, масалан, эксперт ўзига юклатилган вазифани бажармаганлиги учун солинган жарима бўйича чиқарилган ажрим устидан хусусий шикоят берилиши мумкин. (ФПКнинг 86-моддаси).
5. Агар кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ажримини бутунлай ёки қисман ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга ҳамда масалани моҳиятан ҳал қиладиган бўлса, бу ҳақда чиқариладиган ажрим асослантирилган бўлиши лозим.
Хусусий шикоят, хусусий протест бўйича кассация инстанцияси судининг чиқарган ажрими устидан шикоят, протест келтирилмайди, у чиқарилиши билан қонуний кучга киради. Бундай ажримларга нисбатан фақат назорат тартибида протест келтирилиши ва у юқори судларда кўрилиши мумкин.
39-боб. ҚОНУНИЙ КУЧГА КИРГАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИ, АЖРИМЛАР ВА ҚАРОРЛАРНИНГ ҚОНУНИЙ, АСОСЛИ ВА АДОЛАТЛИ ЭКАНЛИГИНИ ТЕКШИРИШ
349-м о д д а. Пpотест келтиpиш ҳуқуқига эга бўлган
шахслаp
Ўзбекистон Республикаси барча судларининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари қуйидагилар келтирган протестлар бўйича назорат тартибида қайта кўрилиши мумкин:
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди раиси, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари – тегишли фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳал қилув қарорлари ва ажримлари устидан ҳамда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судлов ҳайъатлари апелляция, кассация ажримлари устидан келтирган протестлар бўйича, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан биринчи инстанция бўйича кўриб чиқилган ишлар юзасидан апелляция, кассация ажримлари бундан мустасно;
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори – тегишли фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳал қилув қарорлари ва ажримлари устидан ҳамда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судлов ҳайъатлари апелляция, кассация ажримлари устидан келтирган протестлар бўйича, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан биринчи инстанция бўйича кўриб чиқилган ишлар юзасидан апелляция ва кассация ажримлари бундан мустасно;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарлари – Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорларидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари устидан келтирган протестлар бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари – Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорларидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари устидан келтирган протестлар бўйича;
Do'stlaringiz bilan baham: |