Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet140/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

15-боб. ИШ ҚЎЗҒАТИШ


148-м о д д а. Ариза бериш


Судда фуқаролик ишлари ёзма шаклда ариза бериш йўли билан қўзғатилади.


1. Даъво қўзғатиш ҳуқуқи фуқаролар, давлат манфаатларини ва ташкилотларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини биринчи инстан­ция судида ҳимоя қилишнинг процессуал воситаси бўлиб кўринади.
Даъво қўзғатувчи шахс судга мурожаат қилишдан олдин ўз талабини ихтиёрий равишда қаноатлантирилиши тўғрисида мажбу­рият субъектига мурожаат қилади, ташкилотларнинг талаби (пре­тензияси) бутунлай қаноатлантирилмаса ёки қисман қаноатланти­рилган бўлса ёхуд талабга жавоб бўлмаса, манфаатдор шахс (фуқаро ёки ташкилот) бузилган ёки низоли ҳуқуқнинг ёхуд қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатнинг қўриқланиши тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилади.
Фуқаролик даъво иши низоли иш бўлиб кўрилади. Бундай ишларда албатта низолашувчи тарафлар: даъвогар ва жавобгар қатнашади ва улар ўртасида низоли ҳуқуқий талаб бўлади. Бундай низоли ҳуқуқий талаб бўлмаса-даъво ҳам, низоли суд иши ҳам бўлмайди.
Амалиётда бирон-бир даъвосиз, низосиз даъвогар ва жавобгари бўлмаган фуқаролик ишлари ҳам судда кўрилиши мумкин. Низосиз ҳуқуқларнинг ёки қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларнинг муҳофазаланиши тўғрисида судга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида қонунда назарда тутилган. Масалан, алоҳида тартибда кўриладиган ишларда; фуқарони бедарак йўқолган деб топилиши ёки ўлган деб эълон қилиниши (ФПКнинг 286-290-моддалари); спиртли ичимликлар ёки гиёҳвандлик моддалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилганлик учун фуқароларнинг муомала­га лаёқатини чеклаш ёки фуқаронинг руҳий касаллиги туфайли уни муомалага лаётқатсиз деб топиш (ФПКнинг 291-моддаси) тўғриси­даги фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишда фақат муддао баён қилинади. Бундай фуқаролик ишларида низоли ҳуқу­қий талаб бўлмагани учун даъво ҳам бўлмайди.
Даъво ишида муайян ҳуқуқ тўғрисидаги низо ҳал қилинади ва шу муносабат билан даъвогарнинг талаблари ҳамда жавобгарнинг эътирози қонуний ва асосли бўлиши текширилади. Оқибатда суд ё даъвони (даъвогарнинг жавобгарга бўлган талабини) бутунлай ёки қисман қаноатлантиради ёинки даъвони рад этади (даъвогарнинг талаби қайтарилади).
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 10-моддаси­да кўрсатилганидек, фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш белги­ланган тартибда суд, хўжалик суди ёки ҳакамлик суди томонидан амалга оширилади. Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ўзбе­кистон Республикаси қонунлари билан белгиланган ҳолларда ва тартибда касаба уюшма ташкилотлари ва бошқа жамоат ташкилот­лари томонидан ҳам амалга оширилади. Бу тартиб ФПКнинг нормаларида, хўжалик суди, ҳакамлик суди ва бошқа органларда иш кўриш тўғрисидаги қоидалар билан ҳам белгиланган.
Қонун билан алоҳида назарда тутилган ҳоллардагина фуқаро­лик ҳуқуқлари маъмурий тартибда ҳимоя қилинади (ФКнинг 10-моддаси иккинчи қисми). Бундай тартиб (масалан, ташкилот ёки фуқаро) бировнинг квартирасини ўзбошимчалик билан эгаллаган шахсни прокурор қарорига асосан уй-жойдан кўчиришда ва шу билан бузилган ҳуқуқини тиклашда қўлланилади. Бундай ҳолларда процессуал тартиб қўлланилмайди.
Даъво, яъни низоли моддий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқа­диган ва муайян процессуал тартибда кўриш ва ҳал қилиш учун суд ёки бошқа ваколатли органда қўзғатилган талаб тушунчаси билан даъвога бўлган ҳуқуқ тушунчаси чамбарчас боғлиқдир.
Даъвога бўлган ҳуқуқ деганимизда, низоли фуқаролик ҳуқуқи­ни, оила, меҳнат, уй-жой каби масалаларга оид ҳуқуқни, фуқаролик процесси тартибида суд ҳимоясини олишга бўлган ҳуқуқни, шу­нингдек, суд томонидан қонуний ва асосли деб топилган даъво талабининг қаноатлантирилишига бўлган ҳуқуқни тушунамиз.
Қонун фуқароларга, ташкилотларга суд ҳимоясидан фойдала­ниш ҳуқуқини беради. Улар бу ҳуқуқдан, аввало, белгиланган тартибда даъво қўзғатиш йўли билан фойдаланадилар.
Даъво қўзғатилиши муҳим процессуал ҳаракат бўлиб, даъво муддатининг ўтишини узади. Қонунда белгиланишича, даъво муд­датининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур бўлган шахс қарзни тан олганлигини кўрса­тувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади (ФКнинг 157-моддаси).
Шу пайтдан эътиборан фуқаролик ишининг ҳаракати бошлана­ди. Суднинг тарафлар ўртасидаги низони кўриш ва бу тўғрида қарор чиқариш бурчи вужудга келади.
Қонун (ФПКнинг 1-моддаси)да белгиланишича, ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низоли ҳуқуқини ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун қонунда белги­ланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақли.
Судда фуқаролик иши прокурорнинг аризаси бўйича ҳам, шу­нингдек, давлат бошқарув органлари, касаба уюшмаси, ташкилот­лар ёки айрим фуқароларнинг аризалари бўйича ҳам (агарда қо­нунга кўра улар бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишлари мумкин бўлса) қўзғатилади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish