142-м о д д а. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик
ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик
ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар
судларининг судловига тааллуқли ишлар
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари қонунда ўз ваколатларига берилган фуқаролик ишларини, шунингдек, алоҳида ҳолатларни ҳисобга олиб ҳар қандай фуқаролик ишини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳудудидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судидан олиб, биринчи инстанция суди сифатида ўзининг иш юритишига қабул қилиб олишга ёки бир суддан бошқа тегишли судга ўтказишга ҳақли.
1. ФПКнинг 141-моддасида кўрсатилганидек, судларга тааллуқли фуқаролик ишларининг аксарияти туманлараро, туман (шаҳар) судларида кўрилади. Қонунда бундай ишларни кўриш бошқа судлар ваколатига берилган ҳоллар бундан мустасно. Бу қоиданинг мазмунига кўра, фуқаролик ишларини кўрувчи ва ҳал қилувчи биринчи ва асосий суд инстанцияси туманлараро, туман (шаҳар) судлари ҳисобланади. Юқори судлар, яъни Ўзбекистон Республикаси Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари алоҳида ҳолатларни ҳисобга олиб, ҳар қандай фуқаролик ишини ўз ҳудудидаги маҳаллий (қуйи) судлардан олишга ва уни биринчи инстанция суди сифатида ўзининг иш юритишига қабул қилишга ёки ишни бир суддан бошқа тегишли судга ўтказишга ҳақли эканлиги ифодаланган.
143-м о д д а. (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил
14 декабрь Қонуни билан чиқарилган –
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Ахборотномаси, 2001 йил, 1-2-сон, 11-модда).
144-м о д д а. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
судловига тааллуқли ишлар
Ўзбекистон Республикаси Олий суди қонунда ўз ваколатига берилган фуқаролик ишларини кўриб чиқади, шунингдек алоҳида ҳолатларни ҳисобга олиб, ҳар қандай фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикасининг исталган судидан олиб, биринчи инстанция суди сифатида ўзининг иш юритишига қабул қилиб олишга ёки бир суддан бошқа тегишли судга ўтказишга ҳақли.
1. Ўзбекистон Республикаси Олий судига қандай ишларнинг тегишли бўлишлиги ҳам қонун билан қатъий белгиланмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди «Судлар тўғрисида»ги қонунда кўрсатилишича, биринчи инстанция суди сифатида алоҳида муҳим аҳамиятга эга бўлган ишларни кўради. Айрим ҳолларда қайси туркумдаги иш қайси судда кўрилиши ҳақида қонунда кўрсатилган бўлади. Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги 1991 йил 15 февралдаги қонунидаги жамоат бирлашмаларининг Низомларини рўйхатга ўтказиш рад этилган тақдирда шикоят қилиш ҳуқуқи судга тааллуқли эканлиги кўрсатилган.
Қонунда бундай туркумдаги ишларни судларга тааллуқли эканлигини белгилаш билан шу ишларни қайси судлар томонидан кўриб ҳал этиш кераклигига, яъни судловликка ҳам аниқлик киритилган, масалан, халқаро, республика, вилоятлараро жамоат бирлашмаларининг низомларини рўйхатдан ўтказиш рад этилса, бундай ҳаракатлар устидан Республика Олий судига шикоят қилиниши мумкинлиги, маҳаллий жамоат бирлашмаларини рўйхатдан ўтказишни рад этиш эса, тегишли вилоят, Тошкент шаҳар судларига шикоят қилиниши мумкинлиги белгиланган1. Бинобарин, Республика Олий суди ҳар қандай қуйи судлардан фуқаролик ишини олишга ва кўриш учун қабул қилишга ҳақли бўлади. Агар қонунда кўрсатилган бўлса, Республика Олий суди биринчи инстанция тартибида иш кўра олиши мумкин, масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Сайлов ўтказишда Марказий сайлов комиссиясининг қарори устидан ўн кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиши белгиланган2.
Do'stlaringiz bilan baham: |