Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ариза ва бошқа ҳужжатларнинг нусхалари



Download 12,6 Mb.
bet142/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

150-м о д д а. Ариза ва бошқа ҳужжатларнинг нусхалари


Судга ариза жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдорда нусхалари билан берилади.
Судья ишнинг мураккаблиги ва хусусиятига қараб, даъво­гарни аризага илова қилинган ҳужжатларнинг нусхаларини ҳам жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдорда тақдим этишга мажбур қилиши мумкин.

Ушбу моддада кўрсатилган ҳаракатлар судда иш қўзғатиш жа­раёнида амалга оширилиб, бевосита мазкур Кодекснинг 149-модда­сида кўрсатилган талабларнинг узвий давомийлигини таъминлайди ҳамда қўшимча кафолатлайди.


Судга берилаётган аризалар жавобгарлар сонига қараб даъвогар томонидан нусхалари тақдим этилади.
Шу билан бирга аризага илова қилинган ҳужжатлар ёзма далил­лар–маълумотномалар, гувоҳномалар, шахсий хатлар, шартнома, битим, васиятномалар, баённомалар, суд қарорлари ва бошқалар ҳам даъвогар томонидан нусхалари олиниб, жавобгарларга берили­ши учун суд томонидан талаб қилиниши мумкин.
Бу жараёнда судья аризани қабул қилишда ишнинг мураккаб­лиги ва хусусиятини эътиборга олиши шарт.


151-м о д д а. Аризани қабул қилиш ва иш қўзғатиш


Аризалар судларда суднинг раиси, унинг ўринбосари ёки судья томонидан қабул қилинади.
Фуқаролик иши қўзғатиш масаласини судья ҳал қилади ва бу ҳақда суд ажрим чиқаради.


1. Ҳуқуқи бузилган ёки маълум юридик фактларнинг пайдо бўлиши, ўзгариши, тугатилишини аниқлаб бериш ҳақида мурожаат этган манфаатдор шахсдан судга ариза бериш тартибига риоя этиш талаб этилади. Ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низола­шилаётган ҳуқуқ ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги, судга мурожаат этиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмаслиги фуқаролик процессуал қонунчилигида ўз ифодасини топган.
Шу боисдан ҳам судга бериладиган аризаларнинг муҳимлигини эътиборга олиб қонун, уни ҳар қандай суд ходими эмас, балки суд­нинг раиси, унинг ўринбосари ёки судья томонидан қабул қилиш лозимлиги кўрсатилган.
Судья агар ариза қонун талабларига риоя этилган бўлсагина қабул қилишга мажбур. Аризани судга тааллуқлиги, судловлиги, иш юзасидан етарли материаллар тўпланганлиги ва бошқа масала­ларни судья аризани қабул қилгандан кейин ҳал этади. Агар фуқа­ролик иши бошқа органга тааллуқли бўлса, бу ҳақда судья ажрим чиқаради ва қайси органга мурожаат этиш лозимлиги ҳақида кўрсатилади.
Агар судья фуқаролик иши бўйича берилган аризани қонун талабларига асосланган, деган хулосага келса, фуқаролик ишини қўзғатади ва бу ҳақда ажрим чиқаради.
Суд амалиётида айрим ҳолларда қандайдир сабабларга кўра ёзма ариза беролмаган шахс аризани оғзаки равишда қабул қилиш­ни талаб этади. Бундай ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида иш қўзғатишни расмий ҳужжат-ажрим чиқариш билан расмийлашти­риш шундан далолат беришига эътибор бериш керак.
Суд аризани қабул қилгандан сўнг, бу ҳақда ажрим чиқарили­ши билан иш бўйича иштирок этувчи тарафлар ва бошқа шахслар процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятга эга бўлади.
Аризани қабул қилиш ва иш қўзғатиш туфайли бир қатор ҳуқу­қий оқибатлар вужудга келишига аҳамият бериш керак, масалан, ФКнинг 157-моддасида даъво муддатининг ўтиши белгиланган тар­тибда даъво қўзғатилиши билан узилиши, болаларнинг таъминоти учун ундириладиган алимент ариза берган вақтдан ундирилиши мумкинлигига эътибор берилиши керак. Бундан ташқари, агар даъвогар алимент ундириш ҳақида барча чораларни кўришига қарамай, жавобгар уни тўлашдан бош тортгани сабабли алимент ундира олмаганини аризада асослаб берса, суд иш ҳолатларига қараб ўтган вақт учун, аммо уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга алимент ундириш масаласини ҳал этиши мумкин (Оила кодекси­нинг 136-моддаси).



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish