Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


қишлоқда  қўлга олинди  (Бошқа ерда эмас, қишлоқда).  Бугун қишлоқда  жиноятчи



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/80
Sana23.05.2022
Hajmi0,96 Mb.
#607599
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   80
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

қишлоқда
 қўлга олинди 
(Бошқа ерда эмас, қишлоқда). 
Бугун қишлоқда 
жиноятчи
қўлга олинди.
(гумонланувчи эмас, айнан жиноятчи). 
Жиноятчи қишлоқда 
бугун
 қўлга олинди
(кеча эмас, яъни бугун). 
Жиноятчи бугун қишлоқда 
қўлга олинди
 
(қўлга 
олинмаган эди). 
Баъзан мантиқий урғу нотўғри қўйилса, фикр мавҳум бўлиб қолади ва 
тингловчига етиб бормайди. Масалан, 
Онасиз бола ўйнамас
гапида онаси ёнида 
бўлмаган бола ўйнамайди дейиляптими, ёки онаси бўлмаган бола ўйнамайди 
деган фикр англашиляптими, буни фақат урғу олган бўлак орқали аниқлаш 
мумкин. Агар урғу 
онасиз
сўзига тушса биринчи маъно, 
бола
сўзига тушса 
иккинчи маъно англашилади. 
Демак, нутқнинг тўғрилигини таъминлаш учун сўз (лексик) ва мантиқий 
(логик) урғуни тўғри қўллаш мақсадга мувофиқдир, акс ҳолда юқоридагидек 
мавҳум ҳолатлар юзага келиши мумкин. 
Оҳанг (интонация) туфайли сўзлар ва гаплар мазмуни турлича 
жилоланади. Масалан, 
кўринмайсиз
сўзи турли оҳанг орқали 
соғинганлик

самимият

кесатиқ
ва 
норозилик
каби кўплаб маъноларни ҳосил қилиши 
мумкин. Тўғри нутқ тузишда пауза (тўхтам) ҳам алоҳида ўрин тутади. Нутқда 
паузани нотўғри қўл-лаш туфайли айтилаётган фикр мазмуни ўзгариб кетади. 
Масалан, 
Акбар, ўқиди
. Бу гап мазмунидан Акбарга кимнингдир ўқиганлиги 
маъноси англашилмоқда (Акбар - ундалма вазифасида). Агар бу гапда пауза 
бўлмаса 
Акбар ўқиди,
яъни Акбарнинг ўзи ҳақида гап кетаётганлиги 
англашилади. 
Бундан ташқари, нутқнинг тўғрилигига эришиш учун фикрни ҳар 
жиҳатдан мазмунли, ифодали қилувчи сўз ва терминларни, бирикмаларни топа 
олиш ва уларни ўз ўрнида қўллай олиш санъатини эгаллаш лозим. Яъни 
бамисоли уммон бўлган тилимизда мавжуд бўлган лексик қатламдан 
сўзларнинг ўз ва кўчма маънолари; синоним, омоним, антоним, пароним, 
терминларнинг маъно қирраларини тўла англаб улардан ўринли фойдалана 
олиш нутқнинг тўғрилигини таъминловчи воситалардир. Бундай луғавий 
бирликларни ўз ўрнида қўллай олмаслик эса нутқнинг тўғрилигига путур 
етказади, натижада сўзловчининг мақсади тўлиқ амалга ошмай қолади. 
Юристларимиз ҳам ўз фаолиятларида бунга амал қилишлари зарур. Бир сўзни 
нотўғри қўллаш бутун бир гапнинг мазмунини ўзгартириб юборади. Масалан, 
босқинчилик
ва 
талончилик

товламачилик
ва 
фирибгарлик
каби юридик 
тушунчаларни билдирувчи терминлар умумий маъноси бир хил, лекин маъно 
қирралари жиҳатидан бир-биридан фарқ қиладиган сўзлардир. Уларнинг 


28 
ўрнини алмаштириб қўллаш қонун тилида услубий хатоларни келтириб 
чиқаради. Юқорида келтирилган синонимларнинг ҳар бири Жиноят Кодексида 
термин сифатида бир маъноли бўлиб, ҳар қайсиси алоҳида-алоҳида жиноятнинг 
номини билдиради. Қонунда 
Босқинчилик 
– ўзганинг мулкини талон-тарож 
қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик 
ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган 
жиноятдир (ЖК, 146- модда). 
Талончилик 
- ўзгалар мулкини очиқдан-очиқ талон-тарож қилишдир (ЖК, 
166-модда). 
Товламачилик 
- жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган 
маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб мулкни ёки мулкий ҳуқуқни 
топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар 
содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган 
ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш. (ЖК, 165-модда). 
Фирибгарлик
- алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан 
ўзганинг мулкини ёки мулкий ҳуқуқини қўлга киритиш (ЖК, 168-модда). 
Келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, синонимларнинг маъно 
қирраларини тўғри англамаслик, нафақат нутқнинг тўғрилигига путур етказади, 
балки жазо белгилашда ҳам нотўғри ҳолатларни келтириб чиқаради. 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish