Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Касаначилар билан меҳнат шартномасини тузишнинг ўзига хос жиҳатлари



Download 170,99 Kb.
bet17/22
Sana30.04.2022
Hajmi170,99 Kb.
#599034
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
2 5229022283724493478

3.2.Касаначилар билан меҳнат шартномасини тузишнинг ўзига хос жиҳатлари
Мамлакатимизда аҳолининг бандлиги ва даромадлари барқарор ўсишини таъминлашга доир вазифаларни ҳал этишда касаначиликнинг турли шаклларини кенг ривожлантириш, жумладан, унинг йирик саноат корхоналари билан кооперациясини кенгайтиришга устувор аҳамият берилмоқда. Шунга қарамасдан республикамизда касаначилар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солиш қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида бошқа айрим МДҲ давлатлари Меҳнат кодексларидан фарқли равишда касаначилар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солувчи махсус боб ёки параграфлар мавжуд эмас.
Айни вақтда касаначилар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишга оид миллий қонунчилик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 январдаги ПФ–3706-сонли “Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 5 январдаги ПФ–3706-сон Фармонини амалга ошириш ҳақида”ги қарори ва ушбу Қарорга 1-илова шаклида тасдиқланган “Касаначилик тўғрисида”ги низомлардан иборат.
Касаначилик тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикасида касаначиликни ташкил этиш шартларини, шу жумладан касаначилар билан меҳнат шартномаларини тузиш тартибини, уларга хом ашё ва материаллар бериш, улар меҳнатига ҳақ тўлаш ва муҳофаза қилиш, касаначиларни ижтимоий суғурта қилиш тартибини ҳамда касаначилар меҳнатидан фойдаланаётган иш берувчилар учун белгиланган солиқ имтиёзлари қўлланилиши устидан назорат қилиш механизмини белгилайди.
«Касаначилик» тушунчаси тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ жисмоний шахс – касаначининг яшаш жойи бўйича ёки унга ёки унинг оила аъзоларига тегишли бўлган бошқа биноларда иш берувчининг буюртмалари бўйича товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича касаначи томонидан амалга оширилаётган ишни англатади. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам касаначилик ишларини нималардан иборат бўлишлиги ҳақида нормалар белгиланган. Хусусан, ХМТнинг 1996 йилдаги 177-сонли “Касаначилик меҳнати тўғрисида”ги Конвенция касаначилик меҳнати сифатида қуйидагиларни белгилаб берган:
- иш берувчининг ишлаб чиқариш биноси бўлмаган деб ҳисобланувчи, яъни ходимнинг яшаш жойида ёки унинг танлови бўйича бошқа биноларда бажариладиган иш;
- ҳақ тўлаш асосида бажариладиган иш;
- маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш мақсадида иш берувчининг топшириғига биноан асбоб-ускуналар, материаллар ва бошқа фойдаланиладиган ресурсларни ким тақдим этишидан қатъи назар иш бажариш;
- ёлланма ходим мақоми билан шахслар касаначилар сифатида эътироф этилмайди, балки улар ўзларининг одатдаги иш жойлари бўлмаган уйларида ёлланма ходим сифатида узлуксиз равишда меҳнат фаолиятини олиб борадилар1.
Ҳуқуқшунос олим Л.В.Зайцева таъкидлаганидек, Конвенция касаначилик асосида меҳнат қилаётган барча шахсларга татбиқ этилади. Касаначилик соҳасидаги миллий сиёсат касаначилар ва бошқа ёлланма ходимлар ҳуқуқларини тенглигига кўмаклашиши лозим, хусусан, бирлашиш, камситишдан ҳимояланиш, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий таъминот, касбий тайёргарлик, оналикни муҳофаза қилиш ва бошқа ҳуқуқ соҳаларида2.
Ўзбекистон 2017 йил ҳолатига кўра 8 та асосий, 1 та устувор, 5 та техник, жами ХМТнинг 14 та конвенциясини ратификация қилган3. Бироқ ХМТнинг 1996 йилдаги 177-сонли “Касаначилик меҳнати тўғрисида”ги конвенция, гарчи ушбу соҳада миллий қонунчилигимиз сифатини яхшилашга доир қатор тушунчалар, тартиб-таомиллар ва илғор нормалар бўлишига қарамасдан Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинмаган.
Касаначилар билан тузиладиган меҳнат шартномаси ўз мазмунига кўра бошқа ходимларнинг меҳнат шартномасидан ўзига хос хусусиятлари билан фарқланади. Аввало меҳнат шартномасида унинг касаначилик иши тўғрисидаги шартнома эканлиги кўрсатилиши лозим. Касаначилик тўғрисидаги низомнинг 11-16-бандларида касаначилар билан меҳнат шартномасини тузиш тартибига оид нормалар белгилаб қўйилган. Жумладан, Низомнинг 11-бандига мувофиқ, корхона раҳбари касаначи билан ёзма шаклда меҳнат шартномаси тузади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:

  • иш жойи ва касаначининг иш ўрни жойлашган манзил;

  • ходимнинг меҳнат функцияси, яъни мутахассислик, малака, шунингдек, касаначи бажариши зарур бўлган иш турлари;

  • иш бошланадиган кун ва меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати (муайян муддатга ёки айрим ишларни бажариш даврига меҳнат шартномаси тузишда);

  • меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва муддатлари;

  • касаначи томонидан меҳнат функциялари амалга оширилиши учун асбоб-ускуналар, жиҳозлар, бутловчи буюмлар, хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотларни бериш тартиби;

  • хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларни қабул қилиш ва топшириш тартиби;

  • моддий жавобгарлик шартлари;

  • меҳнатни муҳофаза қилиш ва унинг шарт-шароитларининг зарур қоидаларига риоя этиш бўйича иш берувчи ва касаначининг мажбуриятлари;

  • таътиллар бериш, ижтимоий суғурта, касаначининг пенсия таъминоти шартлари;

  • иш берувчининг буюртмасини бажариш учун касаначининг ўз асбоб-ускуналари, жиҳозлари ва инвентаридан фойдаланилган тақдирда касаначининг харажатларини қоплаш тартиби ва шартлари;

  • иш берувчининг буюртмасини бажариш муносабати билан фойдаланилган касаначининг энергия, сув, алоқа учун харажатларини қоплаш (компенсация) тартиби;

  • касаначи меҳнат функцияларини амалга ошириш учун унга берилган асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва инвентарни таъмирлаш бўйича иш берувчининг мажбуриятлари;

  • касаначининг айби билан материаллар, асбоб-ускуналар, жиҳозлар бузилиши билан боғлиқ, шунингдек маҳсулот тўлиқ ёки қисман яроқсизлиги учун зарарни иш берувчига қоплаш шартлари;

  • касаначига фойдаланиш учун берилган асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарь, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни хатловдан ўтказиш ҳамда иш берувчи ва назорат органлари вакилларининг касаначилик меҳнати амалга ошираётган жойларга кириши шартлари;

  • касаначига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар (электр энергияси, сув, газ ва ҳоказолар йўқлиги) муносабати билан буюртмани белгиланган муддатларда бажариш мумкин бўлмаган тақдирда бу ҳақда иш берувчини хабардор қилиш бўйича касаначининг мажбуриятлари.

Шунингдек, меҳнат шартномасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Бажарилаётган ишнинг хусусияти ва уни бажариш шарт-шароитлари ҳисобга олинган ҳолда касаначи билан муддатли меҳнат шартномалари тузилишига йўл қўйилади.
Шу билан бирга Низомнинг 9-бандида қайд этилишича, касаначилар томонидан ишларни бажариш касаначи оиласининг аъзолари иштирокида (ёрдамида) иш берувчининг розилигисиз амалга оширилиши мумкин. Бунда касаначи унга ёрдам берадиган оила аъзолари томонидан бажариладиган ишлар сифати учун иш берувчи олдида жавоб беради. Бироқ бунда касаначининг оила аъзолари билан меҳнат шартномаси тузилмайди, яъни иш берувчи ва касаначининг оила аъзолари ўртасида меҳнат муносабатлари вужудга келмайди.
Касаначилар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштириш умумий тартибда амалга оширилади. Касаначини ишга қабул қилишда ва у билан меҳнат шартномаси тузишда ундан талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 80-моддасига мувофиқ белгиланади.
Касаначининг меҳнат дафтарчаси иш берувчи томонидан юритилади ва меҳнат шартномаси амал қилишининг бутун даврида унда сақланади. Илгари ишламаган ва меҳнат дафтарчасига эга бўлмаган касаначи учун меҳнат дафтарчаси иш берувчи томонидан очилади.
Иш берувчи меҳнат дафтарчасига меҳнат шартномаси тузилиши ва тўхтатилиши тўғрисидаги маълумотларни киритиши шарт. Касаначи билан меҳнат шартномаси тўхтатилган тақдирда иш берувчи меҳнат дафтарчасини касаначига бериши шарт.
Касаначи билан меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 97–113-моддаларига мувофиқ ҳолатдан бошқача тарзда тўхтатилиши мумкин эмас.
Корхонанинг жамоа шартномаси шартлари касаначиларга татбиқ этилади, башарти ушбу корхонада жамоа шартномаси тузилган бўлса.



Download 170,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish