ХУЛОСА...............................................................................................................80
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.......................................83
Илова
КИРИШ
Магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Инсон омили устувор бўлган ва ижтимоий йўналтирилган давлат қуриш вазифаси мамлакатимизда кенг кўламли ижтимоий ислоҳотларнинг янги босқчини бошлаб берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг IV бўлими ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган бўлиб, унда ёшларни иш билан таъминлаш, меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ амалга ошириш учун шароитлар яратиш билан боғлиқ долзарб вазифалар қўйилган. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, бизнинг вазифамиз – тўпланган тажриба ва илғор халқаро амалиётга суянган ҳолда, ўзимизнинг тараққиёт ва янгиланиш моделимизни қатъий амалга оширишдан иборат1.
Ижтимоий соҳада амалга оширилаётган барча ислоҳотлар меҳнат ҳуқуқининг иқтисодий, ижтимоий, ғоявий ва тарбиявий функциялари билан чамбарчас боғлиқдир. Шу сабабли ижтимоий ҳаётдаги мавжуд муаммолар(ишсизлик, турмуш кечириш даражасининг пастлиги, малакали кадрларнинг етишмаслиги) меҳнат ҳуқуқида ҳам акс этиб, уларга меҳнат-ҳуқуқий воситалар орқали оптимал ечимлар топиш зарурати бугун долзарб аҳамият касб этади.
Таъкидлаш лозимки, меҳнат ҳуқуқи фани барча даврларда меҳнат муносабатларини тартибга солишда умумийлик ва хусусийлик муаммоларига, махсус нормаларни белгилаш асослари ва уларнинг асосланганлиги таҳлилига алоҳида эътибор қаратган. Меҳнат ҳуқуқи ҳуқуқнинг мустақил соҳаси сифатида вужудга келган вақтдан бошлаб меҳнат муносабатларида бирлик ва дифференциация ҳақидаги дастлабки қарашлар ҳам шаклланган. Меҳнат шартларининг бирлиги ва дифференциацияси бугунги кунга келиб ҳам меҳнат ҳуқуқи фанида муҳим ўринни эгаллаб, мунтазам равишда илмий изланишларнинг объекти бўлиб келмоқда.
Меҳнат шартларининг бирлиги ва дифференциацияси масаласи айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишнинг хусусиятлари билан бевосита боғланган. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатининг ўзига хос хусусиятлари меҳнат ҳуқуқининг турли институтларига мурожаат этганда аниқ намоён бўлади. Улардан бири меҳнат шартномаси институтидир. Меҳнат шартномасини тузишдаги ўзига хосликлар(танлов, сайлов, тиббий кўрик, дастлабки синов, меҳнат шартномаси муддати, иш вақти ва дам олиш вақти давомийлигини белгилаш, меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қўшимча асосларни белгилаш, меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартиби) айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатларга эга эканлигини белгилаб беради.
Айрим тоифадаги ходимлар билан меҳнат шартномалари тузишнинг ўзига хос хусусиятлари мавзусини ўрганишнинг долзарблигини қуйидагилар белгилаб беради:
Do'stlaringiz bilan baham: |