Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети



Download 170,99 Kb.
bet14/22
Sana30.04.2022
Hajmi170,99 Kb.
#599034
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
2 5229022283724493478

1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.04.00.00 Меҳнат стажи / 06.04.02.00 Умумий меҳнат стажи]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Хусусий тадбиркорда ёллаш бўйича ишлаган иш даврлари унинг учун ушбу даврларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда ходимнинг меҳнат стажига қўшилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.04.00.00 Меҳнат стажи / 06.04.02.00 Умумий меҳнат стажи]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ходимнинг меҳнат стажини ҳисоблаш унинг учун Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади1.
Якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган иш берувчи – жисмоний шахслар биринчи марта ишга қабул қилинган ходимларга меҳнат дафтарчаси очишга ва меҳнат дафтарчаларига ёзувлар киритишга ҳақли эмас. Мазкур иш берувчиларда ишланган даврни тасдиқловчи ҳужжат ёзма шаклда тузилган меҳнат шартномаси бўлиб ҳисобланади2.
Ҳуқуқшунос Б.Рахимберганованинг таъкидлашича, хорижий мамлакатлар меҳнат қонунчилигида якка тартибдаги тадбиркорларнинг меҳнат муносабатларидаги иштироки жуда ҳам аниқ назарда тутилмаган. Хусусан, Қозоғистон Республикаси Меҳнат кодексида меҳнат муносабатлари субъекти сифатида иш берувчилар рўйхати аниқ кўрсатилмаган. Мазкур Кодекснинг 1-моддасида асосий тушунчаларга таъриф берилган бўлиб, иш берувчи – ходим билан меҳнат ҳуқуқий муносабатларга киришган ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс эканлиги ҳақидаги норма белгиланган. Бу эса мазкур давлатда иш берувчининг ҳуқуқий мақоми аниқ эмаслигидан далолат беради.
Россия Федерациясининг Меҳнат кодексида меҳнат муносабатлари субъекти сифатида иш берувчи ва ходим иштирок этиши, ходим сифатида иш берувчи билан меҳнат муносабатларига киришувчи жисмоний шахслар тушунилади.
Иш берувчи сифатида эса ходим билан меҳнат муносабатларига киришувчи жисмоний ва юридик шахслар тушунилади. Федерал қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда иш берувчи сифатида меҳнат шартномаси тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъектлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлади .
Россия Федерацияси Меҳнат кодекси мақсадларига кўра иш берувчи – жисмоний шахслар сифатида қуйидагилар тан олинади:

  • юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек, хусусий нотариуслар, адвокатлар ва федерал қонунларда назарда тутилган ҳолларда лицензиялаши лозим бўлган шахслар;

  • ходим билан шахсий хизмат кўрсатиш ва уй хўжалигини юритиш мақсадида меҳнат муносабатларига киришадиган жисмоний шахслар(якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланмайдиган жисмоний шахслар, РФ МК 20-модда).

Юқоридаги нормадан аён бўладики, Россия Федерациясида якка тартибдаги тадбиркорлар алоҳида субъект деб қаралмайди, балки иш берувчи – жисмоний шахс тоифасига киради.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида эса якка тартибдаги тадбиркорлар меҳнат муносабатларининг алоҳида субъекти ҳисобланади. Аммо мантиқан олиб қараганда якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам жисмоний шахс тоифасига кирувчи субъектдир. Шу сабабли Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида ҳам иш берувчи тушунчасини янада мукаммаллаштириш ва якка тартибдаги тадбиркорларни иш берувчи – жисмоний шахсларнинг бир тури сифатида қараш мақсадга мувофиқ бўлар эди1. Ҳуқуқшунос Б.Рахимберганованинг якка тартибдаги тадбиркорни иш берувчи жисмоний шахсларнинг бир тури сифатида юқорида таъкидланган фикр-мулоҳазаларига қўшилиш мумкин ҳамда шундан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг иш берувчиларга бағишланган моддасини янги таҳрирда ишлаб чиқиш лозим бўлади. Бунда асосий эътибор иш берувчи тушунчасига таъриф бериш, шунингдек, иш берувчи жисмоний шахсларни маиший ва тадбиркорлик мақсадларида ёлловчи иш берувчиларнинг ҳуқуқий мақомини аниқлашга қаратилади. Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида иш берувчи бўлган жисмоний шахсларнинг ҳуқуқий мақомини белгилашда нормалар тақчиллиги кузатилади. Хусусан, Меҳнат кодексининг 15-моддасида иш берувчига таъриф берилмасдан, унинг турларини кўрсатиш билан чекланган. Агар қиёсий жиҳатдан таҳлил қиладиган бўлсак, бундай нормалар Россия Федерацияси Меҳнат кодексининг 20-моддасида, Озарбайжон Республикаси Меҳнат кодексининг 3-моддасида мавжуд. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 15-моддаси 1-қисмини қуйидаги таҳрирда ишлаб чиқиш таклиф этилади:
15-модда. Иш берувчи меҳнатга оид муносабатларнинг

Download 170,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish