Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-боб. ЭКОЛОГИЯ ЖИНОЯТЛАРИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

34-боб. ЭКОЛОГИЯ ЖИНОЯТЛАРИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ 
 
1-§. Экология соҳасидаги жиноятларнинг оқибатлари
 
Ҳозирги шароитда экологик муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ре-
сурслардан оқилона фойдаланиш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Тупроқ, 
ер ости бойликлари, ҳаво, сув муҳити, ўсимлик ва ҳайвонот оламига жуда 
катта зарар етказиб келаѐтган экологик жиноятларга қарши самарали ку-
рашиш муҳим аҳамиятга эга. 
Экологик жиноятлар терговининг самарадорлиги, энг аввало, тергов-
чининг мазкур корхона ва тозалаш иншооти ишлашини ташкил эти-
шнинг ўзига хос томонларини билишига боғлиқ.
Бу жиноятларнинг барчаси тергов услуби нуқтаи назаридан бир хил 
кўринишга эга ва ўз криминалистик белгиларига кўра, яъни содир эти-


лиш тарзи, механизми ва шарт-шароити, содир этган шахс ва келти-
рган зарар характери жиҳатдан бир-бирига жуда ўхшашдир. Мазкур 
тоифадаги ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатларни тергов қилиш ва 
очиш экологик жиноятлар қолдирган типик моддий изларда кримина-
листик аломатлар бутунлай аниқ намоѐн бўлиши ва уйғунлигига 
боғлиқ. Масалан, табиий муҳитнинг ифлосланиши турли кимѐвий во-
ситалардан фойдаланиш, энергетик иссиқлик, шовқин, тебраниш, ра-
диация тарзида ҳаддан зиѐд тарқалиши атроф-муҳит таркибий 
қисмини биологик ва физик тузилмалар ва сифат жиҳатдан жиддий 
оғишларга олиб келади. 
Тупроқ ва ер ости бойликлари, дарѐ, кўллар, сув омборлари, канал-
лар, сув ҳавзалари, сизот сувлари, музликлар ва ҳоказолар асосан саноат, 
транспорт, коммунал хўжаликлар ва бошқа корхоналардан чиққан тозала-
нмаган ва зарарсизлантирилмаган оқовалардан ифлосланади. Ҳаво 
бўшлиғи эса асосан қора ва рангли металлургия корхоналари, кимѐвий, 
энергетик, нефтни қайта ишлаш саноати томонидан норматив 
ҳужжатларда белгиланган ва рухсат этилган концентрация (РЭК)дан 
юқори миқдорда чиқариладиган углевод оксиди, олтингугурт, қўрғошин, 
азот оксидлари, симоб, водород сульфиди ва бошқа жонли мавжудот учун 
хавфли бўлган моддалардан ифлосланади. 
Экологик 
зарар 
келтирадиган 
қилмишларни 
аниқлашда 
қуйидагиларга эътиборни қаратиш керак: 1) мазкур ҳудудда мавжуд 
чиқинди чиқарадиган табиатни ифлослайдиган манбалар ишлаб чиқариш 
корхоналари қанча эканлиги; 2) чиқиндининг РЭКдан юқорилиги, улар-
нинг миқдори, ифлосланишнинг давомийлиги, вужудга келган экологик 
хавфлилик даражаси; 3) тозаланмаган ва зарарсизлантирилмаган оқовалар, 
ташландиқ ва чиқиндиларни сув ҳавзалари ва атмосферага чиқариш саба-
блари; 4) атмосфера ва сув муҳитини ифлослашда айбдорлар, айниқса 


нотўғри кўрсатмаси туфайли ҳалокатли оқибатларга сабаб бўлган шахс-
лар; 5) жиноий оқибатларга олиб келган хатти-ҳаракатлар, уларнинг юз 
берган ва давом этган вақти, зарарли оқибатларни бартараф этиш имкони-
ятлари ва бошқаларни белгилаб олиш муҳим аҳамиятга эга.
Бир қатор ҳолатларда давлат органларининг санитария назорати ва 
бошқа 
инспекция 
ходимларининг 
талаблари, 
йўл-йўриқ 
ва 
кўрсатмаларини бажармаслик, тозалаш иншоотларини қуриш ѐҳуд таъми-
рлашдан бош тортиш натижасида ҳаво ва сувлар ифлосланмоқда. Бунда 
кўрсатмаларни бажармаслик сабаблари ва важларини белгилаш, корхона 
раҳбари ѐҳуд бевосита ижрочилар айбини аниқлаб олиш зарур. Тергов 
ишлари мукаммаллигини таъминлаш учун жиноят содир этишга олиб кел-
ган енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи вазият бўйича айбланувчиларни 
шарт-шароитларини аниқлаш лозим. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш, те-
хнологик режим талабларига риоя қилиш тозалаш иншоотлари, чанг ва 
турли газларни тутиб қоладиган қурилмаларни ўрганишда муҳим ўрин ту-
тади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish