Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Яширинган ҳайдовчилар ва транспорт



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

Яширинган ҳайдовчилар ва транспорт
воситаларини қидириш 
ЙТҲ юз берган жойдан яширинган ҳайдовчилар авария туфайли ав-
томашинада пайдо бўлган носозликларга, путур етган жойларга имкон 
қадар тезроқ барҳам беришга, ундаги изларни йўқ қилишга уринадилар. 
Автомобиль яхшилаб ювилади, тўқнашиш, одам уриш ва бошқа шу каби-
лар натижасида шикаст етган деталлар янгиларига алмаштирилади, 
қийшайган кузов тўғриланади, умуман камчиликларга барҳам берилади. 
Жиноят изларининг йўқ қилиб юборилиши хавфи яширинган транспорт 
воситалари ҳайдовчиларини жадал қидириш юзасидан чора-тадбирлар 
кўришни тақозо этади. Ҳодисанинг шоҳидларидан, жабрланувчилардан 
олинган маълумотлар тезкор қидирув чора-тадбирлари ўтказиш учун асос 
сифатида хизмат қилиши мумкин. Ҳодиса юз берган жойдан топилган из-
лар: автомобилнинг тури, русуми ҳақида фикр юритиш имконини беради-
ган ғилдирак қопламаларининг излари; ҳаракат йўналишини ва яширинган 
транспорт воситаларини қидириш йўналишларини белгиловчи излар 


қидирилаѐтган транспорт воситаларига тааллуқли муҳим ахборот манбаи 
ҳисобланади. 
Ҳайдовчилар ва транспорт воситаларини қидириш ҳодиса юз берган 
жойни кўздан кечириш билан бир вақтда ташкил этилади. Бунда олинаѐт-
ган маълумотларни айирбош қилиш ва бундан кейинги қидирув чора-
тадбирларини биргаликда режалаштириш мақсадида тезкор қидирув хо-
димлари, ЙҲХХ ходимлари ва терговчи ўртасида мунтазам алоқа 
ўрнатилиши керак. Ҳайдовчилар яширинган йўналишдаги ЙҲХХ постла-
ри улар хизмат ўтаѐтган ҳудудда қоидабузар пайдо бўлиши эҳтимоли бор-
лиги ва унинг белгилари ҳақида огоҳлантирилиши лозим. Яна шуни унут-
маслик муҳимки, қидирилаѐтган ҳайдовчилар автомобилдаги носозликка 
барҳам бериш, авария изларини йўқотиш мақсадида бирор жойда 
тўхташлари ҳам мумкин. Бундай тўхташлардан йўлдаги ѐнилғи-мойлаш 
материалларидан пайдо бўлган доғлар, йўлнинг ѐқаси ѐки транспорт воси-
таси ҳаракатланадиган қисмидаги ҳайдовчининг оѐқ излари, йўл 
ѐқасидаги ғилдирак қопламаси излари ва бошқа шу кабилар дарак бериши 
мумкин. Транспорт воситаси тўхтаб ўтган жойда авария натижасида путур 
етган деталлар, фараларнинг синиқ парчалари, кузов бўѐғининг заррача-
лари топилиши мумкин. Булар ҳам «иссиғида» жиноятчининг кетига туш-
ган ходимларнинг эътиборидан четда қолмаслиги керак, негаки, булар 
ҳодиса тўғрисида янги далилий маълумотлар берибгина қолмай, қидирув 
тўғри йўналишда олиб борилаѐтганлигини ҳам тасдиқлайди. 
Тезкор ходимлар эга бўлган дастлабки ахборотларда қидирувни аниқ 
йўналишларда олиб бориш учун зарур бўлган ҳодиса жойидан қочган 
ҳайдовчилар ва транспорт воситаларига тааллуқли ишончли маълумотлар 
мавжуд бўлмаса ѐки мавжуд бўлса-ю, бир-бирини инкор этса, янги ахбо-
рот манбаларини қидириш эҳтиѐжи пайдо бўлади. Булар қуйидагилардан 
иборат бўлиши мумкин: 


- автотрассадан сиртида кўзга ташланадиган путур етган жойлари 
бор транспорт воситаси ўтганлигини кузатган шахслар; 
- транспорт воситаларининг ҳайдовчилари носозликка барҳам бери-
шда ѐки носоз автомобилни ташишда ѐрдам кўрсатиш илтимоси билан 
мурожаат қилган шахслар; 
- автокорхоналарнинг сафардан қайтган транспорт воситаларида ши-
каст етган жойлари борлигини пайқаган ходимлари ва бошқа шу кабилар. 
Айниқса, мазкур гувоҳларни қидириб топишда ҳуқуқни муҳофаза 
қилиш органлари ва йўл хизматининг кўп сонли ходимларидан юксак да-
ражадаги уюшқоқликни, тажриба ва маҳоратни, режали иш маромини та-
лаб қилади, кўп вақт ва куч сарфланишини тақозо этади. Шунинг учун бу-
ндай ишга оммавий ахборот воситаларини жалб этиш ҳам мақсадга муво-
фиқ бўлади. 
Баъзида яширинган ҳайдовчилар ўзлари қочиб кетган транспорт во-
ситаларини ҳодиса юз берган жойдан анча олисга ташлаб кетадилар. Бун-
га авария туфайли автомашинанинг носоз ҳолатга келиши оқибатида 
ҳаракатни давом эттиришнинг иложи йўқлиги; ѐнилғи тугаб, уни яна 
қуйишнинг имконидан маҳрумлик, яъни яқиндаги ЙҲХХ постида қўлга 
тушиб қолиш мумкинлиги ва бошқа шу каби ҳолатлар сабаб бўлиши мум-
кин. Жиноятчилар ташлаб кетган транспорт воситалари топилганида 
ЙҲХХ органларидаги мавжуд қайд этиш материаллари бўйича дарҳол 
унинг эгасини аниқлаш лозим. Айни бир вақтнинг ўзида топилган транс-
порт воситасини кўздан кечириш орқали қидирилаѐтган ҳайдовчи 
тўғрисидаги ахборотга ҳам эга бўлиш мумкин. Бунинг учун эса, 
ҳайдовчининг қўли тегиши мумкин ва шарт бўлган рул бошқаруви агрега-
тларида, приборлар қутичаси ва автомашинанинг бошқа қисмларида 
қолдирилган қўл излари, ташлаб кетилган транспорт воситаси атрофидаги 
оѐқ излари, сигарета қолдиқлари ва бошқа шу кабилар асқотади. Транс-


порт воситасининг салонида яхши сақланиб қоладиган ҳидлардан қидирув 
хизмати итлари ѐрдамида яширинган ҳайдовчини топиш ва ушлаш, кейи-
нчалик эса, тўғри қайд этилган ҳид изларидан гумон қилинувчини танлаш 
деб аталмиш ишларда фойдаланиш мумкин. Бундай иш натижалари да-
лил-исботлар манбаи сифатида эътироф этилмаса-да, бироқ улардан 
таҳминлар қилиш ва ишни тергов қилишнинг бундан кейинги режаларини 
тузишда фойдаланиш мумкин. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish