Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Йўл-транспорт ҳодисалари терговининг давоми



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

4-§. Йўл-транспорт ҳодисалари терговининг давоми 
Терговнинг давоми ЙТҲнинг сабаблари тўғрисидаги дастлабки ху-
лосани ойдинлаштириш, текширилаѐтган воқеанинг ҳали номаълум 
бўлган ҳолатларини, ҳодиса ҳар бир иштирокчисининг роли ва айб дара-
жасини аниқлаш, терговнинг дастлабки босқичида олинган маълумотлар-
ни текшириш мақсадини кўзлайди. Бунинг учун 
экспертизалар, тергов 
экспериментлари, сўроқ ва бошқа тергов ҳаракатлари ўтказилади. 
Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини жиноий тарзда бузганликка 
доир ишларни тергов қилишда кўпинча экспертизалар ўтказиш талаб 
қилиниб, улар орасида энг кўп 
тарқалганлари автотехника, криминалис-
тик, суд-тиббиѐт ва суд-кимѐ
экспертизаларидир. Ҳозирги кунда ҳодиса 
юз берган пайтда ҳайдовчиларнинг психофизиологик ҳолати қандай 
бўлганлигини аниқлаш учун 
суд-психологик 
экспертиза тез-тез тайинлана-
диган бўлиб қолди. Психофизиологик ҳолатнинг нормадан четга 
чиқишига сабаб йўлда хавфли вазият юзага келиши бўлган деб таҳмин 
қилиш учун асослар мавжуд бўлса, тилга олинган шаклдаги экспертиза 
ўтказиш зарурати пайдо бўлади. 
Автотехника экспертиза текшируви кўриб чиқилаѐтган тоифадаги 
ишларнинг деярли барчаси бўйича ўтказилади, негаки бундай экспертиза 


техника нуқтаи назаридан қараганда, кўпинча ЙТҲ механизмидаги саба-
бий боғланишларни аниқлаш ва уларга баҳо беришнинг ягона усули бўлиб 
қолади. Бу каби техник жиҳатдан баҳо бериш усули йўқ бўлса, ҳодиса иш-
тирокчиларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан келиб чиққан зара-
рли оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланишларни аниқлаб бўлмай 
қолади, бошқача айтганда, текширилаѐтган воқеага юридик жиҳатдан баҳо 
беришнинг ҳам имкони қолмайди. Автотехника экспертизаси ушбу тои-
фадаги ишлар терговини амалга ошираѐтган терговчи олдида кўндаланг 
бўладиган асосий саволлардан бирига жавоб беради, яъни, транспорт во-
ситасининг ҳайдовчиси юзага келган вазиятда ҳодисанинг олдини олиш 
учун техник имкониятга эга бўлган-бўлмаганлиги масаласини ҳал қилиб 
беради. 
Автотехника экспертизаси ҳал этадиган масалаларни шартли равиш-
да уч гуруҳга ажратиш мумкин. 
1. 
Автомашинанинг (мотоцикл ва шу кабиларнинг) техник ҳолати.
Бундай пайтда транспорт воситасининг техник ҳолатини ўрганиш вазифа-
си фақатгина у ѐки бу носозликни аниқлаш эмас, балки бу носозлик юзага 
келишининг сабабини очиб беришдан ҳам иборатдир. Автотехника экспе-
ртизаси автомашинанинг аниқ узели ѐки агрегати авария оқибатида ишдан 
чиққанми ѐки автомашинадаги носозлик таъмирнинг, техник хизмат 
кўрсатишнинг қониқарсизлиги, заводда йўл қўйилган нуқсон, ҳайдовчи 
томонидан бошқарувнинг нотўғри усуллари қўлланилиши ѐки бошқа са-
баблар натижасими деган саволга жавоб бериши керак. 
2. 
Ҳодисанинг айрим деталларига қараб, унинг механизмини 
аниқлаш. 
Ушбу масалаларни ҳал этиш давомида транспорт воситалари 
ҳаракатининг тезлиги, йўналиши, траекторияси, тўқнашилган жой, излар 
ҳосил бўлиш (путур етиш) механизми ва авариянинг бошқа ҳолатлари, 
уларнинг динамикаси аниқланади. 


3. 
Ҳодисада 
иштирок 
этган 
транспорт 
воситалари 
ҳайдовчиларининг хатти-ҳаракатлари. 
Ушбу хатти-ҳаракатларга экспер-
тиза ҳайдовчи йўлда юзага келган вазиятда транспорт воситасини ҳайдаш 
ва бошқариш усулларидан қай даражада тўғри ѐки нотўғри фойдалангани-
га баҳо беради. Экспертиза ҳайдовчи фойдаланган ҳайдаш усуллари тех-
ника хавфсизлиги талабларига қай даражада мос келиши, ушбу вазиятда 
авариянинг олдини олиш учун қандай усуллар кўпроқ самара бериши му-
мкинлиги ва бошқа шу каби масалалар ҳақида ҳам ўз мулоҳазаларини би-
лдириши керак. 
Автотехника-экспертизаси ҳайдовчининг хатти-ҳаракатларига баҳо 
беришда ушбу ҳаракат тезлигига, йўналишига, автомобилнинг 
турғунлигига, тормоз йўлининг узун-қисқалиги ва бошқа шу кабиларга 
қандай таъсир кўрсатганлигини ҳам аниқлайди. 
Уқтириб ўтилган масалаларни ҳал этиш учун экспертизага тергов 
пайтида олинган зарур материаллар: ашѐвий далиллар, кўздан кечириш, 
тергов эксперименти баѐнномалари, ҳодисада бевосита иштирок этган 
транспорт воситалари ѐки уларнинг агрегатлари; ҳодиса юз берган жой-
нинг чизгилари ва фотосуратлари; шоҳидларни сўроқ қилиш вақтида оли-
нган маълумотлар ва бошқа зурур нарсалар тақдим этилади. 
ЙТҲ механизмидаги сабабий боғланишларни аниқлашга ѐрдам бера-
диган техник экспертиза тадқиқотлари орасида тергов қилинаѐтган воқеа 
юз берган 
йўл қисми техник ҳолатининг экспертизаси
муҳим ўрин тутади. 
Бундай текширув давомида йўлнинг ушбу қисми белгиланган техника та-
лабларига (қопламанинг сифати, ѐритилганлик даражаси, кенглиги, 
тўсиқлар бор-йўқлиги ва бошқа шу кабилар) жавоб бериш-бермаслиги 
аниқланади. Йўл ҳолатининг қониқарсизлиги ЙТҲга сабаб бўлган
ҳолларда юқоридаги каби тадқиқот ўтказиш тақозо этилади. 
Криминалистик 
экспертизалар
орасидан 
кўпроқ 
ғилдирак 


қопламаларининг излари (транспорт воситасини идентификациялаш 
мақсадида), ойнанинг синиқ бўлакчалари, авария натижасида узилиб туш-
ган ѐки путур етган деталлар ва узеллар (бўлакланишнинг умумий чизиғи 
маълум бўлса, бўлакчалардан яхлит қисм ясаш), автомашинанинг турли 
қисмларида жабрланувчининг кийим-кечакларидан қолган излар (иденти-
фикациялаш мақсадида) бўйича трасология тадқиқотлари ўтказилади. 
Ҳодиса юз берган жойдан яширинган ҳайдовчиларни фош қилиш 
мақсадида 
идентификациявий дактилоскопик экспертизалар
тайинлани-
ши мумкин. Бундай экспертизалар учун ҳодисада иштирок этган транс-
порт воситасининг салонида, узеллари ва агрегатларида топилган хўл ба-
рмоқ излари объект сифатида хизмат қилади. Тергов вақтида бошқа кри-
миналистик экспертизалар, хусусан, ҳайдовчилик гувоҳномасида, юк та-
шишга доир ҳужжатларда, транспорт воситаларининг паспортлари ва 
бошқа ҳужжатларда қалбакилик белгилари бор-йўқлигини билиш учун 
ҳужжатларнинг техник-криминалистик экспертизаси тайинлаш зарурати 
туғилиши мумкин. 
Материаллар ва моддаларнинг криминалистик экспертизаси
ушбу 
тоифадаги ишлар бўйича ўтказиладиган криминалистик экспертизалар 
тадқиқотининг энг кўп тарқалган тури ҳисобланади. Экспертиза объектла-
ри: ѐнилғи-мойлаш материаллари, сирлаш учун ишлатилган лак-бўѐқ ва 
бошқалар. Бу ўринда уларнинг қайси гуруҳга мансублиги ѐки пайдо 
бўлиш манбаига доир масала ҳал этилади. 
Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини жиноий тарзда бузганликка 
доир ишлар тергов қилинаѐтганида жабрланувчилар, белгиланган 
қоидаларни бузган ҳайдовчилар, биологик манба ҳосилаларининг излари: 
қон, соч толалари, мия моддаси ва бошқа шу кабилар суд-тиббиѐт экспер-
тизаси объектлари бўлиши мумкин. Суд-тиббиѐт экспертизаси ўлим саба-
блари, тан жароҳатининг оғирлик даражаси ва ҳодиса юз берган жойда 


топилган биологик объектларнинг қайси гуруҳга мансублигига доир маса-
лаларни ҳал этади. Суд-тиббиѐт экспертига ҳодисада иштирок этган тран-
спорт воситалари ҳайдовчиларининг соғлиғи, қай пайтда носоғлом ҳолат 
ЙТҲга сабаб бўлганлигига доир саволлар берилиши мумкин. 
Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини жиноий тарзда бузганликни 
тергов қилиш вақтида бошқа турдаги экспертизалар: материалшунослик 
(металл деталларнинг бузилиши сабабларини аниқлаш учун); дефектоско-
пик (транспорт воситасининг турли конструкцияларида, деталларида ва 
бошқаларда яширин, ички нуқсонларни аниқлаш учун); товаршунослик 
(авария туфайли етказилган зиѐн миқдорини белгилаш учун) экспертиза-
лари ва бир қатор бошқа экспертизалар ўтказиш эҳтиѐжи пайдо бўлиши 
мумкин. 
Тергов эксперименти

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish