Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


ЙТҲга шоҳид бўлган гувоҳларни сўроқ қилиш



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

ЙТҲга шоҳид бўлган гувоҳларни сўроқ қилиш.
Йўл ҳаракати ха-
вфсизлиги қоидаларини жиноий тарзда бузганликни тергов қилишнинг 
дастлабки босқичида ҳодисага шоҳид бўлган гувоҳларни сўроқ қилиш 
алоҳида муҳим аҳамиятга молик. Бундай шахслар жумласига ҳодисада 
иштирок этмаган, бироқ, авария жойига бевосита яқин туриб, уни кузатиш 


мумкин бўлган пиѐдалар, йўловчилар, транспорт воситаларининг 
ҳайдовчилари киради. Ҳаракат хавфсизлиги устидан назоратни амалга 
ошириш бўйича зиммасидаги вазифаларни бажараѐтган ЙҲХХ ходимлари 
ҳам ҳодиса шоҳидлари бўлиши мумкин. Шоҳидларни сўроқ қилиш 
вақтида олинадиган маълумотлар юз берган воқеага холис баҳо беришда 
доимо катта қимматга эга бўлади. 
Ҳодиса шоҳиди бўлган гувоҳларни сўроқ қилиш жараѐнида, бирин-
чидан, ҳодиса содир этилганида уларнинг ўзи қандай шароитда 
бўлганлиги (ҳодиса юз берган жойга қандай келиб қолганлиги, аниқ тур-
ган жойи, ҳодисани қаердан туриб кузатганлиги ва шу кабилар), иккинчи-
дан, ҳодиса механизми (йўлнинг мазкур қисмида транспорт воситалари 
қайси йўналишда ҳаракат қилганлиги; йўлнинг транспорт воситалари 
ҳаракатланадиган қисмида пиѐдалар бўлган-бўлмаганлиги, агар бор бўлса, 
аниқ қаерда бўлганлиги; ҳодисада иштирок этган транспорт воситалари-
нинг ҳайдовчилари учун атрофни кўриш шароити қандай бўлганлиги, ат-
роф манзарани кўриш учун уларга нима ҳалақит қилганлиги; автомашина-
ларнинг тўқнашиши, одам уриб кетиш йўлнинг транспорт воситалари 
ҳаракатланадиган қисмининг аниқ қайси жойида юз берганлиги; ҳайдовчи 
тўқнашиб кетиш ѐки одам уришнинг олдини олиш учун чоралар кўрган-
кўрмаганлиги, агар кўрган бўлса, бу ҳаракатлар нимада намоѐн 
бўлганлиги; одам уриб кетган транспорт воситаси светофорнинг қайси си-
гналига биноан чорраҳага кириб келганлиги ѐки пиѐда светофорнинг 
қайси сигналига биноан чорраҳани кесиб ўтганлиги ва бошқа шу кабилар) 
аниқланади. 
Ҳодиса жойидаги яширинган ҳайдовчиларни қидириш учун 
ҳайдовчининг ташқи қиѐфаси, у қочиб кетган транспорт воситасига таал-
луқли маълумотлар (тури, русуми, модели, рақам белгиси ва бошқа 
фарқловчи белгилари) муҳим аҳамиятга эгадир. Юз берган ҳодисага холис 


баҳо бериш нуқтаи назаридан олганда касбий кўникмага эга бўлган 
шоҳидлар: 
ҳодисада 
иштирок 
этмаган 
транспорт 
воситалари 
ҳайдовчиларининг, йўлнинг мазкур қисмида ҳаракат хавфсизлиги устидан 
назоратни амалга оширувчи ЙҲХХ ходимларининг фикрлари алоҳида эъ-
тиборга эга бўлади. Улар тўқнашиш, одам уриш ва бошқа шу кабилар со-
дир бўлган пайтда йўлда юзага келган ҳолатда аниқ баҳо беришлари, йўл 
ҳаракати қоидаларини бузганлик оқибатида хавфли вазиятни юзага келти-
рган шахс ким эканлиги, бундай вазиятда авариянинг олдини олиш мум-
кин бўлган-бўлмаганлиги ва шу кабилар ҳақида асосли мулоҳазалар бил-
диришлари мумкин. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish