Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Кейинги тергов ҳаракатларининг хусусиятлари



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

3-§. Кейинги тергов ҳаракатларининг хусусиятлари 
 


Гумон остидаги шахсни тутиш ва сўроқ қилиш. Гумон остидаги ша-
хснинг аниқланиши ва қўлга олиниши «излар босилмай туриб» қидириш 
ишларининг ижобий натижасидир. Унинг шахсига оид ва қуролли 
қаршилик кўрсатиш имкониятига оид мавжуд маълумотларни ҳисобга 
олиб тезкор гуруҳ таркиби ва қўлга олиш тактикаси ҳал қилинади. Жиноят 
ҳозирча таркиби аниқланмаган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, у 
ҳолда қўлга олиш фактининг ўзини ҳам муайян вақт сир сақлаш керак 
бўлади. Бир неча одамни турли жойларда қўлга олиш талаб этилганида 
кераклича алоҳида тезкор гуруҳлар тузилади ва ҳаракат қилиш вақти 
ўзаро келишиб олинади. Қўлга олиш махсус ѐки тезкор ҳаракат 
бўлинмаларига топширилиши мумкин âà ñëàð áñ èøìè þêðàê íàҳîðàò áèëàì âà 
øàðîèò òàқîçî ýòãàìäà атрофдагиларга сездирмасдан амалга оширадилар. 
Олинган маълумотлардан тезкорлик билан фойдаланиш мақсадида 
гумон остидаги шахс қўлга олиниши биланоқ сўроқ қилиниши мақсадга 
мувофиқ. У сўроқ қилинганда қуйидагилар аниқланади: 
жиноят содир этиш нияти қандай қилиб ва нима сабабдан пайдо 
бўлди; тажовуз қилинган шахс (буюм) га оид, жиноятни содир этишнинг 
қулай вақти ва шароити хусусидаги маълумотлар кимдан олинди, аввал-
дан жиноятни яшириш тўғрисида келишилганмиди; 
жиноятни содир этишда қўлга олинган шахсдан бошқа яна ким иш-
тирок этган, мазкур шахслар қўлга туширилган шахс билан уюшган гуруҳ 
тузганмиди, унинг таркиби, бошлиғи ким, гуруҳ аъзолари ўртасида роллар 
қандай тақсимланган ва бошқа ушбу гуруҳга оид барча маълумотлар; 
жиноят содир этилган шарт-шароит, ишлатилган қуроллар, улар 
ҳозирги вақтда қаерда, улар қаердан олинган, агар транспорт воситалари-
дан фойдаланилган бўлса, у ҳолда қандай ва кимга тегишли, 
ҳайдовчининг жиноятдаги тутган ўрни; 
жиноятда буюм ѐки бошқа моддий бойликлар, пул ўғирланган 


бўлса, у ҳолда улар ҳозир кимда ва қаерда, қайси йўл билан, ким орқали
пулланди ѐки пуллаш кўзда тутилган, ана шу шахс илгари ҳам ўғирланган 
буюмларни сотиб олиш билан шуғулланганми.
Мазкур рўйхат тахминий эканлиги ўз-ўзидан маълум. 
Сўроқ ўтказилиши билан, баъзан эса у билан бир вақтда ҳибсга оли-
нган шахснинг уйи ва у кириши мумкин бўлган бошқа бинолар тинтув 
қилинади. Тинтув у билан алоқадор шахслар, шунингдек аниқланган 
ҳамтовоқларининг уйида ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунга 
қўйиладиган асосий талаб - қўққисдан ва тезкор ҳаракат қилиш, бир 
вақтнинг ўзида бир неча ерда тинтув ўтказаѐтган гуруҳлар ўртасида 
қатъий ва аниқ ахборот алмашувини ташкил этиш. Бу эса олинган маълу-
мотлардан ҳам қидирувда, ҳам далил тўплаш, исботлашда ҳамда ҳибсга 
олинганлар тергов ишига кўрсатиши мумкин бўлган қаршиликни барта-
раф этиш учун зарур. 
«Излар босилмай туриб» тергов ишлари юритиш жараѐнида жабрла-
нувчига ва гувоҳларга таниб олиш учун шахслар ва буюмларни кўрсатиш 
мумкин. Бундай зарурат шахсан жиноятни содир этмаган, лекин аввалла-
ри жабрланувчи ѐки гувоҳга дуч келган жиноий гуруҳ раҳбарига нисбатан 
пайдо бўлиши мумкин. 
«Излар босилмай туриб» тергов қилиш жараѐни ташкилий нуқтаи 
назардан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилиши мумкин: 
1) ҳодиса содир бўлган жойга йўл олган тергов-тезкор гуруҳ, вазият 
тақозоси билан (мисол учун, зудлик билан яна бир ҳодиса жойини кўздан 
кечириш талаб этилса) ўзининг шу иш юзасидан фаолиятини якунлаб, те-
рговни давом эттиришни эса бошқа терговчи ѐки тергов-тезкор гуруҳига 
топширади; 
2)
ҳîäèðà ðўé áåðãàì жойда иш бошлаган тергов-тезкор гуруҳи имкон 
борича тергов ишларини тўлиқ амалга оширади ва эътиборан бошқа вази-


фаларни бажариш учун жалб этилмайди; 
3)
тергов-тезкор гуруҳи бошланғич босқичдаги то айбдор ҳибсга 
олингунига қадар барча ҳаракатларни амалга оширади, сўнг иш материал-
ларини бошқа терговчи ѐки тергов-тезкор гуруҳига топширади. 
«Излар босилмай туриб» жиноятини муваффақиятли очиш терговчи 
ҳамда тезкор ходимдан юксак маҳорат талаб қилиш билан бирга жамоат-
чилик орасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари обрў-эътиборининг 
ҳам юксалишига сабаб бўлади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish