Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-боб. ХОРИЖ ФУҚАРОЛАРИ ТОМОНИДАН ВА УЛАРГА



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

37-боб. ХОРИЖ ФУҚАРОЛАРИ ТОМОНИДАН ВА УЛАРГА 
ҚАРШИ СОДИР ЭТИЛГАН ЖИНОЯТЛАР ТЕРГОВИ 
1-§. Хориж фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати 


 
Хориж фуқаролари томонидан ва уларга қарши содир этилган жино-
ятларни очиш ва тергов қилиш услуби ўзига хосдир. Мазкур жиноятларни 
аниқлашга имконият берувчи хусусиятлари тажовуз субъекти ѐки бевоси-
та объектига қаратилган жиноий ҳаракатларда ифодаланади. Бу турдаги 
жиноят ишларини олиб бораѐтганда хорижлик фуқароларнинг ҳуқуқий 
мавқеини, вужудга келиши мумкин бўлган таржима муаммолари, хориж-
ликлар учун ғайритабиий шароит, турмуш тарзи, юриш-туриш қоидалари, 
мамлакатимизнинг урф-одат ва қонунлари, суд ишлари жараѐнини яхши 
билмаслик каби айрим психологик омилларни ҳисобга олиш зарур. Пси-
хологик жиҳатдан яна бир ҳолатни кўзда тутиш керак: МДҲнинг 
кўпчилик фуқаролари Ўзбекистонда бўлган пайтларида ўзларини бутун-
лай чет эллик деб ҳисобламайдилар, «ўзимизники» деган ички туйғу ула-
рнинг юриш-туриши ва хатти-ҳаракатларида акс этади. Бу ҳуқуқни 
муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хатти-ҳаракатида ҳам намоѐн 
бўлиши мумкин: дастлабки тергов жараѐнида хорижликлар ва уларнинг 
консулхоналари билан мулоқотда зарур қоидаларни эътиборга олмаслик. 
Халқаро ҳуқуқ қоидаларига мувофиқ хорижлик деб ушбу давлат 
ҳудудида бўла туриб бошқа давлат фуқаролигига мансуб бўлган ҳар 
қандай шахс тушунилади. Хорижлик ўз фуқаролигининг далили сифатида 
миллий паспорти ѐки унинг ўрнини босувчи ҳужжатга эга бўлиши шарт. 
Ўзбекистон фуқароси бўлмаган, лекин мамлакатимиз ҳудудида яшаѐтган, 
бирор хорижий давлат фуқароси эканлигини тасдиқловчи ҳужжатсиз шахс 
фуқаролиги йўқ шахс (апатрид) деб тан олинади. 
Хорижликлар мамлакатимизда кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, 
Ўзбекистон фуқаролари билан, бир хил ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва 
мажбуриятларни бажарадилар. Бу ҳолат жавобгарлик тартибининг бир 
хиллигини ҳам англатади. Бундан мустасно ҳолат Ўзбекистон Республи-


каси ЖК 11 модда 4 қисмида кўзда тутилган: хорижий давлат 
фуқароларининг жиноий жавобгарлик масаласи халқаро ҳуқуқ 
қоидаларига мувофиқ ҳал этилади». 
Ўзбекистон ЖПКда (4-модда 2-қисм) «иммунитетга эга шахс-
лар»нинг, яъни дипломатик (консуллик) вакилларининг ўз шахси, уй-
жойларини, архивларини, ўзаро хат ѐзишувлари ва почтасини яшаѐтган 
давлатдаги маъмурий ѐки бошқа органларининг мажбурий хатти-
ҳаракатидан тўлиқ ҳимоя ҳуқуқи назарда тутилган. Дипломатик (консул-
лик) вакиллари ҳар қандай ҳолатда қамоққа олиниши ѐки ушлаб турили-
ши мумкин эмас; уларнинг иш ва яшаш жойлари, хизмат хоналари, шах-
сий ва хизмат автомобилларининг салони тинтув қилиниши, текширили-
ши, олиб қўйилиши, мусодара қилиниши мумкин эмас; архивлар, почта ва 
ўзаро ѐзишувлар очилиши ѐки ушлаб қолиниши мумкин эмас; улар судда 
гувоҳлик беришга мажбур эмаслар, гувоҳлик беришга рози бўлган ҳолатда 
тергов ѐки суд органларига келишга мажбур эмаслар. 
Қуйидаги хориж фуқаролари гуруҳи Ўзбекистон жиноят судлов жа-
раѐнидан дахлсиздир: 
1. Дипломатик вакиллар ходимлари: а) Ўзбекистон фуқароси 
бўлмаган дипломатик персонал ва улар билан яшаѐтган оила аъзолари; б) 
Ўзбекистон фуқароси бўлмаган маъмурий-техник ходимлар ва улар билан 
яшаѐтган оила аъзолари; в) Ўзбекистон фуқароси бўлмаган, лекин юрти-
мизда муқим (доимий) яшайдиган, хизмат қилувчи ходимлар; г) диплома-
тик курьерлар; д) дипломатларнинг шахсий хизматидаги шахслар-уй хиз-
матчилари; 
2. Консуллик ходимлари: а) консуллик раҳбарлари; б) консуллик-
нинг мансабдор шахслари; в) консулликнинг Ўзбекистон фуқароси 
бўлмаган ва Ўзбекистонда муқим яшамайдиган маъмурий ва техник хо-
димлари; 



Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish