Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Жиноят ишини қўзғатиш ва дастлабки версиялар



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

2-§. Жиноят ишини қўзғатиш ва дастлабки версиялар 
 
Вояга етмаганларнинг ишлари бўйича тергов ишининг сифати ва са-
марадорлиги кўп жиҳатдан ўз вақтида жиноят иши қўзғатилишига боғлиқ. 


Мазкур масалани ҳал этишдаги оз бўлса ҳам кечикиш, ўсмирлар томони-
дан янги, баъзида янада оғирроқ жиноятларни содир этилишига, шунинг-
дек далил-исботлар йўқотилишига олиб келади. Бу бўлғуси тергов ишини 
анча оғирлаштиради. 
Шу билан бирга ўз вақтида жиноят иши қўзғатиш катта ѐшли дало-
латчиларнинг жиноят изини яшириш мақсадида ўсмирга салбий таъсир
ўтказишларига чек қўяди.
Вояга етмаганлар жинояти тўғрисидаги хабар келиб тушган ҳамон 
терговчи жиноят иши қўзғатиши ва кечиктириб бўлмайдиган тергов 
ҳаракатларини амалга ошириши, жумладан жиноятларнинг олдини олиш 
ва бартараф қилиш чораларини кўриши, гумон остидаги шахсни ЖПК 
220-моддасига биноан ушлаб олиши, жиноят жойини кўздан кечириши ва 
гувоҳлар, жабрланувчиларни аниқлаши лозим. 
Жиноят белгиларини аниқлаш жараѐнида тушунтиришлар олинади, 
зарур материаллар тўпланади. Хусусан ўсмирнинг ѐшини аниқлаш учун 
унинг паспорт ѐки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси бўлмаганида 
ѐшига тегишли ҳужжатлар - тиббиѐт картаси, таълим муассасаларидаги 
иш қоғозлари, кадрлар бўлимидаги шахсий варақаси орқали аниқланади. 
Ана шу мақсадда гувоҳлар (ота-она, васийлар, қариндош-уруғлари ва ҳ.) 
ҳам сўроқ қилиниши мумкин. Бошқа имконият бўлмаган тақдирда суд-
тиббиѐт экспертизаси ўтказилади.
Вояга етмаган шахс ўқийдими ѐки ишлайдими, қаерда, ким 
бўлиб, унинг ўқишга ва ишга муносабати, кундалик хулқи, ўртоқлари би-
лан муносабатларини ҳам аниқлаб олиш зарур. Вояга етмаган шахс ишла-
майдиган ва ўқимайдиган бўлса, бунинг сабаби ва ўқишни қачон ташлаб 
кетгани, қачон ва ким томонидан қандай чоралар кўрилганлиги 
аниқланади. 
Юқорида айтиб ўтилган маълумотларни йиғиш жараѐнида терговчи 


ўсмирнинг асосий феъл-атвор белгилари, унинг орзу-ҳаваслари, одатлари, 
унинг қизиқишлари, вақтни қандай ўтказиши, ѐшига ва хусусиятларига 
оид маълумот олиш заруратини доимо назарда тутиши шарт. Терговнинг 
бошланишидаѐқ, ҳар бир иш бўйича қуйидаги версиялар илгари сурилиши 
шарт: 
- катта ѐшдаги далолатни, жиноятга ундовчи шахс ва бошқа иштиро-
кчиларнинг бор-йўқлиги; 
- жиноятга қўл урган ўсмирлар ѐҳуд катталар гуруҳи мавжудлиги; 
- ўсмир ўғирлаган буюмларни сақлаш учун қолдирган, уларни совға 
қилган шахслар ва õàáàð áåðíàðëèê ¸êè аввалдан ваъдалашилмаган яшириш 
фактларининг бор-йўқлиги; 
- вояга етмаганларни тиланчилик, ичкиликбозлик, қиморга ўргатиш, 
наркотиклар истеъмол қилиш, дайдилик каби ишларга жалб қилиш 
ҳоллари. 
Ўсмирнинг тергов вақтида айбини тан олмаслиги ѐки аксинча, содир 
этилган жиноятни тўлалигича ўз зиммасига олиш истаги ҳам алоҳида эъ-
тиборга молик.
Ўсмирлар гуруҳи томонидан содир этилган жиноятларни тергов 
қилишда ушбу гуруҳ қачон ва қай тарзда уюшганлиги, у қандай жиноий 
ниятларни амалга ошириш мақсадида тузилган эканлигини белгилаб олиш 
зарур. Гуруҳ иштирокчиларидан ҳар бирининг ролини аниқлаб олиш ва-
зифаси ҳам муҳим. Бу уларнинг айбдорлиги даражасини аниқлаш, шу би-
лан бирга алоҳида тергов ҳаракатларини режалаштириш учун зарур. Ху-
сусан, жиноий тузилмалар фаолияти тергов қилинганида сўроқ қилиш гу-
руҳнинг оддий иштирокчиларидан бошланади. Ташкилотчи, раҳбар, улар-
нинг ѐрдамчилари кейинроқ, уларнинг етакчилик ўрнига оид етарлича ма-
ълумот йиғилганидан сўнг сўроқ қилиниши мақсадга мувофиқ. 
Гуруҳ таркибида муқаддам судланган ўсмирлар бўлса, такрорий жи-


ноят сабабларини тадқиқ этиш шарт ҳамда илгариги жиноят ишлари, жа-
зони ижро қилиш муассасалари, махсус таълим муассасаларидан тавсиф-
номалар талаб қилиб олинади. 
Муайян тергов ҳаракатларининг режага киритилиши ва улар мудда-
ти ҳамда кетма-кетлигини аниқлаб олиш жиноят тури ва жиноий иш 
қўзғатилган вақтга келиб йиғилган ѐки тергов вазиятининг ушбу вақтига 
келиб мавжуд бўлган дастлабки маълумотларга боғлиқ. Тергов ишида кат-
та танаффусларга йўл қўймаслик, сўроқлар учун катталар ѐки ѐши катта 
ўртоқлари таъсир кўрсатишининг олдини олишни унутмаслик керак. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish