Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Ҳужжатлар билан танишув орқали, баъзи мансабдор шахслар вако-



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

Ҳужжатлар билан танишув орқали, баъзи мансабдор шахслар вако-
лати, ҳужжатларнинг талабларига риоя этиш даражаси тўғрисида 
хулоса қилиш мумкин. Бу ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатларни 
ифодалайдиган ва жиноят ишига тиркаб қўядиган асосий ҳужжатлар 
даражасини аниқлаш имкониятини беради. 
Ҳужжатларни уларнинг тўла-тўкислиги ва мантиқийлиги нуқтаи на-
заридан ҳам, тузатиш ва қўшимча киритиш имкониятларини техник-


криминалистик воситаларни жорий этиш орқали аниқлаш билан ҳам 
чуқур ўрганиш зарур.
Ҳужжатлар билан танишиб чиқиш натижасида аниқланган фактлар-
дан сўроқ қилишда, экспертиза тайинлашда ва бошқа тергов 
ҳаракатларини ўтказишда фойдаланиш мумкин. 
Терговчи воқеа содир бўлган жойга оид ҳужжатларни ўрганиш жа-
раѐнида суд экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги масалани ҳал қилиб, 
зарур ҳужжатларни тайѐрлаб қўйиши керак. Шунингдек, сув ҳавзалари, 
тупроқ ва атмосфера ҳавосининг ифлосланганлигига қадар ва ундан кейи-
нги ҳолатини кўрсатадиган ашѐвий далиллар ва олинган намуналарга эга 
бўлиши зарур. Экспертиза ифлосланган макон, унинг вақти, давомийлиги, 
жадаллашуви ва келиб чиқиш сабаблари, тозалаш иншоотидаги камчили-
клар, атроф муҳитни муҳофаза қилишда йўл қўйилган хатоларни белги-
лашга ѐрдам беради. 
Мазкур тоифадаги ишлар бўйича қуйидаги экспертиза турлари ўтка-
зилади:
-
суд-тиббиѐт экспертизаси – одамлар вафот этган ѐки заҳарланган-
лиги сабабларини белгилаш, чиқинди ва ташландиқлар (қурум, кўл, чанг, 
газ, турли суюқликлар ва моддаларнинг) одам соғлиғига хавфлилик дара-
жаси, уларнинг таъсир кўрсатиш механизми, оқибатларини бартараф этиш 
чораларини кўриш ва ҳоказолар учун;
-
суд-ветеринария экспертизаси – ҳайвонларнинг ўлиш ва касалла-
ниш сабабларини, сув, тупроқ ва ҳаво ифлосланишининг ҳайвонлар ҳаѐти-
га таъсирини аниқлаш учун;
-
ихтиологик экспертиза – балиқларнинг ўлиш сабаблари, унга са-
баб бўлган моддаларни аниқлаш учун;
-
кимѐвий экспертиза – сув ҳавзалари, тупроқ ва атмосфера 
ҳавосини ифлословчи моддалар таркиби, концентрацияси, манбаларини 


аниқлаш учун;
-
технологик экспертиза – сув ҳавзалари, тупроқ ва ҳавони ифлос-
ловчи технологик жараѐнда йўл қўйилган қоидабузарликни, саноат 
оқоваларини тозалаш, суюқлик ва газ чиқиндиларини зарарсизлантириш 
қоидаларига риоя қилмаслик сабабларини аниқлаш учун; 
-
техник экспертиза – тозалаш иншоотлари, чанг ва газларни тутиб 
қоладиган қурилмаларни ишдан чиқиши, тузатилмаслиги сабаблари, ула-
рни бартараф этиш имкониятларини аниқлаш учун. 
Баъзан бошқа турдаги экспертизаларни (гидротехник, иқтисодий, 
бухгалтерияга оид), шунингдек комплекс экспертиза (тиббий-биологик, 
техник-санитария, кимѐвий-ветеринария ва бошқа)ларни белгилаш зарур 
бўлади.
Экологик жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гувоҳларнинг 
кўрсатмалари муҳим далиллар манбаи ҳисобланади. Амалда мазкур иш 
бўйича гувоҳ сифатида бир неча гуруҳдаги гувоҳлар бўлиши мумкин:
1)
ифлосланиш фактлари ва зарарли оқибатларга оид маълумотларни 
берадиган гувоҳлар. Улар орасида турли инспекциялар ва назорат орган-
лари мансабдорлари ва оддий фуқаролар бўлиши мумкин; 
2)
тозаланмаган ва зарарсизлантирилмаган саноат, коммунал ва 
бошқа чиқиндиларни сув ҳавзалари ва ҳавога чиқарилганлигини бевосита 
кузатган гувоҳлар; ифлослантираѐтган манбаларни биладиган шахслар. 
Улар асосан, тозалаш иншоотларида ишловчи ходимлар бўлиб, 
ўзларининг камчиликларини яшириш ва саноат объекти раҳбари билан 
муносабатни бузмаслик учун ифлосланиш вазиятларини сир тутишга 
ҳаракат қилади;
3)
тозалаш иншоотларидан нотўғри фойдаланиш сабаблари ва баъзи 
шахсларнинг нотўғри берган кўрсатмаси туфайли сув ҳавзаси, тупроқ ва 
атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳақида хабардор бўлган шахслар. 


Сўроқ қилиш йўли билан ифлосланишгача бўлган вазият, тозалаш 
иншоотларининг аввалги ҳолати, технология қоидасига масъул шахснинг 
фаолияти ва кўрсатмалари, илгари қандай ифлосланиш фактлари кузатил-
гани каби масалалар аниқлаб олинади. Кўп ҳолларда оқова сувлар, зарар-
ли моддалар, газларни ташлаш, ифлосланиш оқибатларига барҳам бериш 
ва экологик жиноятни содир этишга олиб келадиган вазиятни бартараф 
этишга йўналтирилган бошқа тадбирлар юзасидан гувоҳлар муҳим 
кўрсатувлар бериши мумкин. 
Гумон қилинган ва айбланаѐтганларни сўроқ қилиш самарадорлиги-
ни таъминлаш учун, қоидага кўра, содир этилган жиноят иши юзасидан 
ишончли далиллар йиғилган бўлиши керак. Уларни сўроқ қилиш тактика-
си сўроқ қилинувчини ўз айбини инкор этиши бемаъни эканлигига ишон-
тирадиган маълумотларнинг мантиқий таҳлилига асосланган бўлиши ке-
рак. Бундай тоифадаги ишлар бўйича айбланувчилар ўз айбини 
бошқаларга, айниқса, бўйсунувчиларга тўнкашга мойил бўладилар, таж-
рибалари етишмаганликлари, норматив ҳужжатлар талабларини бузиш 
хавфлилигини билмаганликларини рўкач қиладилар. Баъзан улар ўз айб-
ларини тан олиб уни юмшатишга ҳаракат қиладилар, зарарли оқибатларни 
инкор этадилар ѐки унчалик эмас деб ҳисоблайдилар, баъзан ишлаб 
чиқариш манфаати учун шундай қилганликлари, юқори лавозим шахс 
кўрсатмалари мавжудлигини пеш қиладилар. 
Экологик жиноят тўғрисидаги ишлар бўйича айбланувчи шахслар 
махсус билимга, профессионал тажрибага эга эканлигини эътиборга олиб, 
терговчи сўроққа жиддий тайѐргарлик кўриши ва норматив материаллар-
ни ўрганиши, корхона ва унинг тозалаш иншоотлари фаолиятининг ўзига 
хос томонлари, жиноят иши материалларини билиб олиши, мутахассислар 
билан маслаҳатлашиши зарур. 
Терговчи айбланувчини сўроқ қилаѐтганда унинг шахси, профессио-


нал стажи, зарарли чиқиндиларни қаерга ва қанча ташлашга оид кўрсатма 
беришда нималарга асосланганлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлиши 
керак. Мазкур иш бўйича айбланувчи кўрсатмасини экспертиза хулосаси 
ва бошқа маълумотлар билан таққослаб кўриш керак. 
Айбланувчини сўроқ қилиш жараѐнида ва бошқа тергов 
ҳаракатларини мазкур жиноий қилмишни содир этиш сабаблари ва шаро-
итларини белгилашга алоҳида аҳамият бериш керак: бу ишлаб чиқаришни 
ташкил этишда ва фаолият кўрсатишидаги нуқсонлар, табиий ресурсларни 
муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишда баъзи мансабдор ша-
хсларнинг эътиборсизлиги, тозалаш иншоотлари иши бўйича назоратнинг 
йўқлиги, техник воситалар ва транспорт билан ѐмон таъминланганлиги, 
баъзи бир ишлаб чиқариш жараѐнларида ҳисоб ишларини юритиш, 
чиқиндилар сақлаш ва уларни ҳисобга олиб бориш ва бошқалар талабга 
жавоб бермайди. Терговчи мутахассислар ѐрдамида худди шундай жино-
ий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш чораларини кўришга мажбур.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish