2-§ Тергов экспериментини ўтказишга
тайѐргарлик кўриш
Тергов экспериментини муваффақиятли ўтказиш учун унга пух-
та тайѐргарлик кўриш лозим. Мазкур тергов ҳаракатини ўтказишдан
аввал жиноят ишидаги материаллар билан танишиб чиқиб, сўнгра ма-
вжуд бўлган далилларнинг қайси бирини эксперимент ўтказиш билан
текширилиши зарурлиги ҳал қилинади.
Тергов ҳаракатини ўтказиш режасини белгилаб олиш ҳам катта
аҳамият касб этади. Режа қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
эксперимент ўтказишнинг мақсади, жойи, вақти, текширув
ўтказиш шароитлари;
тергов ҳаракатининг мазмуни ва тажрибаларнинг олдинма-кетин
ўтказиш тартиби;
қатнашувчиларнинг ҳар қайсиси бажарадиган ҳаракатларни
аниқлаш;
зарур бўлган илмий-техник воситаларни тажриба ўтказишга
тайѐрлаш;
мураккаб ҳолат-вазиятларни текширишда жойнинг чизмасини
тайѐрлаш ва тергов ҳаракати натижаларини расмийлаштириш, му-
стаҳкамлаш чораларини кўриб чиқиш.
Эксперимент ўтказишнинг мақсадини аниқлаш, деганда текши-
рилувчи ҳолатларнинг, бор далилларнинг қайсилари ѐки қайси
қисмлари текширилиши лозимлиги, қандай тажрибаларни уюштириш
кераклиги, уни ўтказишда қандай шарт-шароитни яратиш лозимлиги
кўриб чиқилади, зарур бўлса кўрсатувлари текширилаѐтган шахслар-
ни қайта сўроқ қилиш лозим.
Эксперимент ўтказишдан олдин текшириш жараѐни, иш вазият-
ларини маълум шароитда тиклаш билан боғлиқ бўлганлиги учун, уни
ўтказиш ѐки ўтказмаслик заруратини кўриб чиқиш керак.
Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал қонунида бу ҳақда
шундай дейилган: ―Эксперимент ўтказиш тўғрисида суриштирувчи,
терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Эксперимент натижасида
фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга мулкий зарар
етказилиши, ишлаб чиқариш тартиботининг, транспорт воситалари
ҳаракати жадвалининг бузилиши ва бошқа нохуш оқибатларнинг ке-
либ чиқиши эҳтимол бўлса, суриштирувчининг, терговчининг бундай
эксперимент ўтказиш тўғрисида қарорига прокурор санкция бериши
лозим‖ (ЖПКнинг 154-м).
Эксперимент қатнашувчиларнинг ҳаѐти ва саломатлигига хавф
туғдирса, жамоат тартиби ва ахлоқ нормаларига путур етказса, уни
ўтказишга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолларда эксперимент ўрнига
бошқа тергов ҳаракатини ўтказиш белгиланади (қайта сўроқ,
юзлаштириш, экспертиза ва бошқалар).
Тергов экспериментини муваффақиятли ташкил қилиш ва ўтка-
зиш учун унинг иштирокчиларини олдиндан белгилаб олиш лозим.
Икки кишидан кам бўлмаган холислардан ташқари, эксперимент
ўтказишда текшириладиган ҳодиса, далил, вазият хусусиятига оид
бўлган мутахассиснинг иштироки уни ижобий ўтказилишига ѐрдам
беради.
Тергов экспериментини ўтказиш жараѐнида иш юзасидан сўроқ
қилинган шахсларнинг иштироки тактика жиҳатдан мақсадга муво-
фиқ бўлади, айниқса кўрсатувлари текширилаѐтган шахс (гувоҳ,
жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи)нинг қатнашуви, тергов
ҳаракатининг ижобий натижалари учун омил бўлиб ҳисобланади.
Жумладан жиноий ҳодисани кўзи билан кўрган, эшитган гувоҳлар,
вазиятни тиклашда унинг ҳақиқий ҳодиса вақтидаги ҳолати, шароит-
ларининг мос келишини кузатиб, тегишли қўшимча тушунчалар бе-
ришлари мумкин.
Гувоҳ юз берган ҳодиса вазиятини қайта тиклашга, шу билан
бирга ҳодисанинг қандай давом этганлигига доир керакли маълумот-
ларни беради. Тергов эксперименти гувоҳларнинг кўрсатувларини
текшириш мақсадида ўтказилса, гувоҳларнинг ўзлари тегишли
ҳаракатни шахсан намойиш қилишлари, текширилаѐтган ҳодисанинг
ҳақиқатлигини аниқлашга ѐрдам беради.
Эксперимент
айбланувчининг
кўрсатувини
текшириш
мақсадида ўтказиладиган бўлса, бу ҳолда айбланувчини эксперимент
ўтказишга қатнашиш учун жалб қилиш мақсадга мувофиқдир. Айб-
ланувчи жиноят содир бўлган вақтда бажарган ҳаракатларни тўла на-
мойиш қилади. Иш бўйича тўғри маълумотларни аниқлашга имкон
беради.
Эксперимент ўтказиладиган жойини, вақтини ҳам олдиндан бел-
гилаб олиш лозим. Экспериментни жиноят содир бўлган жойнинг
ўзида ўтказиш имкони ҳар доим ҳам бўлавермайди, шунинг учун жой
ва вақт натижа учун аҳамияти бўлса, ҳақиқий жиноий ҳодисага
ўхшаш бўлган жой ва тахминан ўша вақт (кечки, кундузги, қор, ѐмғир
каби) белгиланади. Ишнинг оқибати унчалик аҳамиятли бўлмаса,
вақт омили терговчининг ихтиѐри билан белгиланади. Ҳодисанинг
текширилиши учун совуқ ѐки иссиқнинг аҳамияти бўлса, иқлим шун-
дай сунъий равишда ҳосил этилади, олдиндан бу масалага тайѐргар-
лик кўрилади.
Терговчи тергов экспериментини ўтказишда давлат ва жамоат
органлари вакилларидан ҳамда айрим фуқаролардан топширилган
маълум ҳаракатнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқидан фойда-
лана олади.
Эксперимент ўтказиладиган жой бошқа туман территориясида
бўлса, аниқ шахсларни жалб қилиш шарт бўлмаса, умумий тартибда
ҳал қилинади.
Холислар, терговчи ва бошқа иштирокчилар томонидан бажари-
лган ҳаракатларни ўз ичига олган, тергов ҳаракатларининг мазмунан
объективлигини гувоҳлантирадилар. Холислар фақатгина тергов
ҳаракатининг
гувоҳи
бўлмасдан,
экспериментнинг
актив
қатнашчилари сифатида иштирок этишлари лозим. Тергов экспери-
менти вақтида унинг иштирокчиларига юклатилган вазифанинг жид-
дийлигини англашлари, вазифаларни бажаришда виждонан муноса-
батда бўлишлари, эксперимент вақтида маълум бўлиб қолган иш ма-
териалларини сир сақлаш лозимлигини билишлари шарт.
Эксперимент тезкор маълумотларга асосланиб ўтказиладиган
бўлса, тезкор ходимнинг қатнашуви мақсадга мувофиқдир. Экспери-
мент ўтказиш давомида ўтказиладиган синовларнинг мазмунини
ўзгартириш билан тезкор маълумотларни ҳам текшириш мумкин. Эк-
сперимент ўтказишда мутахассиснинг иштирок этиши айниқса
муҳимдир. Мутахассис эксперимент вазиятини қайта тиклаш ва
ўтказиш олдидан қатнашувчиларни жой-жойига қўйишга, техник
жиҳатдан тўғри ўтказилишига кўмаклашади, шунингдек, эксперимент
натижаларига баҳо беришда терговчига зарур бўлган маслаҳатларни
беради.
Тергов ҳаракатини ўтказишга барча ташкилий масалалар юзаси-
дан тайѐргарлик кўрилгандан сўнг киришиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |