17-боб КЎРСАТУВЛАРНИ ҲОДИСА ЖОЙИДА
ТЕКШИРИШ ТАКТИКАСИ
1-§ Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш тушунчаси ва ва-
зифаси
Мазкур тергов ҳаракати мустақил бўлиб, тергов ва суд амалиѐ-
тида узоқ вақтлардан буѐн қўлланилиб келаѐтган бўлсада, назарий
жиҳатдан ўтган асрнинг 60-йилларидан буѐн мукаммал асослантири-
лди, Ўзбекистоннинг қонунчилигида дастлаб 1976 йилда тан олинди
ва ҳозирги кунда амалда бўлган жиноят процессуал кодексида мус-
таҳкамланди, шу билан бирга мустақил тергов ҳаракати мақомига эга
бўлди.
Мустақил тергов ҳаракати сифатида кўрсатувларни ҳодиса
жойида текшириш мавзуси бўйича назарияда турли фикрлар бўлиб,
баъзи муаллифлар мазкур тергов ҳаракатини ҳодиса жойини кўздан
кечириш доирасида ўтказишни таклиф қилганлар.
Жиноят процессуал қонунида белгиланган тергов эксперименти
ҳаракатининг баъзи хусусиятлари кўрсатувни ҳодиса жойида текши-
ришга ўхшаш бўлганлиги сабабли бу тергов ҳаракати эксперимент-
нинг бир кўриниши сифатида қаралган, шунингдек, баъзи муаллиф-
лар кўрсатувни текширишни ҳодиса содир бўлган жойни кўздан ке-
чириш тергов ҳаракати доирасида тушунтирган. Бундай фикр
кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш ҳаракатини ўтказиш йўли би-
лан жиноий воқеанинг жойи ва ҳолати ҳақида айбланувчининг хабар-
дор эканлигини аниқланиши, худди шунингдек, унинг холислар иш-
тирокида кўрсатув бериши факти ушбу шахс тергов юритилаѐтган
жиноятни содир қилган деган нотўғри хулоса чиқаришга олиб кели-
ши мумкин.
Кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш кўздан кечириш, тергов
эксперименти,
таниб
олиш
учун
кўрсатиш
каби
тергов
ҳаракатларининг баъзи аломатларини ўз ичига олган мураккаб тергов
ҳаракати ҳисобланади. Мазкур тергов ҳаракатининг ўзига хос бўлган
сифат ва моҳияти билан бошқа процессуал ҳаракатлардан фарқ
қилади.
Ҳодиса жойини кўздан кечиришда содир бўлган жиноий факт-
нинг оқибати, жиноятчининг мақсади, унинг қолдирган излари, ашѐ-
вий далилларни, изларни қидириб топишдан иборатдир. Тергов экс-
периментини ўтказишдан мақсад ишнинг айрим ҳолатлари юзасидан
Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш бу мустақил тергов
ҳаракати бўлиб, унинг мазмуни жиноят иши юзасидан сўроқ қилин-
ган айбланувчи, гумон қилинувчи, гувоҳ ва жабрланувчиларнинг
кўрсатувларини жиноят содир бўлган жойда айрим ҳолатларни қайта
тиклаш билан номаълум бўлган нарсалар, ҳужжатлар, ашѐвий далил-
лар, излар қаерда бўлганлигини, ҳодиса жойи билан қиѐслаш орқали
кўрсатувлардаги айрим ҳолатларни тўғри ѐки нотўғри эканлигини
аниқлашдан иборат. Шу билан бирга мазкур тергов ҳаракатини ўтка-
зишда сўроққа олинган маълумотларнинг айрим ҳолатлари тўлдири-
лади. Уларга аниқлик киритилади, баъзан эса янги ҳолатлар ҳам очи-
либ қолади.
Кўрсатувларни ҳодиса жойида текширишнинг вазифаси содир
бўлган жиноятнинг тўғри ва тезда тегишли муддатларда очиш, иш
юзасидан далилларни тўплаш, уларни баҳолаш ва жиноят иши терго-
вини холисона объектив тугалланишини таъминлашдан иборатдир.
Мазкур тергов ҳаракатини ўтказишдан мақсад олинган кўрсатувдаги
айрим маълумотларни тўғри ва нотўғри эканлигини текширишдан ва
янги маълумотларни олишдан иборат. Ҳодиса жойида кўрсатувларни
текширишда текширилаѐтган маълумотлар албатта жиноят ишига ѐки
унинг алоҳида ҳолатларига алоқадор бўлиши лозим ва текшириш
натижалари тегишли процессуал тартибда мустаҳкамланиб, бошқа
тергов ҳаракатлари натижалари билан солиштириб баҳоланган
тақдирдагина иш юзасидан далил бўлиб хизмат қилади ва айблов ху-
лосасига асос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: