Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Терговни режалаштириш жараѐнида терговчи єуйидагиларни амалга оширади



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

Терговни режалаштириш жараѐнида терговчи єуйидагиларни амалга оширади 
Жиноятга доир ахборотни тўплаш, таѕлил єилиш 
ва баѕолаш 
Иш бўйича исботланиши лозим бўлган ѕо-
латларни аниєлаш 
Иш юзасидан версияларни илгари суриш 
Тергов версияларини текшириш тартибини 
аниєлаш 
Режалаштириш турлари 
Бир неча иш бўйича (таєвимли) 
Муайян иш бўйича (жорий) 
Айрим тергов ѕаракати бўйича 
Єонунийлик
Илмийлик
Индивидуаллик
Асослик 
Ѕаѐтийлик 
Аниєлик 
Шароитлилик 
Ѕаракатчанлик 
Тежамкорлик 
Тезкор-єидирув тадбирлари би-
лан єўшиб олиб бориш 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


15-боб ҲОДИСА ЖОЙИНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ 
 
1-§ Ҳодиса жойини кўздан кечиришнинг 
умумий қоидалари 
 
Жиноятни очиш ва жиноятчиларни фош этишда ўтказиладиган 
тергов ҳаракатлари ичида ҳодиса жойини кўздан кечириш алоҳида 
ўринни эгаллайди. Ҳодиса жойини кўздан кечиришнинг аҳамияти бу 
тергов ҳаракатининг ўзига хос бўлган хусусиятлари билан боғлиқ. 
Терговчи воқеа содир этилган жойда ҳақиқатдан ҳам жиноят содир 
этилган ѐки этилмаганлиги ҳолати ва унга сабаб бўлган ҳолатларни 
аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари ўтказади. 
Ҳодиса содир этилган жойда кўп ҳолларда моддий из ва бошқа 
ашѐвий далил сифатида жиноятчининг излари қолади. Бу изларни ва 
бошқа ашѐвий далилларни қидириб топиш ва уларни процессуал 
қонун асосида ишга қўшиш муҳим аҳамиятга эгадир. Ушбу ашѐвий 
далиллар тўплангандан кейин терговчи содир этилган жиноятни 
очиш учун керакли маълумотларга эга бўлади. Ҳодиса содир этилган 
жойни кўздан кечиришда тўпланган ашѐвий далиллар терговчига жи-
ноятни очиш ва тергов ҳаракатларини олиб бориш имкониятини бе-
ради.
Ҳодиса жойини кўздан кечиришнинг хусусиятларидан яна бири, 
тергов ҳаракатини ўтказишда криминалистик техника воситаларини 
кенг миқѐсда қўллашдир. Ҳодиса жойини кўздан кечиришда кимина-
листик техникавий воситалардан фойдаланиш жиноятни ўз вақтида 
очиш учун ѐрдам беради. Криминалистик техника воситалари кўзга 
кўринмайдиган изларни қидириб топишда муҳим аҳамиятга эгадир. 
Ҳодиса жойини кўздан кечириш, кўп жиноятларни тергашда 
дастлабки тергов ҳаракати ҳисобланиб, терговни тўғри ташкил этиш, 
версияларни тузиш ва уларни текшириш ҳамда лозим бўлган ҳо-
латларни аниқлашга имкон беради. 
Ҳодиса жойини кўздан кечириш ҳар бир тергалаѐтган жиноят 
иши бўйича ўзига хос хусусиятга эга. Терговчи ушбу хусусиятларга 
биноан ўтказилаѐтган тергов ҳаракатини содир этилган муайян ҳолат-
га қараб ҳал этади. 
Воқеа жойини кўздан кечиришда терговчидан бу соҳада маҳорат 
билан ўз вақтида тезкор-қидирув ҳаракатларини ўзаро ҳамкорликда 
амалга оширишликни талаб этади. 


Ҳодиса жойини кўздан кечиришнинг умумий тактик қоидалари 
бор. Уларга кўра, кўздан кечириш объектив бўлиши керак. Терговчи 
жиноят иши билан боғлиқ бўлган ҳолатларни ҳар тарафлама ўрганиб, 
тўпланган материалларга объектив баҳо бериши лозим. Терговчи иш 
билан боғлиқ бўлган айрим фактларни, ашѐвий далилларни иккинчи 
даражали далил деб ҳисоблаши мумкин эмас. 
Ҳодиса жойини кўздан кечиришни кечиктирмасдан, ўз вақтида 
амалга ошириш керак. Терговчи жиноий ҳодиса содир этилганлиги 
тўғрисида хабар олгандан кейин дарҳол ҳодиса жойига етиб бориши 
лозим. Ҳодиса жойини кўздан кечиришга чиқишни кечиктириш, жи-
ноий ҳодиса содир этилган ҳолат ва вазиятнинг ўзгариб кетишига 
олиб келиши мумкин. Баъзи жиноятлар бўйича ҳодиса жойидаги ҳо-
лат узоқ муддатга сақланиб турмайди. Автотранспорт ҳодисаси, бахт-
сиз ҳодисалар бунга мисол бўла олади. Бундан ташқари ҳодиса жойи-
га чиқишни кечиктириш жиноий ишдан манфаатдор бўлган шахслар 
томонидан ашѐвий далилларнинг йўқотилиши ѐки воқеа ҳолатининг 
ўзгартирилиб юборилишига олиб келиши, об-ҳаво ѐмғир, қор ва 
бошқалар таъсирида баъзи излар йўқ бўлиб кетиши мумкин. 
Ноаниқ, тўлиқ бўлмаган фактик маълумотлар иш бўйича далил 
сифатида фойдаланилмайди. Ҳодиса жойини кўздан кечириш 
натижасида топилган ва аниқланган фактлар иш бўйича далил бўлиб 
ҳисобланиши мумкин.
Терговчининг асосий вазифаси ушбу фактлардан жиноятни ўз 
вақтида очишда фойдаланишдан иборат. Кўздан кечиришнинг ўз 
вақтида ва тўлиқ ўтказилиши ҳодиса жойи ҳолатини тўлиқ текшириш 
ва бирорта ҳам ашѐвий далилнинг назардан четда қолдирмасликни 
таъминлайди. 
Терговчи ҳодиса жойига чиқишдан олдин, содир этилган жино-
ятнинг характерини ҳисобга олган ҳолда ўзи ва холислардан ташқари, 
яна кимларни кўздан кечиришга жалб этиш масаласини ҳал этади. 
Жиноят процессуал кодекси 138-моддасида ―Суриштирувчи ѐки тер-
говчи мурданинг ташқи кўринишини у топилган жойда холислар ва 
суд-тиббиѐт соҳасидаги мутахассис шифокор иштирокида кўздан ке-
чиради‖, дейилган. 
Ҳодиса жойини кўздан кечиришда мутахассисларни жалб этиш 
асосий эътиборни ўзига жалб этади. Терговчи кўздан кечиришни 
ўтказиш жараѐнида жиноий ҳодиса турини ҳисобга олиб (ѐнғин 
чиқиш билан боғлиқ бўлган, йўл-автотранспорт ҳодисалари ва ҳ.к.), 
тегишли мутахассисларни кўздан кечириш жойига таклиф этишни 


ташкил этади. Қоидага мувофиқ мутахассис терговчига ҳодиса жой-
ини кўздан кечиришда ѐрдам бериш учун таклиф этилади. У кўздан 
кечириш иштирокчиси сифатида тегишли баѐнномани имзолайди. 
Ҳодиса жойини кўздан кечиришда терговчи томонидан таклиф 
этиладиган мутахассислардан криминалист-эксперт ходимларга катта 
эътибор берилади, чунки бу мутахассислар жиноятни очишда катта 
ѐрдам беради.
Эксперт терговчининг топшириғига мувофиқ махсус услублар-
ни қўллаб ҳодиса жойидаги излар ва бошқа ашѐвий далилларни қиди-
ради, аниқлайди, қайд этади ва кўчириб олади, ашѐвий далилларни 
олиш ва жойлаш (упаковка қилиш)да зарур бўлган масалаларни ҳал 
қилишга ѐрдам беради. Бироқ унинг роли техника воситаларини 
қўллаш билан чегараланиб қолмай, ҳодиса жойини кўздан кечиришда 
терговчига амалий ѐрдам кўрсатиши мумкин.
Криминалистлар ҳодиса жойини кўздан кечиришдаги ҳара-
катлари терговчи ва тезкор-қидирув ходимларининг ҳаракатлари би-
лан ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда олиб борилади. Кўп ҳолларда 
уларнинг берган фикрлари жиноятни очишда муҳим аҳамиятга эга 
бўлади. Масалан, мутахассис излар йўлакчасининг элементларини 
таҳлил қилиб, терговчига жиноятчининг ҳаракати, қандай юрганлиги, 
югурганлиги, бир жойда турганлиги тўғрисида муҳим маълумот бе-
риши мумкин. 
Мутахассис берган барча таклиф ва тавсияларни терговчи 
мақсадга мувофиқ ва керакли деб ҳисоблаб, ундан фойдаланиши 
мумкин. ЖПКнинг 70-моддасига мувофиқ, мутахассис ўзининг 
қандай мақсадда чақирилганлигини билиши, ўзи иштирок этаѐтган 
процессуал ҳаракатларга оид иш материаллари билан танишиб 
чиқиши ва ўзи иштирок этаѐтган процессуал ҳаракатга оид бўлган арз 
ва мулоҳазаларни маълум қилиши мумкин.
Ҳодиса жойини кўздан кечиришнинг бошланиш босқичидаѐқ 
эксперт мутахассис сифатида иштирок этган бўлса, кейинчалик у уш-
бу жиноят иши бўйича эксперт сифатида иштирок этиши масаласи 
муҳим аҳамиятга эга. ЖПКнинг 78-моддасига мувофиқ, ишда мута-
хассис сифатида иштирок этган шахс келгусида ушбу иш бўйича экс-
перт қилиб тайинланиши мумкин. Терговчи лозим деб топса, ҳодиса 
жойини кўздан кечиришда айбланувчини, гумон қилинувчини ҳам 
таклиф этади.
Ҳодиса жойини кўздан кечиришда жабрланувчи ва гувоҳ ишти-
рок этишининг ўзига хос хусусияти бор. Улар ҳодиса содир бўлган 


ҳолатни ўз кўзлари билан кўриб, идрок этиб, бўлган ҳодисани тўғри 
баѐн қилиб беришлари мумкин. Ҳатто улар ҳодиса жойини кўрсатиб, 
барча содир этилган ҳолатлар тўғрисида аниқроқ маълумот беради. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish