Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети “ФУҚаролик ҳУҚУҚИ ” кафедраси


Қонун бўйича ворисликка бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани расмийлаштириш тартиби



Download 348 Kb.
bet14/24
Sana29.03.2022
Hajmi348 Kb.
#516555
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24
Bog'liq
Атаев Адамбай БМИ (1)

2.2. Қонун бўйича ворисликка бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани расмийлаштириш тартиби

Қонун бўйича ворисликка бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани расмийлаштириш давлат нотариал идоралари томонидан амалга оширилиб келинаётган муҳим нотариал ҳаракатлардан ҳисобланади. Мазкур нотариал ҳаракат билан боғлиқ судда кўрилган ишларнинг таҳлили, ушбу ҳаракатни тартибга солувчи айрим қонун ҳужжатларини такомиллаштириш кераклигини тақозо этмоқда. Шу сабабли ҳам, ушбу нотариал ҳаракат устида тўхталиб ўтишни лозим топдик. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 36-моддасида, мерос ҳуқуқи қонун билан билан кафолатланиши белгиланган1. Ворислик ҳуқуқи фуқароларнинг мулкий ҳуқуқ ва манфаатларини қўриқлаш билан боғлиқ бўлиб, уларнинг ўз мулкига нисбатан тасарруф этиш ҳуқуқини ҳеч қандай тўсиқсиз, нафақат ўзининг ҳаётлигида, шунингдек вафот этган тақдирда ҳам амалга оширилишини қонун билан кафолатлайди. Мерос масаласини ҳал этиш Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик кодекси2, “Нотариат тўғрисида3”ги қонун Оила кодекси4, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг меросга оид қабул қилган қарорлари билан тартибга солинади.


Амалиётда меросхўрдан қолган мерос массасини аниқлаб олмай туриб, гувоҳнома бериб юборишлик келгусида низоли муносабатларни келтириб чиқармоқда. Аввало мерос мулкини тўғри аниқлаб олиш, келгусида низони олдини олишга қаратилган чоралардан биридир. Мерос деганда, фуқароларнинг вафот этган кунида уларга тегишли бўлган турли ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунилади. Юридик нуқтаи назардан мерос мулки деганимизда, вафот этган фуқаронинг (мерос қолдирувчининг) асосий мулкий ҳуқуқларини ворисларга ўтиши тушунилади. “А.В.Селянин фикрича мерос – бу ўлган шахсдан қолган мулкни меросхўрга ёки меросхўрларга ўтишидир5. Р.Муҳамедов “мерос деганда биз фуқароларнинг вафот этган кунида уларга тегишли бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар йиғиндисини тушунамиз, ворислик ҳуқуқи фуқаролик ҳуқуқининг ажралмас қисми бўлиб, фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи билан чамбарчас боғланган”6, Б.Б.Самархўжаев “ворислик барча ҳуқуқ тизимларида мулкни эгаллашнинг алоҳида усули”1-деб таъкидлайдилар. А.И. Гомола, “меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома барча ташкилотлар, мансабдор шахслар учун, гувоҳномада кўрсатилган шахслар ўлганнинг ворислари эканлигини қонуний асосларда, меросхўрларга мерос мулки ўтганлигини гувоҳлантирувчи ҳужжатдир”деган фикрни билдиради. Республикамиз мустақиликка эришгач мулкчилик шакллари кенгайди бу эса ўз навбатида ворислик ҳуқуқида ўзгаришларга сабаб бўлди. Қабул қилинган мулкчилик, деҳқон хўжалиги, фермер хўжалиги, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонунларга кўра мулк эгаларининг мулклари вақти келганда меросхўрларга ўтиши ворислик институтининг ўзига хос янги жиҳатларини яратди. Унга кўра, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида2”ги Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги қонуни 9-моддасига асосан, томорқа ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, “Фермер хўжалиги тўғрисида3”ги қонуннинг 12- моддасига мувофиқ ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи, деҳқон ва фермер хўжалигининг бошлиғи (раҳбари) вафот этган тақдирда - шу хўжалик аъзоларининг ўзаро келишуви асосида деҳқон, фермер хўжалиги фаолиятини давом эттириш истагини билдирган хўжалик аъзоларидан бирига мерос бўлиб ўтади. Деҳқон, фермер хўжаликларига берилган томорқа ер участкалари бўлиниши мумкин эмас.
Таъсис шартномасини расмийлаштириш ва таъсисчини қўшган улушига нисбатан меросга бўлган мулк ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома бериш тартиби каби нотариал ҳаракатлар, фуқаролик муносабатларидаги мулкчилик шаклларидан келиб чиққан ҳолда, нотариуслар фаолиятига қонун ва ҳуқуқ аналогияси асосида янги қўшилган нотариал ҳаракатнинг бир кўринишидир.
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани расмийлаштириш нотариал ҳаракатлар ичида энг мураккаб нотариал ҳаракат тури ҳисобланиб, бу нотариусдан ўта зийраклик ва ўзига нисбатан вақти келганда қатъийликни талаб қилувчи жараёндир. Мерос гувоҳномасини расмийлаштиришнинг ўзига хос бўлган ҳуқуқий жиҳатлари шунда кўринадики, бу жараёнда нотариус айрим ҳуқуқий жиҳатларга тўла эътибор бериши ва уни керакли ҳужжатлар йиғиндиси билан асослаши лозим бўлади. Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома беришнинг биринчи ҳуқуқий жиҳатларини эътиборга олиб, илмий ёндашган ҳолда бу жиҳатларни қуйидагича белгилашни лозим топдик:
Биринчи жиҳати: мероснинг очилиш вақти бўлиб, нотариус қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани расмийлаштириш вақтида, аввало, мероснинг очилиш вақтини аниқлаб олиши шарт. Таъкидлаш жоизки, қонунга кўра меросхўр ёки меросхўрлар мерос мулкини қабул қилиб олишлари учун мерос очилган бўлиши керак, бу ворислик ҳуқуқининг асосини ташкил этади. З.Ш.Шомухамедова фикрича “мероснинг очилган вақтини аниқлаб олиш, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришда давлат божини ундириш учун ҳам муҳим роль ўйнайди, давлат божи мерос бўлиб ўтган мулкнинг қийматидан, мерос бўлиб ўтган кундаги баҳосидан ундирилади”1. Демак бундай ҳаракат меросни очилиши муносабати билангина амалга оширилади. Қонун ворислик ҳуқуқий муносабатларининг келиб чиқишини мероснинг очилиши билан боғлашлиги асослидир. ЎзР ФК нинг 1116- моддасига асосан, мерос фуқаронинг ўлими ёки фуқаронинг суднинг қарори билан вафот этган деб эълон қилганлик ҳақидаги кучга кирган қарори, мерос очилган вақт бўлиб ҳисобланади. Бунинг учун нотариус мерос қолдирувчининг ҳақиқатан ҳам вафот этганлигини тасдиқловчи фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими (ФҲДЁ ) томонидан берилган ўлим ҳақидаги гувоҳномани ёки қонуний кучга кирган суднинг қарорини мерос иши очиш вақтида талаб қилиб олиши лозим. Р.Муҳамедов таъкидлашича “қонун ворислик ҳуқуқий муносабатларнинг келиб чиқишини мероснинг очилиши билан боғлайди. Шунинг учун ҳам мероснинг очилиш вақти муҳим ва зарур аҳамият касб этади”1.
Меросни қабул қилиб олиш тўғрисидаги, ундан воз кечиш ҳақидаги ёки мерос олиш ҳуқуқи ҳақидаги гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган меросхўрларнинг аризасини нотариус ёзма равишда қабул қилиб олади. Ушбу кундан бошлаб нотариал идорада мерос иши очилади. Бу ҳолатда нотариуснинг эътибор бериши керак бўлган ҳолат шунда ифодаланадики, мерос иши мурожаат қилган меросхўрларнинг номига эмас, вафот этган шахснинг номига очилади. Нотариус мерос олиш мақсадида мурожаат этган шахсларнинг шахсини аниқлаши, уларнинг муомалага лаёқатлилигини текшириши шундан сўнггина аризадаги имзолар шаҳодатлантирилиши лозим. Мерос очилгач, уни қабул қилиб олиш масаласи нотариал идорада амалга оширилса, бу ҳолат уларнинг меросни тинчлик йўли билан қабул қилиб олишга киришганлигини билдиради. Агарда, низо келиб чиқса, нотариус нотариал ҳаркатни бажаришни рад этади. Бу борада, фикр билдирган З.Ш.Шомухамедова фикрича “агарда, меросни бўлиш масаласида меросхўрлар ўртасида низо келиб чиқса, нотариус уларга судга мурожаат этиш таклифини бериши лозим”2.
Иккинчи жиҳати: Мерос очилган жой бўлиб, нотариус қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани расмийлаштириш жараёнида мерос очилган жойни аниқлаши шарт. Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани бериш вақтида нотариус мерос очилган жойни аниқлаб олиши муҳим аҳамиятга эга.Ҳуқуқий адабиётларда таъкидланишича, “меросга бўлган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда меросни очилган вақтини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга”3. Меросхўр мерос очилган жойдаги нотариусга ариза билан мурожаат этади ва нотариус ҳузурида аризага имзо қўяди бундай вазиятда , аризадаги имзонинг нотариал шаҳодатлантириш учун зарурат қолмайди. Бундай ҳолларда, нотариус вориснинг шахсини аниқлаши ва имзонинг тўғрилигини текшириши ва бу ҳақда аризага ёзиб қўйиши керак. Меросхўрларнинг аризаси почта орқали юборилган бўлиб , аризада мурожаат этган шахснинг имзоси нотариал тартибда тасдиқланган бўлса унинг аризаси меросни қабул қилишлик учун қабул қилинган ҳисобланади. Меросхўр имзосининг ҳақиқийлиги шаҳодатлантирилмай юборилган бўлса, бундай ҳолларда меросхўрга аризани тегишли тарзда расмийлаштирилган ҳолда юбориш ёки давлат нотариал идорасига шахсан келиши таклиф этилади. Нотариал идорага мерос олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома беришни илтимос қилган бева қолган эр(хотин) га Оила кодексининг 23-моддаси ва “Нотариат тўғрисида”ги қонуннинг 63-моддаларини мазмуни тушунтирилади. Мероснинг очилган вақтини аниқ белгиланмаганлиги дейди, З.Ш.Шомухамедова, келгусида ҳар хил нотариал идораларда, мерос мулкига нисбатан мерос ишининг очилишига олиб келиши мумкин деган фикрни билдиради1. Биз ҳам ушбу фикрга қўшиламиз, ЎзР ФК нинг 1117- моддасида мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойи мероснинг очилиш жойи ҳисобланади. Агар мерос қолдирувчининг охирги яшаб турган жойи номаълум бўлса, мерос қолдирувчига тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг асосий қисми турган жой, кўчмас мулк бўлмаган тақдирда эса, кўчар мулкнинг асосий қисми турган жой мерос очилган жой ҳисобланади дейилган. Таъкидлаш жоизки, мерос иши мерос қолдирувчининг охирги яшаб турган жойида, ёки мерос мулкининг асосий қисми жойлашган ерда, бир вақтда икки жойда мерос иши очилмаслиги учун, аввало мерос очилган жойни аниқлаб олиш муҳим аҳамиятга эга.
Учинчи жиҳати, қариндошлик даражаларини аниқлаш бўлиб, нотариус қариндошлик даражаларини мерос гувоҳномасини бермасдан аввал аниқлаб олиши шарт. Қариндошлик даражалари туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, суднинг қарамоғида бўлганлик, қариндошлик муносабатлари тасдиқланиб кучга кирган ҳал қилув қарорлари, фарзандликка олганлик ҳақидаги гувоҳномалар, иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражали меросхўрлар мерос олган тақдирда нотариус ушбу меросхўрларнинг қариндошлик даражасини аниқлашлик учун уларнинг ота-оналарини ҳам туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларини ва бошқа хужжатларни ҳам талаб қилишлари мумкин. Қариндошлик даражаси оталикни суд йўли билан белгилаш асосида ҳам амалга оширилади. Бу борада фикр билдирган З.Н.Эсанова “оталикни белгилаш масаласи қайси шаклда амалга оширилмасин, у ўзида ҳамма вақт маьлум мақсадларга эришишни ифодалайди, шунингдек, бола учун алимент ундирилиши, меросдан ҳисса ундириш ёки меросга эгалик ҳуқуқини белгилаш тушунилади”1-деб таькидлайди. Қариндошлик даражаси ушбу йўл билан белгиланганда, нотариус мазкур иш юзасидан қонуний кучга кирган суднинг ҳал қилув қарорини талаб қилади. Т.И.Зайцева фикрича нотариус, “меросхўрлар доирасини аниқлаб олиши, буни эса керакли ҳужжатлар билан асослаши керак. Бу ҳужжатлар мерос қолдирувчи билан меросни қабул қилиб олувчи ўртасидаги қариндошлик даражасини аниқлаб бериши лозим”2. Нотариус қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани расмийлаштиришдан аввал, меросдан воз кечган меросхўрлар доирасини ҳам аниқлаб олиши керак. Нотариус, ФК нинг 1147- моддасига асосан, меросхўр ўзининг ворисликка чақирилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб олти ой ичида меросдан воз кечишга ҳақли эканлигини назарда тутишлари лозим. Марҳумнинг мерос қолган мулкка эгалик ҳуқуқи тегишли ҳужжатлар асосида аниқланади. Булар жумласига, кўчмас мулк бўлганда, олди-сотди , ҳадя, айирбошлаш ҳақидаги шартнома, мулкка эгалик ҳуқуқи белгиланган суднинг ҳал қилув қарори, автомототранспорт воситаси бўлганда техник паспорти киради. А.В.Кулик таъкидлашича “нотариус кўчмас мулкка нисбатан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани расмийлаштирганда, албатта, мулкни тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтганлигини текшириши лозим”1.
Мерос таркибига кирган уй-жой ашёлари ва рўзғор буюмларига нисбатан имтиёзли ҳуқуқни амалга оширишда қолган меросхўрларнинг розилиги олиниши талаб этилмайди2.
Лекин айрим ҳолларда мерос ишларига оид масалаларни судлар томонидан кўриб ҳал этилаётганда хатоликларга йўл қўйилаётганлиги ҳоллари ҳам учрамоқда. Масалан,Андижон вилояти Шаҳрихон туман нотариал идораси томонидан 2011 йил декабр ойининг 14 кунида марҳум И. мулкига нисбатан қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берилган. Бунга кўра марҳумнинг фарзандлари ФКнинг 1135-моддаси, невараси эса ФК нинг 1140-моддаси талаблари асосида меросни қабул қилиб олганлар. Гувоҳнома бўйича меросхўрларга мерос қолган мулк низоли ҳовли-жой тенг улушда берилган. Кейинчалик марҳумнинг фарзандлари О.,А.,Э.,М.,М. лар марҳумнинг невараси А.ни судга бериб, қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилишни, низоли ҳовли-жойни асл ҳолида бўлиб беришликни ёки жавобгардан улушларини бозор нархида қийматини ундириб бериш талабини қўйганлар.
Иш материалларидан маълум бўлишича даъвогарлардан бирортаси марҳум билан ўлимига қадарли бирга яшамаган, фарзандларнинг ҳаммаси алоҳида турар жойига эга бўлиб, вақти-вақти билан отасидан хабар олиб турган. Марҳум жавобгар А.га бобо бўлиб, А. ёшлигидан бобосининг қаромоғида бўлган, бобоси ўлимига қадар А.билан бирга яшаган. Бобоси вафот этган вақтда А. 23 ёшда бўлган. Ишни кўрган Бўз туманлараро фуқаролик ишлар бўйича суди 2001 йил декабр ойининг 24 кунида ҳал қилув қарори чиқарган ва даъвогарларнинг даъвосини қаноатлантириб мерос қолган ҳовли жойнинг қийматидан даъвогар меросхўрларнинг ҳар бирига 6/1 қисмига тенг улушда жавобгардан пул ундириб бериш ва жавобгар А. томонидан даъвогарларга тегишли улуши бўйича пул тўланганидан кейин уй-жой унинг эгалигига ўтказилиши ҳақида тўхтамга келган1.
Ҳал қилув қарорига нисбатан апелляция тартибида шикоят ва протест келтирилмаган. Кейинчалик даъвогарлар Андижон вилояти фуқаролик ишлар бўйича судига кассация тартибида шикоят келтирганлар. Кассация шикоятида низоли ҳовли жойнинг баҳоситехник инвентаризация бюроси томонидан қўйилган нарх асосида баҳоланганлиги, бозор баҳосидан келиб чиқиб баҳоланмаганлиги, уларнинг мулкий ҳуқуқлари бузилганлигини асос қилиб ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраганлар. Кассация тартибида иш кўрилган вақтда даъвогарлар бир аёлни гувоҳ сифатида ишга жалб этиб бу аёл низоли уйни7.200.000 (етти миллион икки юз минг) сўмга сотиб олмоқчи эканлигини маълум қилган.
Судлов ҳайъати ҳам уй-жойни техник инвентаризация бюроси томонидан белгиланган нархи даъвогарларнинг манфаатларига зид эканлигини кўрсатган. Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати уйни меросхўрлар ўртасида тақсимлаб, уйни бозор баҳосини аниқлашда Фуқаролик кодексининг худди шунга ўхшаш вазиятларни тартибга соладиган моддалари билан аниқлашни лозим топган. Фуқаролик процессуал кодексининг 12-моддасини 3-қисмида “низоли муносабатни тартибга соладиган қонун бўлмаган тақдирда, суд шунга ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган қонунни татбиқ этади, борди-ю бундай қонун ҳам бўлмаса Республика қонун ҳужжатларининг умумий асослари ва маъносига таянади” - деб кўрсатган қоидасидан келиб чиқиб ишда низоли уйни сотиб олмоқчи бўлган аёлнинг таклифини шартнома даражасида баҳолаб, ФКнинг 356-моддасига асосан низоли уйнинг баҳосини етти миллион икки юз минг сўмга баҳолаган2.
Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати даъвогар О.ни кассация шикоятини қаноатлантирган, биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириб, марҳумнинг фарзандлари ва неварасига меросхўрларнинг ҳар бирига мерос қолган мулкни 6/1 қисмда тенг улушларда тақсимлаб, даъвогар О.га асл ҳолида қолдириб, унга низоли уйга нисбатан эгалик ҳуқуқини тиклаб, қолган меросхўрларнинг улушини О.дан 1 200 000 сўмдан пул шаклида ундириб бериш ҳақида тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Олий судига жавобгар А. ва унинг вакили томонидан назорат тартибида протест келтириш учун шикоят берганлар. Назорат тартибидаги шикоятда жавобгар А.нинг ҳуқуқлари кассация тартибида иш кўриб чиқилиши жараёнида қўпол равишда бузилганлиги қайд этилган. Назорат тартибидаги шикоятда вилоят суди низоли уйни баҳолашда қўпол хатоликка йўл қўйганини, бунинг учун низоли уйга нисбатан суд қурилиш техник экспертизасини тайинлаб, уйни асл (натура) ҳолида бўлиниши мумкинлигини ҳамда уйнинг ҳозирги баҳосини аниқлаши лозимлигини инобатга олмаганлигини, ФКнинг 1153-моддаси талаби ҳам қўпол бузилиб давогар О.га эгалик ҳуқуқи белгиланганлиги, жавобгар А.ни эса мерос тақсимланишида, мерос уй-жойни олишда имтиёзли ҳуқуққа эга эканлигини назарда тутиб унинг улуши асл ҳолида берилиши лозимлигини инобатга олинмаганлигини кўрсатиб ўтган1. Назорат тартибида берилган шикоят юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди 2002 йил сентябр ойида 02-602-02 сон билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига протест келтириб, мазкур иш юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят судининг ажрим ва қарорларини бекор қилиб, ишни бошқа таркибда янгидан кўришга юборишни сўраган. Иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқилиб, протест қаноатлантирилган ва иш янгидан кўришга юборилган2. Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди мерос ҳуқуқига доир қонунларни қўллашда ЎзР ФК нинг 1153- моддасини амалиётга татбиқ этиш борасида алоҳида кўрсатмалар ишлаб чиқиши лозим.



Download 348 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish