Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети “ФУҚаролик ҳУҚУҚИ ” кафедраси



Download 348 Kb.
bet17/24
Sana29.03.2022
Hajmi348 Kb.
#516555
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
Атаев Адамбай БМИ (1)

Учинчидан,амалдаги Фуқаролик кодексида айрим масалалар юзасидан қонун бўйича ворисликка оид ҳуқуқий бўшлиқлар мавжуд бўлиб, бу ҳам ўз навбатида қонун бўйича ворислик институтини такомиллаштириш заруратини тақозо этмоқда. Жумладан, Фуқаролик кодексининг 1115-моддасида деҳқон (фермер) хўжалиги ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини мерос қилиб олиш, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу Кодекс қоидалари билан тартибга солиниши қайд этилган. Таъкидлаш жоизки, деҳқон ва фермер хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда, томорқа ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи (Ўзбекистон Республикасининг “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси), ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи (Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни 12-моддаси) шу хўжалик аъзоларининг ўзаро келишуви асосида, деҳқон, фермер хўжалиги фаолиятини давом эттириш истагида бўлган хўжалик аъзоларидан бирига мерос бўйича ўтади. Бунда масаланинг муаммоли жиҳати шундаки, қайд этилган вазиятда табиийки, барча хўжалик аъзолари ҳам бугунги кунда ер участкаларининг қишлоқ хўжалиги учун аҳамиятидан келиб чиқиб, ерга бўлган мерос ҳуқуқини қўлга киритишга ҳаракат қилар эканлар, судга мурожаат қилганларида айнан хўжалик аъзоларининг қайси бирига деҳқон ёки фермер хўжалиги ерини олиб бериш масаласи қонунчиликда бўшлиқ сифатида қолиб келаётганлиги учун суд амалиётида қийинчиликларга дуч келинмоқда. Ваҳоланки, деҳқон, фермер хўжалигига берилган ер участкасини тақсимлаш мумкин эмаслиги сабабли айнан қайси хўжалик аъзосига ерни олиб бериш масаласи қонунчиликда ҳал этилмаган.
Қайд этилган муаммони бартараф этиш мақсадида Фуқаролик кодексининг 1115-моддасини қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдириш мақсадга мувофиқ:
Фермер хўжалиги ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи мерос бўйича қонун ҳужжатларида фермер хўжалиги бошлиғига нисбатан белгиланган талабларга жавоб берувчи меросхўрга ўтади.
Тўртинчидан,амалдаги Фуқаролик кодексида қонун бўйича ворисликка оид нормалари ўртасида ўзаро зиддиятларнинг мавжудлиги ҳам ўз навбатида қонун бўйича ворислик институтини тадқиқ этиш заруратини тақозо этмоқда. Масалан, Фуқаролик кодексининг 1119-моддасида нолойиқ меросхўрлар доираси белгиланган бўлиб, бунда мазкур модданинг биринчи қисмига мувофиқ мерос қолдирувчини ёки эҳтимол тутилган меросхўрлардан бирортасини қасддан ўлдирган ёки уларнинг ҳаётига суиқасд қилган шахслар васият бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам мерос олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Ўз навбатида эса, Фуқаролик кодексининг меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига бағишланган 1142-моддасида мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари, шу жумладан фарзандликка олган болалари, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-онаси, шу жумладан уни фарзандликка олганлар, васиятноманинг мазмунидан қатъи назар, қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб олишлари белгиланган. Бунда қайд этилган нормалар ўртасидаги зиддият шунда намоён бўладики, мерос қолдирувчининг нолойиқ меросхўри деб топилган шахсларга ҳам меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқи бор ёки йўқлигига Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда қабул қилинган “Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида”ги Қарорида ҳам аниқлик киритиб ўтилмаган.
Фуқаролик кодексидаги юқоридаги зиддиятларни бартараф этиш мақсадида фуқаролик кодексининг 1142-моддасини қуйидаги таҳрирда баён этиш тавсия этилади:
Мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари, шу жумладан фарзандликка олган болалари, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-онаси, шу жумладан уни фарзандликка олганлар, васиятноманинг мазмунидан қатъи назар, қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб оладилар, бундан нолойиқ меросхўрлар мустасно.
Таъкидлаш жоизки, ворис билан мерос қолдирувчи ўртасида қариндошлик муносабатларининг борлиги туғилиш гувоҳномаси, никоҳ гувоҳномаси ёки қариндошлик муносабатлари далилларини белгилаш тўғрисида қонуний кучга кирган суд ҳал қилув қарорининг нусхаси билан тасдиқланади. Агар ворис фамилиясини, эҳтимол исми ва отасининг исмини ҳам ўзгартирган бўлса, ФҲДЁ органидан фамилия, исм, отасининг исми ўзгарганлиги тўғрисида маълумотнома, никоҳ гувоҳномаси (масалан, мерос қолдирувчининг қизи никоҳга кираётганида фамилиясини ўзгартирса), никоҳни бекор қилиш тўғрисида гувоҳнома ёки суднинг ҳал қилув қарори талаб қилинади. Судда иш ёки яшаш жойидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан берилган ҳар қандай маълумотномалар, шунингдек айтилган далилларни тасдиқлайдиган гувоҳлик кўрсатмалари қариндошлик муносабатлари ёки фамилия, исм ва отасининг исми ўзгарганлиги далилининг тасдиғи бўлиши мумкин.
Агар фуқаро васият бўйича меросга ворис бўлаётган бўлса, нотариусга у тегишли тарзда тасдиқланган, мерос қолдирувчи томонидан бекор қилинмаганлиги ва ўзгартирилмаганлиги белгиси қўйилган васиятнома матнини тақдим этиш талаб қилинади. Васиятномага бундай белгини ушбу васиятномани тасдиқлаган нотариус (ёки мансабдор шахс) қўяди.
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома - вориснинг барча кейинги мулкий муносабатларида унинг ворислик мол-мулкига бўлган ҳуқуқини тасдиқлайдиган асосий ҳужжатдир.
Меросни юридик жиҳатдан қабул қилиб олган (мерос қолдирувчининг вафот этган кунидан кейин 6 ой мобайнида мерос қабул қилиб олинганлиги тўғрисида ариза топширган ва барча зарур ҳужжатларни тақдим этган) ворисларга гувоҳномани нотариус 6 ойлик муддат тугаганидан кейин исталган вақтда беради.
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома ворисларнинг хоҳишига кўра ва мол-мулк тақсимотига боғлиқ ҳолда қуйидагича берилиши мумкин:
- барча ворисларга умуман олганда ворислик мол-мулкига;
- барча ворисларга ворислик мол-мулкининг айрим қисмларига;
- ҳар бир ворисга алоҳида у ворис бўлган барча мол-мулкка;
- ҳар бир ворисга ворислик мол-мулкининг айрим қисмларига.
Кўчмас мулкка ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилиши сабабли, ворис мерос расмийлаштирилганидан кейин кўчмас мулкка доир ўзининг мулк ҳуқуқини шундай рўйхатдан ўтказиши ва ушбу мол-мулкка янги ҳужжатлар олиши ҳам керак. Бунинг учун у кўчмас мулкка ҳуқуқлар ва улар битимларини давлат рўйхатидан ўтказиш органларига мурожаат қилиши керак, бу ерда унинг номига ворислик мол-мулкига бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома асосида кўчмас мулк: квартира, дала ҳовли ва ҳоказоларга ворис бўлиш тартибида мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берилади.
Масалан,нотариус Л.га ворислик таркибида унга доир ҳуқуқ Рўйхатдан ўтказиш палатасида рўйхатдан ўтказилмаган боғ уйи киритилганлигига асосланиб, З.нинг мол-мулкига ворислик ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома беришни рад этди. Ягона ворис сифатида Л. судга З.нинг боғ уйига мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиш далилини белгилаш ва ўзининг боғ уйига мулк ҳуқуқини ворислик қилиш тартибида эътироф этиш тўғрисида мурожаат қилди. Суд Л.нинг талабини қондириб, бунда мерос қолдирувчи 1989 йилдан бошлаб боғдорчилик ширкатининг аъзоси бўлганлигини қайд этди, ТИБнинг техник паспортига кўра боғ уйи мулк ҳуқуқида З.га тегишли деб кўрсатилган, ТИБ бу ҳақда маълумотнома берди.
Мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.
Агар мерос очилиши пайтида улар ҳаёт бўлишса, мерос қолдирувчидан қолган барча мол-мулкка тенг улушларда ворис бўладилар. Уларнинг биттаси ёки бир нечтаси бўлмаса, қолганлар ҳам меросдан тенг улушларда ворис бўладилар.
Масалан,Р. вафот этган пайтда ворислардан биринчи навбатда унинг онаси ва қизи бор эди. Ворислик мол-мулкига Р. хусусийлаштирилган квартира ва гараж кирди. Иккала ворисга квартиранинг 1/2 улуши ва гаражнинг 1/2 улуши тенг равишда мерос бўлди. Агар Р. вафот этган пайтда отаси ҳаёт бўлганида ворислик мол-мулки уч қисмга бўлинар эди.
Эр-хотиннинг бири вафот этса, уларнинг умумий биргаликдаги мол-мулкидан аввал ҳаёт эр ёки хотиннинг эр-хотинлик улуши (мол-мулкнинг ярми) ажратилади, марҳумнинг улуши эса уларга ҳаёт эр (хотин) кирадиган ворислар ўртасида тақсимланади. Яна бир мисол. Эр вафотидан кейин оилада унинг хотини ва вояга етган ўғли қолди. Никоҳдалик даврида эр-хотин дала ҳовли сотиб олишган. Ушбу дала ҳовлининг ярми эр-хотинлик улуши сифатида марҳумнинг хотинига тегишлидир, эрга тегишли ярим мулкка эса тенг улушларда ўғли ва хотини ворис бўладилар. Оқибатда аёлга дала ҳовлининг 3/4 улуши, ўғлига эса 1/4 улуши тегади.
Мерос қолдирувчининг туғишган ҳамда она (ота) бир ота (она) бошқа ака-укалари ва опа-сингиллари, шунингдек унинг ҳам ота, ҳам она тарафдан бобоси ва бувиси тенг улушларда қонун бўйича иккинчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Масалан, Л. вафот этганидан кейин ворислар: буви ва жиян қолди. Улар ворислик мол-мулкининг 1/2 улушига ворис бўладилар: буви иккинчи навбатдаги ворис сифатида, жиян эса Л.нинг аввал вафот этган акасининг ўғли сифатида.
Учинчи навбатга мерос қолдирувчининг туғишган амаки ва аммалари, хола ва тоғалари, яъни марҳум ота-онасининг тўлақонли ва нотўлиқ ака-ука, опа-сингиллари киради. Агар мерос очилиши пайтида амаки ва амма, хола ва тоғалар вафот этиб кетган бўлишса, уларнинг болалари - мерос қолдирувчининг амакивачча, аммавачча, холавачча ва тоғаваччалари ворис бўладилар.
Мерос қолдирувчининг олтинчи даражагача (олтинчи даража ҳам шунга киради) бўлган бошқа қариндошлари қонун бўйича тўртинчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар, бунда яқинроқ қариндошлар узоқроқ қариндошларга нисбатан мерос олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар.
Қариндошлик даражаси Оила кодексининг 57-моддасида қайд этилган қоидалар бўйича белгиланади. Чунончи, бир умумий учинчи шахсдан (аждоддан) келиб чиққан шахслар қариндошлар ҳисобланади. Икки шахс ўртасидаги тўғри шажара бўйича қариндошликнинг яқинлиги қариндошлик даражаси, яъни туғилиш сони билан белгиланади. Болалар ота-онасига нисбатан тўғри шажарадаги биринчи, невара бобосига, бувисига нисбатан иккинчи, эвара катта бобосига, катта бувисига нисбатан - учинчи даражадаги қариндош ҳисобланади ва ҳоказо. Ака-ука, опа-сингил, уларнинг болалари, ота-онанинг ака-ука ва опа-сингиллари ҳамда уларнинг болалари, бобо ва бувиларнинг ака-ука ҳамда опа-сингиллари ва уларнинг болалари ва шунга ўхшашлар ён шажара бўйича қариндошлар ҳисобланади ва ҳоказо. Тўғри шажара бўйича қариндошлар ён шажара бўйича қариндошларга нисбатан яқинроқдир.
Икки шахс ўртасида қариндошликнинг узоқ-яқинлигини аниқлашда, даражаларнинг сони ёки шу шахслардан бирининг ўзини ҳисобга қўшмай туриб, ундан келиб чиққан авлодлар сони ҳисобга олинади. Ҳисоб аждодлар томон тўғри шажара бўйича улар учун умумий бўлган шахсга (аждодга) қараб ва ундан эса, авлодлар томон - улардан бошқасига қараб олиб борилади. Туғишган ака-ука ва опа-сингил қариндошликнинг иккинчи даражасида, тоға ва амаки, амма ва хола ўз жиянлари билан қариндошликнинг учинчи, тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар эса - тўртинчи даражасида турадилар.
Бешинчи навбатдаги ворислар деб тўрттала навбатнинг бирортасига тааллуқли бўлмаган, яъни ҳатто узоқ қариндошлар деб ҳам ҳисобланмайдиган шахслар, бироқ мерос қолдирувчининг меҳнатга лаёқатсиз қарамоғидагилар эътироф этилади. Меросга киришиш учун улар мерос қолдирувчининг қарамоғида (боқимида) бўлган ва у билан камида бир йил яшаган бўлишлари керак.

Download 348 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish