Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети “ФУҚаролик ҳУҚУҚИ ” кафедраси



Download 348 Kb.
bet19/24
Sana29.03.2022
Hajmi348 Kb.
#516555
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Атаев Адамбай БМИ (1)

Бешинчидан, мерос мулки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига, давлатга ёки бирор-бир шахснинг эгалигига ўтказилганлиги учун меросхўрларга нотариус томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш рад этилса, меросхўр судга шикоят қилишга ҳақли. ЎзР ФК нинг 1146-моддасига асосан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтгач берилади. Ушбу ўринда айтиш жоизки айрим давлатларда меросни қабул қилиш бўйича турлича муддат белгиланган. Жумладан, Украина ФК 1268- моддасига асосан, қонун бўйича меросни қабул қилиб олиш учун олти ой муддат белгиланган1 бўлса, Германияда меросни қабул қилиш учун олти ҳафта, Италияда ўн йил, Польшада олти ой, Чехияда бир ой муддатда, Францияда ўттиз йил муддат ичида меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани олиш учун нотариусга мурожаат этиши мумкин2. ЎзР ФК нинг 1147- моддасида меросдан воз кечиш ҳуқуқи кўрсатилган бўлиб, бунга асосан, меросхўр ўзининг ворисликка чақирилганини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб олти ой ичида меросдан воз кечишга ҳақли. Қонуннинг ушбу моддаси амалиётда қўлланилгач, ижобий натижа бермади. Бу ҳолатни мисол билан таҳлил қиладиган бўлсак, шахс вафот этгач, унинг ворислари ичидан бирортаси мерос олишни истамаса, олти ой муддат ичида нотариал идорага, меросдан ўзига тегишли улушини олишдан воз кечганлиги ҳақида ариза бериши лозим. Олти ой ўтгач нотариус ушбу мазмундаги аризани қабул қилиши қонунга зид бўлиб ҳисобланади. Бизнинг одатларимизга кўра ҳовли-жой ота-она вафотидан сўнг, кўпинча кичик ўғилга қолади. Бунинг учун бошқа меросхўрлар ўз улушини олмаслик ҳақида олти ой ичида нотариусга ариза бериши керак. Миллий урф-одатимиздан келиб чиқиб, мерос ҳақида марҳумнинг йилини ўтказиб нотариусга мурожаат этилади. Бундай ҳолларда барча меросхўрлар мазкур нормадан келиб чиқиб, амалиётда аввал меросни қабул қилиб олиб, сўнг улушини бир меросхўр(укаси)га ҳадя шартномаси асосида ўтказиб бермоқдалар. Ушбу ҳолатда фуқаролар идорама-идора юриб, мерос ишига алоҳида ҳужжат, ҳадя учун алоҳида ҳужжат тўплаб, сарсон бўлмоқдалар. Фикримизча, ЎзР ФК нинг 1147- моддасидаги “меросхўр ўзининг ворисликка чақирилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб, деган жумладан сўнг олти ой муддат жумлани “бир йил муддат ичида” деб ўзгартириб, меросдан воз кечишга ҳақли деб ўзгартириш лозим. Бу ўзгартириш фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган омиллардан бўлади деб фикр билдирамиз. Таъкидлаш жоизки, Францияда меросдан воз кечиш ҳуқуқини амалга ошириш учун ўттиз йил муддат белгиланган1. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома барча меросхўрларга биргаликда ёки уларнинг хоҳишига кўра ҳар бирига алоҳида берилиши мумкин. Агарда мерос қолган мулкка суд ёки тергов идоралари томонидан тақиқ солинган бўлса, мерос олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани бериш тақиқ олиб ташлангунча тўхтатиб турилади. Агар мерос мулки уй-жой ва бошқа кўчмас мулкдан иборат бўлса мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани шу уй-жой жойлашган ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси , автотранспорт воситаси бўлса йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати идораларида рўйхатга олиниши кераклигини нотариус ворисларга тушунтиради ва бу ҳақда гувоҳномага ёзиб қўяди. Давлат нотариуси вояга етмаган меросхўрларга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилганлиги ҳақида турар жойи бўйича уларнинг мулкий манфаатларини муҳофаза қилиш мақсадида васийлик ва ҳомийлик идорасига хабар қилиб, бу ҳақда меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини юборади.

Download 348 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish