118
Уруш тамом бўлганидан сўнг мазкур вазифа билан БМТ
шуғуллана бошлади. 1950 йили БМТ Бош Ассамблеяси ҳар беш
йилда БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузар-
ларга нисбатан муносабат бўйича xалқаро конгрессларини чақи-
ришнинг зарурлиги ҳақида резолюсияни қабул қилди. Собиқ
СССР БМТ конгрессларида 1960 йилдан иштирок эта бошлади.
БМТ Бош Ассамблеяси 1972 йил 18 декабрда ўзининг 3021-
сонли резолюциясини қабул қилди. Унда БМТга аьзо бўлган
давлатларга ўз мамлакатларидаги жиноятчиликнинг олдини
олиш ва унга қарши курашнинг аҳволи ҳақида Бош котибга
аxборот бериб бориш таклиф қилинди.
1976 йилда БМТ аьзо-давлатларга сўровнома юборди ва унга
мувофиқ 1970-1975 йилларда рўйxатга олинган жиноятларнинг
умумий сонини акс эттириш ҳамда уларни
жиноятларнинг ўн
тури
(қасддан одам ўлдириш, шаxснинг соғлиғи ѐки шаьнига
қарши тажовуз, жинсий жиноятлар, одам ўғирлаш, талончилик,
ўғрилик,
фирибгарлик, гиѐҳвандлик воситалари билан қонунга
xилоф равишда савдо қилиш ва ҳ.к.) бўйича маьлумотлар бе-
ришни сўради. 64 давлатнинг ҳукуматидан жавоблар олинди.
Жавобларни таҳлил қилиш натижалари Жиноятчиликнинг би-
ринчи обзори деб номланди ва унинг натижалари Бош котиб-
нинг БМТ Бош Ассамблеясининг 32-чи сессиясидаги маьруза-
сида баѐн этилди.
Кейинчалик БМТ 1975-1980
йиллардаги жиноятчиликнинг
тенденциялари ҳақида аxборотлар олишга мўлжалланган иш-
ларни амалга оширди. 70 мамлакатнинг ҳукумати ўз давлатла-
ридаги жиноятчиликнинг аҳволи ҳақида аxборот берди. Таҳлил
натижалари БМТнинг Еттинчи конгрессида (1985 йил, Милан)
эьлон қилинган Жиноятчиликнинг иккинчи обзорида баѐн
этилди. Конгресс ўзининг «Жиноятчилик ва жиноят адлияси
соҳасидаги аxборот ва статистика тизимларини ривожланти-
риш» деб номланган резолюциясида жиноятчиликнинг обзор-
лари натижаларини мустақил ўрганиш, мавжуд қийинчилик-
ларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш йўллари бўйича тав-
сиялар тақдим этди.
Кейинги обзорни тайѐрлаш учун 95
мамлакатдан жавоблар
олинди. Собиқ СССР ҳам биринчи марта маьлумотлар тақдим
этди. Таҳлил 1980-1986 йилларни қамраб олди. Унинг натижа-
лари Учинчи обзорда баѐн этилиб, БМТнинг Саккизинчи кон-
119
грессида (1990 йил, Гавана) баѐн этилди. Конгресс ўзининг
«Жиноят адлияси соҳасидаги БМТ статистик обзорларини ри-
вожлантириш» резолюциясида обзорларнинг ривожланишини
фаоллаштириш ва уларнинг услубий
негизини такомиллашти-
ришни таклиф қилди.
Рўйxатга олинган жиноятчилик, жиноий жавобгарликка тор-
тилган шаxслар, маҳкумлар ҳақида маьлумотлар олиш учун ян-
ги сўровнома ишлаб чиқилди. Бу сўровнома тўрт бўлимдан
ташкил топган эди. Унга полиция, прокуратура, суд, турмалар,
жиноятчилик фаолиятига оид саволлар киритилган эди. 1986-
1990 йилларда содир этилган қасддан ва эҳтиѐтсизлик орқасида
одам ўлдириш, зўравонлик номусга тегиш, талончилик, ўғри-
лик, ўзганинг турар жойига қонунга xилоф равишда кириш, фи-
рибгарлик, пораxўрлик ва бошқа жиноятлар бўйича статистик
маьлумотлар бериш лозимлиги киритилди, 100 мамлакатдан
жавоблар олинди. Собиқ СССР ҳудудидан
Арманистон, Бела-
русь, Латвия, Литва, Молдова, Россия, Тожикистон ва Естония
жавоб юборди. Тўртинчи обзорнинг натижалари БМТнинг
Тўққизинчи конгрессида (1995 йил, Қоҳира) баѐн қилинди. 1999
йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси xам жиноятчилик ҳо-
лати xакида БМТга маьлумот бериб бормоқда.
Обзорлар ўтказилиши жараѐнида жавоблар сони ортди, об-
зорлар негизи, уларни обьективлаштириш ва аппроксимасия
қилиш усуллари кенгайиб ва такомиллашиб борди, БМТ ҳамда
алоҳида давлатлар ташаббуси билан ўтказилаѐтган қиѐсий таҳ-
лилларнинг зарурлиги чуқур англаб этилди.
БМТда жаҳондаги жиноятчиликнинг тенденсияларини вақ-
ти-вақти билан кузатиб бориш, алоҳида давлатларда эса–ўз
мамлакатларидаги криминологик воқеликни бошқа
мамлакат-
ларнинг маьлумотларига ва бутун жаҳон бўйича маьлумотларга
қиѐслаб таҳлил қилиш, шунингдек маҳаллий жиноятчиликнинг
олдини олиш чоралари самарадорлигини ошириш учун бошқа
давлатларнинг тажрибасидан фойдаланиш имконияти пайдо
бўлди.
Маьлумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1945 йилнинг
октябрида ташкил топган. БМТ Уставига биноан у барча дол-
зарб муаммолар бўйича давлатлар ўртасидаги xалқаро ҳамкор-
лик учун масьулдир.
Do'stlaringiz bilan baham: