Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари



Download 0,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/33
Sana25.03.2022
Hajmi0,94 Mb.
#509443
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
12. Инвестиция хукуки 2007

Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари 
 
1. 
Чет 
эл 
инвестицияларини 
қонунчилигидаги 
ўзгаришлардан кафолатлаш.
2. 
Мажбурий 
чораларни 
қўллашдан 
кафолатлаш. 
Инвестиция фаолиятини тугатишдаги кафолатлар. 
3. Реинвестицияни амалга оширишдаги кафолатлар.
4. Даромадни ўтказишдаги кафолатлар.
5. Чет эллик инвесторларга берилган социал кафолатлар.
 
Чет эл инвестицияларини қонунчиликдаги ўзгаришлардан 
кафолатлаш 
Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни 
ҳимоя қилиш чораларини амалга ошириш билан боғлиқ муносабатлар
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги “Чет эл 
инвестициялари 
тўғрисида”ги, 
“Чет 
эллик 
инвесторлар 
ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 
қонунлар ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. 
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида чет эллик 
инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш 
чоралари тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар 
белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома қоидалари 


қўлланилади. Қонун ҳужжатлари, шу жумладан идоравий норматив 
ҳужжатлар, агар уларнинг ижроси чет эллик инвесторга ёки чет эл 
инвестицияларига зарар етказса, улар орқага қайтиш кучига эга эмас. 
Агар Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонун ҳужжатлари 
инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштирса, унда чет эллик 
инвесторларга нисбатан инвестициялаш санасида амал қилган қонун 
ҳужжатлари инвестициялаш пайтидан бошлаб ўн йил мобайнида 
қўлланилади. Чет эллик инвестор ўз хоҳишига кўра янги қонун 
ҳужжатларининг инвестициялаш шарт-шароитларини яхшилайдиган 
қоидаларини қўллаш ҳуқуқига эга.
Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда қонун ҳужжатларига 
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек Ўзбекистон 
Республикасининг янги қонун ҳужжатларини қабул қилиш 
инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштириш ҳисобланади: 
чет эллик инвесторга тўланадиган, дивиденд тарзида олинадиган 
даромадларга солиқ миқдорининг (ставкаларининг) кўпайтирилиши; 
чет эллик инвесторнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан 
ташқарига ўтказиладиган даромадини (фойдасини) ўз мамлакатига 
қайтариш тартиб-таомилини мураккаблаштирувчи ёки уларнинг 
миқдорини камайтирувчи қўшимча талабларнинг жорий этилиши, 
бундан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг тўловга 
қобилиятсизлиги ва банкротлиги ёки кредит берувчиларнинг 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, чет эллик инвестор - жисмоний шахс 
содир этган жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолларида ёхуд суд 
ёки ҳакамликнинг ҳал қилув қарорига мувофиқ маблағларни ўз 
мамлакатига қайтаришни тўхтатиб туришнинг бошқа зарурати 
бўлганда ваколатли давлат органи томонидан чет эллик инвесторнинг 
маблағларини қонун ҳужжатларини камситмайдиган тарзда қўллаш 
шароитида ўз мамлакатига қайтаришни тўхтатиб туриш ҳоллари 
мустасно; 
инвестициялашни амалга ошириш ҳажмларига нисбатан 
миқдорий чеклашларнинг ва инвестициялар миқдори бўйича бошқа 
қўшимча талабларнинг, шу жумладан чет эл инвестициялари 
иштирокидаги корхоналарда чет эл инвестицияларининг энг кам 
миқдорини кўпайтириш тарзида, жорий этилиши; 
чет эллик инвесторнинг корхоналар устав фондларида (устав 
капиталларида) улуш билан иштирок этиши бўйича чеклашларнинг 
жорий этилиши; 


чет эллик инвесторларнинг - жисмоний шахсларнинг визаларини 
расмийлаштириш ва узайтириш борасида қўшимча тартиб-
таомилларнинг, шунингдек чет эл инвестицияларини амалга ошириш 
бўйича бошқа қўшимча талабларнинг жорий этилиши.
Чет эл инвестициялари, аввало хусусий инвестициялар бўйича 
барча шартномалар, улар бажарилишининг қатъий кафолатларини 
таъминлаш борасида, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ваколат 
берган тегишли органларнинг назорати остида туради. Давлат 
бошқарув органлари ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари чет 
эллик 
инвесторларнинг 
Ўзбекистон 
Республикаси 
қонун 
ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётган хўжалик фаолиятига 
аралашишга ҳақли эмас. Давлат бошқарув органлари ва давлат 
ҳокимияти маҳаллий органлари ўзларининг қонуний ваколатларидан 
фойдаланиш пайтида чет эллик инвестор қонун ҳужжатларини 
бузганлигини аниқласалар, улар фақат ваколатлари бўлган ҳамда 
муайян қоидабузарликни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ 
чораларнигина кўришлари мумкин. Давлат бошқарув органлари ёки 
давлат ҳокимияти маҳаллий органлари қоидабузарлик мавжудлиги 
фактидан чет эллик инвесторнинг бошқа қонуний фаолиятига 
аралашиш ёки фаолиятини чеклаб қўйиш учун асос сифатида 
фойдаланиши мумкин эмас. Юқоридаги кафолатлар халқаро 
ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принципларига мувофиқ 
белгиланадиган, Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлиги 
манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга бевосита боғлиқ 
бўлган қонун ҳужжатларини қабул қилиш, уларга қўшимчалар 
киритиш ёки уларни бекор қилишга нисбатан татбиқ этилмайди. 
Мамлакатда 
инвестиция 
муҳитини 
янада 
яхшилаш, 
хусусийлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник 
жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, республиканинг 
ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлган минтақаларида янги иш 
жойларини яратиш дастурларини амалга оширишга тўғридан-тўғри 
хусусий хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек 
хорижий инвесторлар учун ишончли ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатларни 
таъминлаш мақсадида 2005 йилнинг 11 апрелида Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий 
инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3594-сонли фармони қабул 
қилинди. Мазкур фармон билан чет эллик инвесторларга солиқ ва 


мажбурий тўловлар бўйича муайян имтиёзлар берилди8. Мазкур 
фармоннинг тўртинчи бандида ушбу фармондан кейин қабул 
қилинадиган қонун ҳужжатлари инвестиция шарт-шароитларини 
ёмонлаштирса фармондаги имтиёзлар қанча муддатга берилган бўлса 
ана шу муддат иобайнида амал қилиши белгилаб қўйилди. Мазкур 
норма бевосита чет эл инвестицияларини қонунчиликдаги 
ўзгаришлардан кафолатлаш мақсадида киритилган.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish