Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Реинвестицияни амалга оширишдаги кафолатлар



Download 0,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/33
Sana25.03.2022
Hajmi0,94 Mb.
#509443
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
12. Инвестиция хукуки 2007

Реинвестицияни амалга оширишдаги кафолатлар 
 
Чет эллик инвесторнинг Ўзбекистон Республикасида олган 
даромадлари чет эллик инвесторнинг хоҳишига кўра, Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида реинвестиция қилиниши ёки бошқа ҳар 
қандай усулда ишлатилиши мумкин. 
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар қуйидаги 
ҳуқуқларга эга; 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек ундан ташқарида 
ҳар қандай валютада, ҳар қандай банкда ҳисобварақалар очиш, 
улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш; 
чет эл валютасида ссудалар олиш ва уни қайтариш. 
Чет 
эл 
инвестициялари 
иштирокидаги 
корхоналарнинг 
ҳисобварақаларидаги маблағлардан фойдаланишни чеклаш ёхуд 
маблағларни мажбурий олиш давлат бошқарув органлари ва давлат 
ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан фақат қонунда 
белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин. 
Чет эллик инвесторларга берилган социал ва бошқа 
кафолатлар. 
 
Чет эллик инвесторлар ўзларининг манфаатларига бирон-бир 
тарзда дахл қилувчи қонун ҳужжатлари, шу жумладан идоравий 
норматив ҳужжатлар, шунингдек суднинг ҳал қилув қарорларидан 
эркин фойдалана олишлари, Ўзбекистон Республикаси қонун 
ҳужжатларида бевосита назарда тутилган ҳолларда эса бундай 
ҳужжатлар эълон қилиниши шарт. Давлат бошқарув органлари ва 
давлат ҳокимияти маҳаллий органлари чет эллик инвесторларнинг 
сўровларига 
кўра 
уларни 
қизиқтирган 
ахборотни 
қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган тартибда беришлари шарт. 
Чет эллик инвесторлар ва чет эл инвестициялари иштирокидаги 
корхоналар, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, 
ҳар қандай чет давлат фуқаролари билан ва Ўзбекистон 
Республикасидан ташқарида яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар 
билан инвестиция фаолиятини амалга ошириш мақсадида эркин 
меҳнат шартномалари тузиш ҳуқуқига эга. Бундай шахслар тегишли 
кўп марталик визалар олган ҳолда меҳнат шартномасининг бутун 
амал қилиш даври учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кериб 
келиш ва унда қолиш ҳуқуқига эга. 


Чет эллик ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, уларга таътиллар 
бериш, уларни пенсия билан таъминлаш масалалари уларнинг ҳар 
бири билан тузилган меҳнат шартномаларида ҳал этилиши лозим. 
Бундай ходимлар иш ҳақи ва қонуний йўл билан олган ўзга 
даромадларини бошқа давлатларга, қонунда белгиланган солиқлар ва 
мажбурий тўловлар тўланганидан кейин, бирон-бир чекловсиз 
ўтказишлари мумкин. Чет эллик инвестор, чет эл инвестициялари 
иштирокидаги корхона чет эллик ходим доимий яшайдиган 
мамлакатдаги тегишли фондларга шу ходим учун ижтимоий суғурта 
ва ижтимоий таъминот тўловларини ўтказади. Инвестиция фаолияти 
билан боғлиқ ҳолда Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет 
эллик инвесторлар, уларнинг вакиллари ва чет эллик ходимлар 
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида эркин юриш ҳуқуқига 
эгадирлар. 
Башарти, 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
қонун 
ҳужжатларида эркин юришга чекловлар белгиланган бўлса, фақат 
миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадларини кўзлаб муайян 
чекловлар қўлланилиши мумкин. 
Инвестициялар ва чет эллик инвесторларнинг таваккалчилигини 
суғурта қилиш ихтиёрий равишда амалга оширилади. Чет эллик 
инвесторлар мамлакатнинг ўз инвесторлари билан тенг равишда 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний фаолият кўрсатаётган 
ҳар қандай суғурта ҳимояси ҳуқуқидан фойдаланадилар. Чет эл 
инвестицияларини сиёсий ва бошқа хавфлардан суғурта қилиш 
халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг экспорт кредит 
агентликлари, бошқа суғурта компаниялари томонидан ҳам амалга 
оширилиши мумкин. Чет эл инвестицияларини суғурта қилишни 
амалга 
оширувчи 
суғурта 
ташкилотлари 
Ўзбекистон 
Республикасининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди. Давлат 
суғурта 
ташкилотларининг 
мажбуриятлари 
юзасидан 
жавоб 
бермайди, тарафларнинг келишувида назарда тутилган ҳоллар бундан 
мустасно. 
Чет эл инвестицияларини суғурта қилиш сиёсий ва бошқа 
хавфлардан, шу жумладан: 
мулкнинг экспроприация қилинишини, шунингдек, мулкнинг 
олиб қўйилиши ёки бошқа шахсга ўтказилишига, мулк ёки у орқали 
олинадиган даромадлар устидан назорат қилиш имконияти 
йўқотилишига олиб келувчи ҳар қандай қонун чиқаришга оид ёки 
маъмурий чораларни; 


чет эл валютасини мамлакатдан ташқарига ўтказишга чекловлар 
жорий этилишини; 
қонун ҳужжатларига инвесторларнинг айрим гуруҳларига 
нисбатан камситиш тусидаги ўзгартишлар киритилишини; 
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти 
органлари ва улар мансабдор шахсларининг инвесторларнинг 
шартномавий муносабатларига аралашувини; 
урушлар, фуқароларнинг ғалаёнлари ёки бошқа шу каби 
ҳодисаларни; 
чет эллик инвесторлар ва чет эл инвестициялари билан боғлиқ 
ўзга турдаги сиёсий ҳамда бошқа хавфларни ўз ичига олувчи 
хавфлардан суғурта ҳимояси ва кафолатларни таъминлайди. 

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish